Хитой раҳбари Шимолий Кореяга боради

Си Цзиньпиннинг Пхенянга сафари Хитойнинг Шимолий Корея устидан таъсирини мустаҳкамлашга қаратилган дипломатик қадамдир.

Жаҳон

05.06.2026, 11:49

Улашиш:

Хитой раҳбари Шимолий Кореяга боради

Хитой етакчиси Си Цзиньпин келаси ҳафта қарийб етти йил ичида илк марта Шимолий Кореяга сафар қилади.

Ушбу сафар Хитойнинг ядровий қуролга эга қўшниси билан яқин алоқаларини мустаҳкамлаш йўлидаги қатор саъй-ҳаракатларининг биридир.

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин сўнгги йилларда Россия билан яқинлашиб, Украинага қарши урушни қўллаб-қувватлаш учун қўшин ва анъанавий қуроллар юборган эди.

Шунингдек, Ким Чен Ин ўтган йили Шимолий Кореянинг энг йирик савдо ҳамкори ва ёрдам манбаи бўлган Хитой билан алоқаларни қайта тиклашга ҳаракат қилди.

“Шимолий Корея Россия билан яқинроқ алоқалар ўрнатаётган бир пайтда, Хитой Пхенян устидан ўз таъсирини қайта тиклаш ва Шимоли-шарқий Осиёдаги стратегик манфаатларини ҳимоя қилиш учун фойдаланишга ҳаракат қилмоқда”, - деди Халқаро инқироз гуруҳи таҳлилчиси Уилям Янг.

Си Цзиньпин ташрифи душанбадан сешанбагача давом этади, дейилади икки давлат оммавий ахборот воситаларининг қисқа хабарларида. Унинг охирги ташрифи 2019 йил июнь ойида бўлган.

Шимолий Корея ядровий бомбалар учун зарур компонентларни ишлаб чиқарувчи янги иншоотни намойиш этганидан бир кун ўтиб ушбу ташриф ҳақида эълон қилинмоқда. Жанубий Корея ҳарбийлари янги ядровий объектни уранни бойитиш заводи деб ҳисобламоқда.

Заводнинг ошкор этилиши – Ким Си Цзиньпиннинг ташрифи арафасида мамлакатининг ядро қуролига эга давлат сифатидаги мақомини мустаҳкамлашга қаттиқ интилганидан далолат.

Ким 2019 йилда Трамп билан ўтказилган юқори даражадаги музокаралари барбод бўлганидан бери ўз ядро арсеналини кенгайтиришга интилмоқда.

Трамп дипломатик муносабатларни тиклаш истагини бир неча бор билдирган, бироқ Шимолий Корея раҳбарининг фикрича, бунинг учун АҚШ музокараларнинг бошланғич шарти сифатида мамлакатнинг ядросизланиши ҳақидаги талабидан воз кечиши керак.

Кремль баёнотига кўра, ўтган ой Пекинда бўлиб ўтган учрашувда Путин ва Си Шимолий Кореянинг яккаланиши, иқтисодий санкциялар, ҳарбий босим ва хавфсизлигига таҳдид  солувчи бошқа усулларга қаршилигини билдирган.

Қудратга келган илк йилларида кўп сафарлар қилган Си COVID-19 пандемиясидан кейин халқаро ташрифларни кескин қисқартирди. Унинг сўнгги чет эл сафари 2025 йилнинг кузида Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик саммити учун Жанубий Кореяга бўлиб, у ерда Трамп билан суҳбатлашган.

мавзуга оид янгиликлар

Трамп Ким Чен Ин билан яна учрашадими?

Агар Ким Чен Ин бугун Трампга "ядро қуролимдан воз кечмайман" деса, Оқ уй нима қилади? Пхеняннинг арсенали кенгайиб, Россия билан алоқалари чуқурлашган бир пайтда Вашингтон бу саволга жавоб топиши керак.

Жаҳон

01.10.2026, 13:21

Ким Чен Ин Россия-Украина урушини «Муқаддас уруш» деб атади

Ким Чен Ин Владимир Путинга мактубида Россия билан ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва Москвага ўзгармас қўллаб-қувватловини билдирди.

Жаҳон

15.09.2026, 10:22

Сунъий интеллект АҚШ ва Хитойнинг асосий рақобат майдонига айланди

Си Сзинпиннинг АҚШга режалаштирилган ташрифи олдидан Вашингтон ва Пекин СИ хавфсизлиги ва ривожланиши бўйича келишувга эриша олмаяпти.

Жаҳон

15.09.2026, 11:42

Москва ва Киев музокаралари: уруш тугайдими?

АҚШ махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнернинг Москва ва Киевдаги учрашувларида Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича янги ғоялар муҳокама қилинди. 

Сиёсат

09.09.2026, 09:57

Трамп: Путин НАТО ҳудудига ҳужум қилмайди

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин НАТО давлатлари ҳудудига ҳужум қилиш ниятида эмаслигини айтди. Бу баёнот Жон Рэтклиффнинг Москвага яқиндаги ташрифидан сўнг янгради.

Жаҳон

28.08.2026, 11:06

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?

Кредит олиш илинжида фирма очиш ёки ЭРИ калитини воситачига ишониб топшириш йиллар давом этадиган молиявий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин. Воситачи пулни олиб кетади, жавобгарлик эса сизнинг зиммангизда қолади.

Иқтисодиёт

24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди

Наманганда 35 тонна асал бир жойга жамланди. “Афсоналар водийси” боғида V Халқаро асал фестивали очилди.

Ўзбекистон

24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?

Саудия Арабистони ўн йилдан ортиқ вақтдан бери Ямандаги ҳусийларга қарши курашиб келади, бироқ американча қуроллар ва катта ҳарбий бюджет ғалабани таъминлай олмади. Яқинда тузилган Макка битими уруш тақдирини ўзгартира оладими?

Сиёсат

24.10.2026, 11:06

Rasm SIda yaratilgan

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?

Насия савдоси Ўзбекистонда тез суръатларда ривожланмоқда. Бироқ маҳсулотни ойма-ой тўлаш ҳар доим ҳам арзон ёки фойдали танлов дегани эмас. 

Иқтисодиёт

24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади

Европанинг 10 давлатида суратга олинган фильмлар Тошкент ва Урганчда томошабинларга тақдим этилади. Фестиваль дастурида анимациядан тортиб, психологик драмаларгача бўлган турли жанрдаги картиналар бор.

Маданий

23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда

Мурожаатда Андижон шаҳрида «Абдулборий» ошхонаси ва унинг қаршисидаги овқатланиш маскани атрофида автомобилларнинг қатнов қисмига қўйилиши, видеокузатув камерасининг ишламаслиги ҳамда фавқулодда хизматлардан жавоб бўлмагани юзасидан шикоят қилинган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европадан юз ўгириши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ ушбу қарор амалда қандай қадамларни англатишига изоҳ бермаган.

Сиёсат

23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →