updated: 22.03.2026, 19:10

СУДАН — Африка юрагидаги қон дарёси

Бутун дунё Ғазодаги геноцидни кузатиб турган бир пайтда, Суданда ундан кам бўлмаган даҳшатли фожиа юз бермоқда. Кечагина президент Ал-Баширни биргаликда ағдарган икки генерал — ҳокимият ва бойлик учун қонли тўқнашувни бошлади.

Улашиш:

Расмий Судан армияси бош қўмондони генерал Абдел Фаттоҳ ал-Бурҳон Дарфурдаги исёнчи кучларга раҳбарлик қилувчи, Ҳамидти лақаби билан машҳур генерал Муҳаммад Ҳамдан Дагало билан ҳалокатли урушга киришди.

Судандаги зўравонликлар туфайли мамлакат ичида уч миллионга яқин инсон ўз уйини тарк этиб, қочқинга айланди. Ҳамидти ва унинг жангчилари шифохоналарга бостириб кириб, қочқинлар лагерларини йўқ қилиб, аёллар ва болаларни ўлдиришти. Улар Дарфурда этник тозалаш уюштириб, араб миллатига мансуб бўлмаган аҳолини қатл қилмоқда. Гўёки Дарфур — фур қабиласининг ватани — бугун ўз халқининг ўзига қарши шафқатсиз қирғин саҳнасига айланган.

Олтин учун қонли уруш

Бу фожиа ортида аниқ иқтисодий манфаатлар ётади. Фақатгина 2025 йилнинг биринчи ярмида Судандан БААга расман 8,8 тонна олтин экспорт қилинган. Бироқ янада кўпроқ миқдордаги олтинлар ноқонуний йўллар билан Дубайга олиб кетилган. Бир йил ичида БАА ўз олтин захираларини 26%га оширди, аммо бу бойликнинг қаердан келгани ҳақида Абу-Даби сукут сақламоқда. Манба эса оддий ва қонли — Дарфурдаги Жабал Амар олтин конлари, бу ерда 50 килограмм қумдан 1 килограмм олтин ажратиб олинади. Бу ерда олтин шунчалик кўпки, у қум билан қоришиб кетган — одамлар гўё ерда эмас, олтин устида юргандек. Ва шу бойлик учун Муҳаммад бин Заид бутун бир халқни қонга ботиришга тайёр.

Олтин контрабандаси, мукаммал ишланган схемалар асосида амалга оширилмоқда — олтин Чад ва Ливия орқали яширин йўллар билан мамлакатдан олиб чиқилмоқда. Ливияда эса фельдмаршал Халифа Хафтар — АҚШнинг сиёсий қўллаб-қувватлови билан кучга эга бўлган шахс — Куфра аэропортини тўлиқ назорат қилади. У ердан қимматбаҳо олтинлар тўғридан-тўғри БААга учирилади. Кайтишда эса худди шу аэропорт орқали исёнчи генерал Ҳамидтига қурол қайтиб келади. Бу капитализм табиатининг қон ва олтин айланмаси.

Амирликлар ҳар бир сомалилик ва кениялик ёлланма жангчига 500 доллар тўлайди. Улар Аден кўрфазидаги Босасо портида тўпланиб, Суданга — тинч аҳолини ўлдириш учун жўнатилади. Гаразли кучлар буюртмасига хизмат қилган бу жангчилар Яманда геноцид уюштирган, энди эса Судан заминида ўз шафқатсиз маҳоратларини намоён этмоқда.

Фожианинг тарихий илдизлари

Судан — 47 миллион аҳоли, 130 этник гуруҳ ва 80 тилни ўз ичига олган, Африканинг маданий ва миллий жиҳатдан энг мураккаб ва улкан ҳудудларидан бири. Аҳолининг 95 фоизи сунний мусулмонлардир. 2011 йилгача, яъни халқаро жамоатчилик христианлар яшайдиган Жанубий Суданнинг ажралишига ёрдам бергунга қадар, мамлакат янада каттароқ эди. Ҳақиқат шуки, ажралган христианлар учун Жанубий Суданда ҳаёт енгиллашмади — энди улар бир-бирларига қарши очиқ уруш олиб боришмоқда. 

Омар ал-Башир ўттиз йил давомида мамлакатни армия ва махсус хизматлар орқали бошқарган. У айнан шу Дарфурга қарши содир этган жуда шафқатсиз жиноятлари билан "машҳур" бўлган. Энди эса у талон-тарож қилинган миллиардлар билан Араб Амирликларида тинч ҳаёт кечирмоқда. Ва мана парадокс: ўша дарфурликлар — аждодлари ва оталари ал-Башир томонидан ўлдирилган халқ — бугун пул ва ҳокимият учун унинг иттифоқчисига айланган. 

Дарфур — 500 минг квадрат километрлик ҳудуд бўлиб, географик жиҳатдан Ўзбекистондан ҳам каттароқ. Бу ерда 13–14 миллион аҳоли яшайди. Дарфур 1916 йилгача мустақил султонлик бўлиб, уни араб-африкалик элита сиёсий барқарорлик ва маданий уйғунлик билан бошқарган. Энди эса бу замин дахшатли қирғинлар саҳнасига айланган. 

Геосиёсий шахмат тахтаси

Судан — Африканинг асосий ғалла ишлаб чиқарувчи мамлакатларидан бири. У ўзининг ҳосилдор ерлари ва бой аграр салоҳияти билан қўшни давлатларни дон билан таъминлаб туради. Бу юрт нафақат Нил дарёсининг суви ва ҳосилдор ерлари, балки ер остидаги бойликлари билан ҳам машҳур. Қизил денгизга чиқадиган стратегик йўли орқали Судан Миср ва Яман каби минтақавий давлатлар билан алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш имкониятига эга. Шу боис, Суданни заифлаштириш ва парчалашга қаратилган ҳарбий ҳаракатлар орқали ҳудуддаги стратегик кучлар мувозанатини ўзгартириш кўзланган. Хулоса шуки, гаразли кучлар айнан шу мақсадни кўзламоқда.

Бу қонли ўйинда фельдмаршал Халифа Хафтарнинг пайдо бўлиши тасодиф эмас — у Қаддафий даврида АҚШда яшаган, кейин эса унинг ағдарилишидан сўнг «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси кўмагида Ливияга қайтган. Ҳозирда у шарқий Ливияни назорат қилади ва Суданни талон-тарож қилиш учун логистик тармоқни таъминлаб турибди.

Генерал Ҳамидти эса — айни пайтда “янги бойлар” қаторига кирган шахс бўлиб, у бир пайтлар жудаям камбағал бўлган. Аммо ўз халқи қони эвазига миллионерга айланди. У жаҳолати ва билимсизлиги учун шимолий қабилалардан чиққан саводли одамларни ёқтирмайди, шу сабабдан улардан ўч олишга ҳаракат қилади. Бойлик ва ҳокимиятга эришиш йўлида, у заифа аёлларни зўрлашдан ва бегунох чақалоқларни ҳам аямай ўлдирадиган, инсонликни унутган йиртқичга айланди.

БАА Судандаги хатони тан олди

БАА президентининг маслаҳатчиси Анвар Гаргаш Судандаги ҳарбий тўнтаришни қўллаб-қувватлаб, «жиддий хатога йўл қўйишганини» тан олди. Унинг сўзларига кўра, икки суданлик генерал ҳукуматни ағдарган пайтда, улардан бирини қўллаб-қувватлаш орқали вазиятни янада мураккаблаштирувчи нотўғри қарор қабул қилинган: «Ортга назар солсак, бу катта хато бўлган экан. Биз ўша пайтда ўз позициямизни қатъийроқ туриб ҳимоя қилишимиз керак эди», — деди Гаргаш.

Бу баёнот Дарфурдаги зўравонликлар ва БАА қўллаб-қувватлаётган тезкор кучлар (RSF)нинг ҳаракатлари фонида янгради. Халқаро ҳамжамият эса Абу-Дабининг Судан можаросидаги роли устидан танқидни кучайтирмоқда. БАА Судандаги генералларга ёрдам бериб, бир нечта ҳудудларда расмий ҳукумат назоратини йиқитган эди. Бугун эса айнан ўша ҳудудларда яна бир геноцид ўчоғи пайдо бўлди.

Муаллиф: Азиз СОЛИЕВ

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Тошкент модернизм меъморчилиги ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитасининг 48-сессияси мамлакатимиз маданий-тарихий салоҳияти учун яна бир улкан тарихий воқеа билан муҳрланди.

Маданий

27.07.2026, 10:07

Украинанинг Эрон кемасига ҳужуми жавобсиз қолмайди – Аббос Ароқчи

Эрон ва Украина ўртасидаги муносабатлар 2022 йилдан буён кескинлашган. Бунга Эрон Россияга Shahed дронларини етказиб бергани сабаб бўлган.

Сиёсат

27.07.2026, 09:50

Сополлитепадан бронза даврига оид пилла парчаси топилди

Бу топилмалар 4000 йил олдинги даврга тегишли бўлиб, ҳозирча илм-фанга маълум бўлган энг қадимги хонаки ипак қурти пиллалари ҳисобланади.

Фан-технология

25.07.2026, 14:57

Адолф Гитлер туғилган шаҳарда тўққизта оммавий қабр топилди

Браунау ам Инн шаҳрида бир қизалоқ ўйнаётиб, суяк топиб олади. Бу суяк эса уруш даврида тартибсиз кўмиб ташланган 120 дан ортиқ аскар қабрига олиб борди.

Фан-технология

25.07.2026, 14:01

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Сурияга ташриф буюрди

БМТ делегациясини Бош вазир аш-Шайбоний кутиб олди. Бу амалдаги БМТ раҳбарининг 17 йил ичида Сурияга илк расмий ташрифидир.

Жаҳон

25.07.2026, 13:18

Россия Украина урушини якунлаш бўйича Трампдан янги таклифлар кутади — Песков

Кремль матбуот котибининг айтишича, агар янги тинчлик таклифлари бўлмаса, Россия ғалабагача жанг қилади.

Сиёсат

25.07.2026, 12:26

Венесуэла президентлик сайловларига тайёр эмас – Трамп

Трампнинг айтишича, Венесуэла сайловларга тайёр эмас, бироқ мамлакатда ижобий ўзгаришлар бўлмоқда.

Сиёсат

25.07.2026, 10:59

Ўзбекистон бўйлаб навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади

Акция Президентнинг 2026 йил 25 мартдаги «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони асосида ташкил этилмоқда. Унга кўра, ҳар ойнинг 10 ва 25 санасида «Автомобилсиз кун» ҳамда «Автомобилсиз ҳафта» тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон

25.07.2026, 09:49

Йўналиш танлаш қачон бошланади?

23 июл куни давлат олий ва касбий таълим муассасаларига 2026/2027-ўқув йили учун қабул тест синовлари якунланди.

Таълим

24.07.2026, 16:50

Хитой ЕИнинг 14 та компаниясига экспорт чекловларини жорий қилди

Хитой бу қарорни Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкциялари доирасида 14 та хитойлик компанияга чеклов жорий этганига жавоб сифатида қабул қилди.

Жаҳон

24.07.2026, 16:32

Хитой Тайван бўғозида икки кунлик ўқув-жанговар машғулотларни бошлади

Фужян провинциясидаги машғулотлар АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Тайван масаласини муҳокама қилганидан бир кун ўтиб бошланди.

Сиёсат

24.07.2026, 15:03

Араб ва бошқа мусулмон давлатлари Исроилнинг Ал-Ақсо масжидига босқинини қоралади

Исроиллик “кўчманчилар”нинг Исломнинг муқаддас қадамжосига бостириб кириши “нафрат”ни кучайтириб, мустаҳкам тинчликка тўсиқ бўлмоқда, дейилади қўшма баёнотда.

Жаҳон

24.07.2026, 13:35

FIDE президенти ЕИ санкцияларига тушди ва ваколатларини вақтинча тўхтатди

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти, россиялик Аркадий Дворкович Европа Иттифоқининг Россияга қарши қабул қилинган 21-санкциялар пакетига киритилди. 

Спорт

24.07.2026, 12:18

Ўзбекистон "Ягона Хитой" тамойилига амал қилади

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Хитойлик ҳамкасби Ван И билан учрашди. Икки давлат ташқи ишлар вазирлари стратегик ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилишди. 

Сиёсат

24.07.2026, 11:12

“Росатом” молиявий муаммолар сабаб Ўзбекистон АЭС лойиҳасини кечиктириши мумкин

Россиянинг давлат атом корпорацияси «Росатом» жиддий молиявий босимга дуч келмоқда. «Росатом» иштирок этаётган хорижий лойиҳалар, жумладан Ўзбекистон ва Қозоғистонда қурилиши режалаштирилган атом электр станциялари қурилиши муддатларига таъсир кўрсатиши мумкин.

Иқтисодиёт

23.07.2026, 13:19

Ўзбекистонда қарздорларнинг 61 фоизи кредитни ўз вақтида тўлолмаяпти — МБ

Марказий банк Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича жами 5,8 минг респондент иштирокида аҳоли қарз юки даражасини аниқлаш бўйича сўровнома ўтказди. 

Иқтисодиёт

23.07.2026, 10:57

Мадуро судининг аниқ санаси маълум бўлди

Венесуэла президенти Николас Мадуронинг АҚШдаги суд жараёни 2027 йил июн ойига белгиланди.

Жаҳон

23.07.2026, 10:22

Эпштейнга "қиз" етказиб берган француз модели ўлик ҳолда топилди

Ўн йилдан ортиқ давомида Жеффри Эпштейнга ёш модел қизларни "тақдим этиб" келган француз скаут Даниэл Сиад 20 июл куни Париж яқинидаги Коломб шаҳридаги уйидан ўлик ҳолда топилди. 69 ёшли Сиад ҳеч қачон расман судланмаган, бироқ унинг исми АҚШ Адлия вазирлиги ҳужжатларида 2000 мартадан ортиқ тилга олинган.

Жаҳон

23.07.2026, 10:01

Пенсия тизимида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Пенсия жамғармаси пенсия тизимини такомиллаштириш бўйича режалаштирилаётган бир қатор янгиликлар ҳақида маълум қилди.

Иқтисодиёт

22.07.2026, 17:24

Энди Тошкентдан Самарқандга 2,5 соатда етиб борилади – Шавкат Мирзиёев

Президент қиймати қарийб 2,2 миллиард доллар бўлган Тошкент – Самарқанд йўналишидаги автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.

Ўзбекистон

22.07.2026, 16:01

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →