Жанубий Корея Шимолий Корея бўйича позициясини ўзгартирди
Сеул Шимолий Кореяга ҳукуматга қарши тарғибот варақалари юборишни тақиқлаш ҳамда чегара ҳудудларида карнайлар орқали эшиттиришлар беришни тўхтатишга оид қарорлар қабул қилди.
Жаҳон
18.05.2026, 16:24
Улашиш:

Жанубий Кореянинг Ли Чже Мюн бошчилигидаги амалдаги ҳукумат Шимолий Корея билан муносабатларда “босим ва қарама-қаршилик” сиёсатидан воз кечиб, позициясини “тинч-тотув бирга яшаш”га қаратди.
18 май куни Бирлашиш вазирлиги томонидан эълон қилинган “Оқ китоб”да шу ҳақда сўз боради.
“Yonhap” ахборот агентлигининг қайд этишича, аввалги ҳукумат ёндашувидан тубдан фарқ қилувчи ушбу йиллик ҳужжат ўтган йилнинг июнь ойида ҳокимиятга келган Ли маъмуриятининг таранглашган кореялараро муносабатларни тиклашга қаратилган саъй-ҳаракатларини акс эттиради.
Президент Юн Сок Ёл бошчилигидаги мамлакатнинг аввалги консерватив ҳукумати Шимолий Кореяга босим ўтказиш ва у ерга ташқи ахборот оқимини олиб кириш орқали Пхенянда ўзгаришлар қилишга интилганди.
Ҳужжатда келтирилган Сеулнинг учта асосий етакчи тамойили қуйидагилар:
- Шимолий Кореядаги давлат тузумини ҳурмат қилиш;
- уни ўзига қўшиб олиш орқали бирлашишга интилмаслик;
- ҳар қандай душманлик ҳаракатларидан йироқ бўлиш.
Шунингдек, “Оқ китоб”да Ли ҳукуматининг Шимолий Кореяга давлатга қарши тарғибот варақаларини юборишни тақиқлаш ҳамда чегара ҳудудларида карнайлар орқали эшиттиришлар беришни тўхтатиш ҳақидаги қарорлари мавжуд.
Улар ҳарбий тарангликни юмшатиш ва ўзаро ишончни қайта тиклаш йўлидаги муҳим қадамлар сифатида баҳоланган.
Бундан ташқари, ҳужжатда ўша пайтдаги Президент Мун Чже Ин ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин томонидан 2018 йил 19 сентябрда имзоланган кореялараро ҳарбий битимни қайта тиклаш ҳамда тинч-тотув бирга яшашнинг тизимли асосини яратиш мақсадида икки томонлама янги келишувга эришиш режалари баён этилган.
Шунга қарамай, икки ашаддий рақиб ўртасида сўнгги беш йил ичида ҳеч қандай гуманитар ва иқтисодий алмашинувлар амалга оширилмагани сабабли, кореялараро муносабатлар амалда “музлаган” ҳолда қолмоқда.
Боз устига, жорий ой бошида Шимолий Корея ўз Конституциясига ўзгартириш киритиб, бирлашишга оид барча бандларни олиб ташлади ва Жанубий Корея билан амалдаги сўнгги алоқаларни ҳам узди.
мавзуга оид янгиликлар

Ядросизланишни АҚШ иттифоқчиларидан бошлаш керак — Шимолий Корея
Сиёсат
11.07.2026, 14:27

Трамп Ким Чен Ин билан яна учрашадими?
Жаҳон
01.10.2026, 13:21

Жанубий Корея Украинага огоҳлантириш берди: Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилади
Жаҳон
02.10.2026, 14:56

Ким Чен Ин Россия-Украина урушини «Муқаддас уруш» деб атади
Жаҳон
15.09.2026, 10:22

Шимолий Корея жавоб зарбаларига қодир янги эсминесни сувга туширди
Жаҳон
07.09.2026, 10:43

Шимолий Кореяда суицидга қарши чоралар кучайтирилди — ОАВ
Жаҳон
23.06.2026, 16:06
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди
Маданий
26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?
Спорт
26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама
Жаҳон
26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон
26.10.2026, 15:33

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?
Жаҳон
26.10.2026, 11:52

Iman Invest раҳбарияти камомад ҳақидаги даъволарни рад этди
Ўзбекистон
26.10.2026, 11:30

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди
Ўзбекистон
24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?
Сиёсат
24.10.2026, 11:06

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади
Маданий
23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
