Россия “Telegram”ни ҳам блоклаши мумкин
Россияда “Telegram” фойдаланувчилари техник узилишлар ҳақида оммавий равишда шикоят қила бошлади. Манбаларга кўра, “Роскомнадзор” мессенжер фаолиятини чеклаш бўйича янги чораларни ишга туширган.
Жаҳон
11.02.2026, 13:58
Улашиш:

Россия ҳукумати “Telegram” мессенжерига нисбатан босимни янада кучайтирмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, платформа нафақат секинлаштирилиши, балки мамлакат ҳудудида тўлиқ тўхтатилиши ҳам мумкин.
9 февралдан бошлаб Россияда фойдаланувчилар “Telegram”даги техник узилишлардан шикоят қила бошлаган. “РБК” нашри манбаларига кўра, “Роскомнадзор” мессенжер фаолиятини чеклаш бўйича янги чоралар кўрилмоқда.
Секинлаштиришми ёки тўлиқ блокировка?
Мутахассислар фикрича, 10 февралдан бошлаб мессенжер ишини “қисман чеклаш”нинг техник босқичи бошланган. Айрим манбаларга кўра, секинлаштириш жараёни амалда аллақачон ишга тушган.
Ҳозирда фойдаланувчилар қуйидаги муаммоларга дуч келмоқда:
- фото ва видеолар юкланмаслиги;
- хабарларнинг кечикиб етиб бориши;
- матнли хабарларда ҳам узилишлар юзага келиши.
Журналист ва “Крипта” китоби муаллифи Андрей Захаровнинг таъкидлашича, яқин кунларда чекловлар янада кучайиши ва ҳатто оддий матнли хабар юбориш ҳам қийинлашиши мумкин.
Расмий муносабат
Ҳозирча расмий доиралар томонидан аниқ ва якдил баёнот берилгани йўқ. Давлат Думасининг ахборот сиёсати қўмитаси раиси ўринбосари Александр Юшченко қўмита даражасида мессенжерни секинлаштириш масаласи муҳокама қилинмаганини билдирди. Шу билан бирга, у “Роскомнадзор” қонун талаблари бузилган тақдирда мустақил равишда чеклов қўллаши мумкинлигини инкор этмади.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил август ойида “Telegram”нинг овозли қўнғироқлар хизмати “фирибгарлик ва терроризмга қарши кураш” баҳонаси билан чекланган эди.
“WhatsApp”дан кейинги навбат
Россияда ахборот платформаларини чеклаш тенденцияси 2025 йил охирида “WhatsApp”нинг деярли тўлиқ секинлаштирилиши билан бошланган эди. Энди эса навбат Россия аудиторияси учун муҳим ахборот каналларидан бири бўлган “Telegram”га келган кўринади.
“Downdetector” ва “Sboy.rf” платформалари 9 февралдан буён Россиянинг турли ҳудудларидан минглаб шикоятларни қайд этмоқда. Муаммолар Android, iOS ва desktop версияларида кузатилмоқда.
Агар “Telegram” тўлиқ блокланса, бу нафақат оддий фойдаланувчилар, балки бизнес алоқалари ва рақамли реклама бозори учун ҳам жиддий зарба бўлиши мумкин. Бу ҳолат Россия ҳукумати ахборот майдони устидан назоратни кучайтириш сиёсатини давом эттираётганини кўрсатади.
мавзуга оид янгиликлар

Россия Дуровни террорчилар рўйхатига киритди
Жаҳон
31.07.2026, 16:43

Россияда Давлат думаси сайловлари бошланди
Сиёсат
18.09.2026, 10:51

Кичик Трампнинг тўйини россиялик тадбиркор молиялаштирди
Жаҳон
16.09.2026, 08:23

Ким Чен Ин Россия-Украина урушини «Муқаддас уруш» деб атади
Жаҳон
15.09.2026, 10:22

Россия нефть ишлаб чиқариш ҳажми январдан бери 940 минг баррелга камайиб кетди
Жаҳон
14.09.2026, 15:54

Россия Украина–Полша чегараси яқинида АЁҚШ ва йўловчи поездига дронлар билан зарба берди
Жаҳон
14.09.2026, 10:20
машҳур янгиликлар

ОТМлар супер-контракт миқдорларини эълон қила бошлади
Таълим
02.09.2026, 17:55

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?
Ўзбекистон
28.08.2026, 16:13

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?
Ўзбекистон
26.08.2026, 09:52

Эгизак миноралар теракти: 25 йиллик жиноят суди
Жаҳон
27.08.2026, 13:10

Қозоғистон Россияга бензин экспорт қилишдан воз кечди
Иқтисодиёт
27.08.2026, 16:41

Покистон шифохонасида юзага келган ёнғин оқибатида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлди
Жаҳон
26.08.2026, 15:35
сўнгги янгиликлар

Исроил сайлови олдидан хавфсизлик масаласи асосий мавзу бўлиб қолмоқда
Сиёсат
21.09.2026, 17:34

Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик яширинча олтин тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
21.09.2026, 16:32

Эрон иқтисодиёти уруш фонида 10 фоиздан кўпроқ қисқарди
Иқтисодиёт
21.09.2026, 16:21

БАА Ғазога 781 тонна гуманитар ёрдам ва 9 та сув цистернаси юборди
Жаҳон
21.09.2026, 12:23

АҚШ Халқаро жиноий судига қарши кенг кўламли санкциялар тайёрламоқда
Жаҳон
21.09.2026, 11:12

5 млрд сўмлик кредитни ўзлаштиришда гумонланган ўзбекистонлик Туркияда ушланди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:18

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда
Ўзбекистон
21.09.2026, 09:42

Покистоннинг Афғонистонга ҳаво ҳужумида камида 3 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.09.2026, 09:25

АҚШнинг ўқ-дори заҳираси камаймоқда
Иқтисодиёт
19.09.2026, 12:46

Австралияда тарқалган H5N1 вируси инсонлар учун хавфлими?
Жаҳон
19.09.2026, 11:42

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Хитойдаги чўл остида улкан сув манбалари топилди
Жаҳон
19.09.2026, 11:14

Gemini киберхавфсизлик синовида учта компания тизимига кирди
Фан-технология
19.09.2026, 10:59

Россияда сайловлардан кейин янги сафарбарлик бўлишидан хавотир кучаймоқда
Жаҳон
19.09.2026, 10:02

Учкўприкда овқатдан заҳарланганлар сони 60 нафарга яқинлашди
Ўзбекистон
19.09.2026, 09:44

Саида Мирзиёева «Ўзбекфильм»ни ривожлантириш режалари билан таништирди
Маданий
18.09.2026, 17:19

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25

iPhone 18 Pro Max’нинг Россияда 18 та функцияси чекланган
Иқтисодиёт
18.09.2026, 15:13

Ўтган йили 124 нафардан ортиқ экология ҳимоячиси ўлдирилган
Жаҳон
18.09.2026, 15:10
машҳур янгиликлар

ОТМлар супер-контракт миқдорларини эълон қила бошлади
Таълим
02.09.2026, 17:55

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?
Ўзбекистон
28.08.2026, 16:13

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?
Ўзбекистон
26.08.2026, 09:52

Эгизак миноралар теракти: 25 йиллик жиноят суди
Жаҳон
27.08.2026, 13:10

Қозоғистон Россияга бензин экспорт қилишдан воз кечди
Иқтисодиёт
27.08.2026, 16:41

Покистон шифохонасида юзага келган ёнғин оқибатида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлди
Жаҳон
26.08.2026, 15:35
