Шимолий Корея жавоб зарбаларига қодир янги эсминесни сувга туширди

Айни пайтда АҚШ, Жанубий Корея ва Япония денгиз кучлари ҳам Корея яриморолида ҳарбий машғулотларни бошлаган.

Жаҳон

07.09.2026, 10:43

Улашиш:

Шимолий Корея жавоб зарбаларига қодир янги эсминесни сувга туширди

Шимолий Корея етакчиси янги фойдаланишга топширилган эсминес қақшатқич жавоб зарбалари беришга қодир ядровий жавоб тизимининг бир қисми бўлишини айтди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Бироқ кемада ядро қуроли бўлиш-бўлмаслигига аниқлик киритилмаган.

Ким Чен Ин мамлакатнинг ядровий салоҳиятини кенгайтиришга интилаётгани боис, Шимолий Корея ҳарбий-денгиз флотини модернизация қилиш саъй-ҳаракатларини кучайтирди.

6 сентябрь куни Вонсан порт шаҳрида кемани фойдаланишга топшириш маросимида сўзга чиққан Ким янги кеманинг Корея яриморолининг шарқий қисмидаги денгизга жойлаштирилиши Шимолий Корея душманларига аниқ ишора эканини таъкидлади.

“Денгизда ва сув остида суверенитетимизни намоён этиш вақти келди”, – дея Кимнинг сўзларидан иқтибос келтиради KCNA.

5000 тонналик “Канг Гон” эсминеси ўз тоифасидаги иккинчи жанговар кема бўлиб, у Шимолий Кореянинг ғарбий қирғоғида тахминан уч ой аввал “Чхве Хён” эсминеси сафга қўшилганидан сўнг фойдаланишга топширилди, деган Ким.

“Канг Гон” эсминесининг Корея яриморолидаги денгиз ҳудудига жойлаштирилиши АҚШ, Жанубий Корея ва Япония ҳарбий-денгиз кучларининг яриморол яқинидаги операцияларини тийиб туришга қаратилган.

Жанубий Корея, АҚШ ва Япония 7 сентябрь куни Жанубий Кореянинг Чежу оролидан жануби-шарқ ва жанубда жойлашган халқаро сувларда ҳар йили ўтказиладиган “Freedom Edge” машғулотларини бошлаган.

11 сентябргача давом этадиган машғулотларда уч давлатнинг асосий ҳарбий-денгиз ва ҳаво кучлари иштирок этмоқда. Машғулотлар Шимолий Кореянинг ядровий ва ракета таҳдидларини тийиб туриш ҳамда жавоб қайтариш салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган.

Бундан ташқари, Ким Шимолий Кореянинг шарқий соҳилида ҳарбий-денгиз базалари қурилиши давом этаётганини, мамлакат янги ҳарбий-денгиз бўлинмаларини ташкил этиши ва турли тоифадаги ҳарбий кемаларни қуришини айтган.

мавзуга оид янгиликлар

Трамп Ким Чен Ин билан яна учрашадими?

Агар Ким Чен Ин бугун Трампга "ядро қуролимдан воз кечмайман" деса, Оқ уй нима қилади? Пхеняннинг арсенали кенгайиб, Россия билан алоқалари чуқурлашган бир пайтда Вашингтон бу саволга жавоб топиши керак.

Жаҳон

01.10.2026, 13:21

Ким Чен Ин Россия-Украина урушини «Муқаддас уруш» деб атади

Ким Чен Ин Владимир Путинга мактубида Россия билан ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва Москвага ўзгармас қўллаб-қувватловини билдирди.

Жаҳон

15.09.2026, 10:22

Ядросизланишни АҚШ иттифоқчиларидан бошлаш керак — Шимолий Корея

Пхенян НАТОни Осиё-Тинч океани минтақасида қарама-қаршиликни кучайтираётганликда айблади.

Сиёсат

11.07.2026, 14:27

Шимолий Кореяда суицидга қарши чоралар кучайтирилди — ОАВ

Шимолий Корея ҳукумати ўз жонига қасд қилишга уриниб, тирик қолган шахсларга нисбатан чораларни кучайтиргани ҳақида хорижий ОАВлар хабар бермоқда.

Жаҳон

23.06.2026, 16:06

Хитой раҳбари Шимолий Кореяга боради

Си Цзиньпиннинг Пхенянга сафари Хитойнинг Шимолий Корея устидан таъсирини мустаҳкамлашга қаратилган дипломатик қадамдир.

Жаҳон

05.06.2026, 11:49

Жанубий Корея Шимолий Корея бўйича позициясини ўзгартирди

Сеул Шимолий Кореяга ҳукуматга қарши тарғибот варақалари юборишни тақиқлаш ҳамда чегара ҳудудларида карнайлар орқали эшиттиришлар беришни тўхтатишга оид қарорлар қабул қилди.

Жаҳон

18.05.2026, 16:24

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Жаҳон

20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди

Воқеа қачон, қаерда ва қандай содир бўлганди? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 13:03

Криштиану Роналду 30 кунга футболдан четлатилди

Португалия футбол федерацияси ҳужумчига 255 евро жарима ҳам тайинлади.

Спорт

20.10.2026, 11:15

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қанча миқдордаги келишув имзоланди?

Марко Рубио бошчилигидаги АҚШ делегациясининг Самарқандга ташрифи доирасида Америка ва Ўзбекистон бизнес вакиллари 12 миллиард долларлик 54 та ҳамкорлик келишувини тузди.

Иқтисодиёт

20.10.2026, 10:27

Параосиё ўйинлари: Ўзбекистон делегацияси медаллари сони 29 тага етди

"Кунчиқар мамлакат" да медалларни қўлга киритиш давом этмоқда.

Спорт

20.10.2026, 10:10

Пенсия тайинлаш соддалашади

Пенсия учун ариза ёзмайсиз, ҳужжат йиғмайсиз, тўлов ўзи давом этади. Қайси ҳолларда ва қайси ҳудудларда, билиб олинг.

Иқтисодиёт

20.10.2026, 09:40

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →