Ким Чен Ин Россия-Украина урушини «Муқаддас уруш» деб атади

Ким Чен Ин Владимир Путинга мактубида Россия билан ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва Москвага ўзгармас қўллаб-қувватловини билдирди.

Жаҳон

15.09.2026, 10:22

Улашиш:

Ким Чен Ин Россия-Украина урушини «Муқаддас уруш» деб атади

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россия президенти Владимир Путинга йўллаган мактубида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш ниятини билдирди. Бу ҳақда Reuters нашри хабар берди.

Ким Чен Ин душанба куни Путиннинг Шимолий Корея ташкил топганининг 78 йиллиги муносабати билан йўллаган табригига жавоб қайтарган. Унда Пхеньян ҳукумати Россия билан дўстлик, ўзаро ёрдам ва иттифоқчилик муносабатларига асосланган ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қатъий ирода борлигини таъкидлаган.

Шимолий Корея раҳбари Россиянинг ҳозирги «мамлакат хавфсизлиги манфаатлари ва халқаро адолатни ҳимоя қилиш учун муқаддас уруши»да ғалаба қозонишига ишонч билдирган. Бу ибора Россиянинг Украинадаги урушига ишора сифатида талқин қилинмоқда.

Ким Чен Ин Путин ва Россия халқига ўзининг «ўзгармас қўллаб-қувватлови»ни ваъда қилган.

Мазкур баёнот Москва ва Пхеньян ўртасидаги муносабатлар сезиларли даражада яқинлашган бир пайтда янгради. Шимолий Корея 2024 йилда Украинада Россия кучлари билан бирга жанг қилиш учун ҳарбий хизматчиларини юборган. Икки давлат ўзаро мудофаа шартномаси доирасида ҳарбий ҳамкорликни ҳам чуқурлаштирмоқда.

Ким Чен Ин якшанба куни Хитой раҳбари Си Цзиньпинга йўллаган жавоб мактубида ҳам Пекин билан анъанавий дўстликни янада ривожлантириш ва умумий социалистик мақсадларни илгари суриш учун ҳамкорлик қилишини билдирган.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН
 

мавзуга оид янгиликлар

Қозоғистон президенти Украинадаги урушни музлатишга чақирди

Тўқаевга кўра, можарони музлатиб, Истанбул формуласининг 2.0 талқинига қайтиш керак. Аммо Путиннинг истакларини инобатга олсак, бу имконсизга ўхшайди.

Сиёсат

27.07.2026, 10:30

Хитой раҳбари Шимолий Кореяга боради

Си Цзиньпиннинг Пхенянга сафари Хитойнинг Шимолий Корея устидан таъсирини мустаҳкамлашга қаратилган дипломатик қадамдир.

Жаҳон

05.06.2026, 11:49

Трамп Ким Чен Ин билан яна учрашадими?

Агар Ким Чен Ин бугун Трампга "ядро қуролимдан воз кечмайман" деса, Оқ уй нима қилади? Пхеняннинг арсенали кенгайиб, Россия билан алоқалари чуқурлашган бир пайтда Вашингтон бу саволга жавоб топиши керак.

Жаҳон

01.10.2026, 13:21

Россиянинг Киевга ҳаво ҳужумларида уч киши ҳалок бўлди

Киев ва унинг атрофига Россиянинг ракета ва дрон зарбалари оқибатида уч киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди, етти киши жароҳатланди.

Жаҳон

30.09.2026, 12:00

Москва ва Киев музокаралари: уруш тугайдими?

АҚШ махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнернинг Москва ва Киевдаги учрашувларида Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича янги ғоялар муҳокама қилинди. 

Сиёсат

09.09.2026, 09:57

Трамп: Путин НАТО ҳудудига ҳужум қилмайди

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин НАТО давлатлари ҳудудига ҳужум қилиш ниятида эмаслигини айтди. Бу баёнот Жон Рэтклиффнинг Москвага яқиндаги ташрифидан сўнг янгради.

Жаҳон

28.08.2026, 11:06

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?

Кредит олиш илинжида фирма очиш ёки ЭРИ калитини воситачига ишониб топшириш йиллар давом этадиган молиявий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин. Воситачи пулни олиб кетади, жавобгарлик эса сизнинг зиммангизда қолади.

Иқтисодиёт

24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди

Наманганда 35 тонна асал бир жойга жамланди. “Афсоналар водийси” боғида V Халқаро асал фестивали очилди.

Ўзбекистон

24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?

Саудия Арабистони ўн йилдан ортиқ вақтдан бери Ямандаги ҳусийларга қарши курашиб келади, бироқ американча қуроллар ва катта ҳарбий бюджет ғалабани таъминлай олмади. Яқинда тузилган Макка битими уруш тақдирини ўзгартира оладими?

Сиёсат

24.10.2026, 11:06

Rasm SIda yaratilgan

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?

Насия савдоси Ўзбекистонда тез суръатларда ривожланмоқда. Бироқ маҳсулотни ойма-ой тўлаш ҳар доим ҳам арзон ёки фойдали танлов дегани эмас. 

Иқтисодиёт

24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади

Европанинг 10 давлатида суратга олинган фильмлар Тошкент ва Урганчда томошабинларга тақдим этилади. Фестиваль дастурида анимациядан тортиб, психологик драмаларгача бўлган турли жанрдаги картиналар бор.

Маданий

23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда

Мурожаатда Андижон шаҳрида «Абдулборий» ошхонаси ва унинг қаршисидаги овқатланиш маскани атрофида автомобилларнинг қатнов қисмига қўйилиши, видеокузатув камерасининг ишламаслиги ҳамда фавқулодда хизматлардан жавоб бўлмагани юзасидан шикоят қилинган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европадан юз ўгириши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ ушбу қарор амалда қандай қадамларни англатишига изоҳ бермаган.

Сиёсат

23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →