Найроби теракти: САС ҳарбийсининг 19 соатлик жанги

2019 йил 15 январь куни Кения пойтахти Найробидаги беш юлдузли меҳмонхонага террористлар ҳужум қилди. Ҳодисадан хабар топган Кристиан Крейгхед ёлғиз ўзи воқеа жойига йўл олиб, 19 соатлик «мушук-сичқон» ўйинида қатнашди ва Дональд Трамп назарига тушди.

Жаҳон

01.10.2026, 18:03

Улашиш:

Ўтган бир аср давомида Шарқий Африка Яқин Шарқдаги сиёсий можаролар билан боғлиқ бир қатор низолар марказида қолиб кетди.

Айниқса, Кения Ғарб давлатлари билан иттифоқчи бўлгани, бир қанча хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларини ўз ҳудудида жойлаштиргани учун кўплаб террористик ҳаракатларга нишон ҳисобланади.

Бундан ташқари, мамлакатда қашшоқлик, заиф армия ва полиция тизими, коррупциялашган сиёсий бошқарув ҳукмрон эди.

Кения хавфсизлик кучлари Сомалидан кириб келадиган терроризм оқимини жиловлай олмайди.

Терроризмга қарши кураш ҳаракатларининг олдинги сафида турувчи махсус Кения бўлинмалари эса АҚШ ва Буюк Британия ҳарбий қўмондонлари томонидан тайёрланади. Жумладан, Британиянинг юқори даражали махсус ҳаво хизмати – SAS бўлинмаси ҳам шулар қаторида. 2019 йил январь ойида бир гуруҳ SAS аъзолари шу мақсадда Кенияга юборилган. Улар маҳаллий мудофаа кучлари билан машғулотлар ўтказиши керак эди.

SAS жамоаси таркибида бугунги ҳикоямиз қаҳрамони – Кристиан Крейгхед исмли махфий бўлинманинг ҳарбий оператори ҳам бўлган. У 1992-йилда, ҳали 16 ёшида Британия армиясига қўшилган ва фаолиятини ёш десантчи сифатида бошлаган.

22nd SAS Operator Christian Craighead rocking the 'Obi Wan Nairobi' patch  whilst on deployment somewhere in Africa : r/SpecOpsArchive

Кейинчалик разведка бўлинмаларида ҳам хизмат қилган. 2006 йилда SASнинг махсус 6 ойлик мураккаб саралаш дастуридан муваффақиятли ўтиб, SAS полкига қабул қилинади.

Шундан кейинги фаолияти SASдаги махфийлик талаблари сабабли ҳанузгача сир сақланади.

 

Найроби теракти

Биз айтмоқчи бўлган ҳодиса – даҳшатли теракт эса 2019 йил 15 январь куни тушдан кейин бошланди. Соат тахминан 15:00 да Найроби шаҳридаги Вестлендс ҳудудида жойлашган 5 юлдузли Dusit D2 меҳмонхонасида ҳаёт одатий тарзда эди: одамлар тушлик қилар, атрофдаги дўконлар харидорлар билан тўлган.

Худди шу пайт 5 нафар Кения фуқаролигига эга террористлар пухта режалаштирилган операцияни амалга оширишга киришди.

Shabaab says Nairobi attack carried out in accordance with Zawahiri's  guidelines - FDD's Long War Journal

Улар АК-47 автоматлари, қўл гранаталари ва қўлбола портловчи қурилмалар билан қуролланган бўлиб, дастлаб бино ташқарисига жойлашиб олишди.

15:30 ларда жангарилардан бири гуруҳдан ажралиб чиқди ва бино ичига кирди. У тушлик пайтида гавжум бўлган Secret Garden ресторанининг очиқ айвонига чиқиб, сваҳили тилида бақирди ва ўзини портлатиб юборди. Бу режалаштирилган терактнинг илк босқичи бошланганини англатарди.

Death toll tops 20 in Kenyan luxury hotel attack - France 24

Портлаш овозидан сўнг қолган тўрт жангарий ҳужумни бошлайди ва икки нафар Кения полициячиси билан отишмага киришади.

Бироздан сўнг қаровсиз турган учта автомобилни граната билан нишонга олишади. Натижада иккита портлаш юз бериб, атрофдагиларни ваҳимага солиб қўйди.

Кейин тўртала жангарий меҳмонхонага киради ва икки гуруҳга бўлинади. Улар биринчи офис томон ҳаракатланиб, бино ичидагиларга шафқатсиз ўқ узишар ёки граната ирғитишарди. Бутун мажмуани саросима эгаллаган, одамлар ҳар тарафга қочиб жон сақлашга уринаётган эди.

Айтиш лозимки, DusitD2 мажмуаси атрофи дарё ва канал билан ўралган, шунингдек, қўриқланадиган ҳудудлардан бири бўлгани учун чиқиш йўллари чекланган эди.

Шу пайтда мажмуадаги бир шахс дам олиш кунида бўлган SAS аъзоси Кристиан Крейгхедга қўнғироқ қилиб, содир бўлаётган ҳодиса ҳақида хабар беради.

Кристиан қўнғироққа жавоб берганида орқа фонда ўқ овозлари эшитилаётган эди. Ҳалиги киши эса ундан ёрдам бериш учун келишни сўрайди.

Кристиан тезда қурол-аслаҳаларини олиб, юк машинасига ўтирди ва тирбандлик орасидан йўл топиб, бор-йўғи бир неча дақиқа ичида воқеа жойига етиб келди.

У айнан нима содир бўлаётгани ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмас, билгани фақатгина отилаётган ўқ овозлари бўлган.

Юзни ёпувчи балаклава, ўқ ўтказмайдиган нимча ва Armani жинси шим кийиб олган бу йигит Glock 17 тўппончаси, жанговар пичоқ ва овозсизлантиргичли Colt Canada C8 (Кольт Канада Си-8) карбин автомати билан қуролланган эди.

Obi Wan Nairobi in 200mm from Mitches | planetFigure | Miniatures

Маҳаллий аҳоли ниқобланган, ўнлаб одамларни, ҳатто ярадорларни кўтариб ташқарига олиб чиқаётган ёлғиз ҳарбийга ҳайрат билан қарашарди.

Кўп ўтмай полиция бўлинмалари ва бошқа кучлар воқеа жойига етиб келиб, бино атрофини ўраб олишади. Кристиан эса аскарларга қўшилиб ходимлар ва меҳмонларни қутқаришда давом этди.

Камераларга тушиб қолган кадрларда унинг ўнлаб аскарларни ортда қолдириб, ишни ўз қўлига олгани ва душман билан бевосита жангга киришганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Nayrobi terakti: SAS harbiysining 19 soatlik jangi

Кристиан бинодаги хоналарни бирма-бир тозалаш ва кўздан кечириш чоғида террористларнинг иккитасини бир ўзи йўқ қилган.

Ўқ овозлари тўхтагач маҳаллий аскарлар ва Кристиан бинонинг қолган қисмини текширишга киришди. Чунки улар жангариларнинг аниқ сонини ҳали ҳам билишмасди.

Кристиан ҳамон қолган террористларни ахтариб хонама-хона кезар, тирик ёки яраланган одамларни хавфсиз ташқарига олиб чиқарди.

Ниҳоят хавф бартараф этилди деган хулосага келишади. Бироқ орадан бир неча соат ўтиб қайта отишма ва портлаш овозлари эшитила бошланди.

Полиция хоналардан бирида яна иккита қуролланган жангарий борлигини аниқлайди. Ушбу шахслар билан отишмага киришган полиция уларни ярадор ҳолда қўлга олади. Ва ниҳоят соат 23:48 га келиб мажмуа расман хавфдан бартараф этилгани эълон қилинди.

Ҳужум оқибатида 20 нафар Кения фуқароси, бир нафар америкалик ва бир нафар Жанубий Африка фуқаролигига эга шахс ҳалок бўлган.

Islamic extremists claim responsibility for Nairobi hotel attack that  killed at least 15 - ABC News

Кейинчалик, “Аш-Шабоб” террорчилик гуруҳи баёнот бериб, АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси кўчирилганига жавобан “Ал-Қоида” кўмагида терактни амалга оширганини даъво қилади.

Воқеадан сўнг дунёга танилиб кетган Кристиан 19 соатлик қамалдаги ҳаракатлари учун Буюк Британиянинг иккинчи энг юқори қаҳрамонлик мукофоти “Жасорат хочи” билан тақдирланган.

Меҳмонхонага ёлғиз кириб, тинч аҳолини қутқаришда иштирок этгани акс этган суратлар интернетда кенг тарқалгоч, унга “Оби-Ван Найроби” лақаби берилди. Бу ном “Star Wars” фильмидаги Оби-Ван Кенобига ишора эди.

Тахминий ҳисоб-китобларга қараганда, у 700 дан ортиқ кишининг ҳаётини сақлаб қолгани айтилади.

Кениядаги воқеалардан атиги бир йил ўтгач Кристиан 2020 йилда SAS сафидан истеъфога чиқди. Ўзининг айтишича, хизматдошлари унинг ютуғига ҳасад қилгани учун хизматдан кетган.

Кристиан кейинчалик Dusit D2 меҳмонхонасидаги воқеа ҳақида One Man In (Ичкаридаги бир одам) номли хотираларига асосланган 224 саҳифалик китоб ҳам ёзган. Бу китоб узоқ текширувлардан кейин 2026 йил сентябрда илк бор нашр этилди.

Кристианнинг машҳурлиги мазкур воқеа билангина якунланиб қолмади. Унга шахсан Дональд Трамп ҳам ўта масъулиятли бир ишни таклиф қилган.

 

Трамп посбони

Найроби терактидан сўнг, 2019 йилнинг ўзида Кристиан Вашингтонга ташриф буюради. Бундан хабар топган Трамп уни Оқ уйга таклиф қилиб, шахсан учрашди.

Former British SAS officer Christian Craighead greet US President Donald Trump

Суҳбат давомида АҚШ президенти Кристиanga теракт мобайнида Америка фуқароларини ҳам қутқаргани учун миннатдорчилик билдиради.

Бу учрашувдан 5 йил ўтиб, 2024 йил 13 июлда Пенсилвания штатидаги сайловолди митингида Трампга қарши суиқасд уюштирилди.

Trump appoints trusted security chief Sean Curran as new Secret Service  director

Ушбу воқеадан сўнг Трамп хавфсизлик хизматининг ҳаракатларини таҳлил қилар экан, маслаҳатчиларига Кристиан Крейгхедни мисол қилиб келтиради.

Трамп Кристиanga ўхшаган жанговар тажрибага ва бургутникидек ўткир кўзларга эга мутахассис бўлганида, унга уюштирилган ҳужумни аввалдан пайқаб, хавфни бартараф этарди, деб таъкидлайди.

2024 йил октябрь ойида Трамп Кристиан билан иккинчи марта учрашиб, уни ўзининг шахсий хавфсизлик жамоасига таклиф этади.

Former Sas Soldier Christian Craighead, Poses For A Photo With Us President Elect Donald Trump.

Кристиан Крейгхед ушбу таклифни қабул қилди ва АҚШда яшаш ҳуқуқини расмийлаштирди. 2025 йил январь ойидан бошлаб расман Трампнинг шахсий хавфсизлик жамоасига қўшилди.

Унинг вазифаси Трамп оммавий чиқиш қиладиган жойларни олдиндан кўздан кечириш, эҳтимолий хатарларни таҳлил қилиш ва президент хавфсизлигини таъминлашдан иборат. Ҳозир ҳам айни лавозимда ишлаб келмоқда.

Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров

мавзуга оид янгиликлар

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

Трамп: Ядровий қуроллардан воз кечиш керак

Трамп Хитой яқин беш йил ичида АҚШ имкониятларига етиб олишидан хавотирда.

Жаҳон

16.10.2026, 09:35

«Мен саккизта урушни тўхтатдим» — Трамп тинчлик бўйича Нобель мукофотига лойиқ эканини айтди

Трамп агар унга ушбу мукофот берилмаса, Норвегия Нобель қўмитаси обрўсига путур етишини таъкидлади.

Жаҳон

08.10.2026, 17:49

АҚШ Халқаро жиноий судига қарши кенг кўламли санкциялар тайёрламоқда

Трамп маъмурияти Халқаро жиноий судга (ХЖС) қарши кенг кўламли санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда. Таклиф қилинаётган чоралар суднинг молиявий операцияларига таъсир қилиши мумкин.

Жаҳон

21.09.2026, 11:12

Трамп маъмурияти Саудияга 48 та F-35 сотилишини маъқуллади

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Саудия Арабистонига 48 та F-35 қирувчи самолётини сотиш режасини маъқуллаб, келишувни тасдиқлаш учун Конгрессга тақдим этди. 

Жаҳон

18.09.2026, 09:50

Трамп Канада билан яқинлашгани учун ЕИга таҳдид қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Европа Иттифоқининг Канада билан муносабатларни янада чуқурлаштириш режасини танқид қилиб, Европа товарларига юқори тарифлар жорий этиши ёки савдони қисқартиришини айтди.

Сиёсат

17.09.2026, 17:20

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди, у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Жаҳон

20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди

Воқеа қачон, қаерда ва қандай содир бўлганди? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 13:03

Криштиану Роналду 30 кунга футболдан четлатилди

Португалия футбол федерацияси ҳужумчига 255 евро жарима ҳам тайинлади.

Спорт

20.10.2026, 11:15

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қанча миқдордаги келишув имзоланди?

Марко Рубио бошчилигидаги АҚШ делегациясининг Самарқандга ташрифи доирасида Америка ва Ўзбекистон бизнес вакиллари 12 миллиард долларлик 54 та ҳамкорлик келишувини тузди.

Иқтисодиёт

20.10.2026, 10:27

Параосиё ўйинлари: Ўзбекистон делегацияси медаллари сони 29 тага етди

"Кунчиқар мамлакат" да медалларни қўлга киритиш давом этмоқда.

Спорт

20.10.2026, 10:10

Пенсия тайинлаш соддалашади

Пенсия учун ариза ёзмайсиз, ҳужжат йиғмайсиз, тўлов ўзи давом этади. Қайси ҳолларда ва қайси ҳудудларда, билиб олинг.

Иқтисодиёт

20.10.2026, 09:40

Франциядаги тартибсизликлар ортидан 2 400 га яқин киши ҳибсга олинди

Оммавий норозиликлар ва тартибсизликлар нимадан бошланди?

Жаҳон

19.10.2026, 17:39

35 йилда Ўзбекистон аҳолиси қарийб 19 миллион кишига кўпайди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 2026 йил 1 октябрь ҳолатига 39,5 миллион кишидан ошди. Энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида, энг ками эса Сирдарё вилоятида истиқомат қилмоқда.

Ўзбекистон

19.10.2026, 16:48

Ўзбекистондаги мактабларда кузги таътил қачондан бошланади?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги таътил қачондан бошланишини эълон қилди.

Таълим

19.10.2026, 16:27

Ўзбекистонда "Google Pay" хизмати ишга тушди

"Google Pay" Ўзбекистонликлар учун қандай имкониятлар беради?

Ўзбекистон

19.10.2026, 13:15

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →