Украина ва Саудия: Киев ҳарбий тажрибасини Форс кўрфазига экспорт қилмоқда

Дронларга қарши курашиш борасида жаҳон етакчисига айланиб улгурган Украина  Саудия Арабистони билан мудофаа шартномасини имзолади.

Жаҳон

28.03.2026, 17:20

Улашиш:

Украина ва Саудия: Киев ҳарбий тажрибасини Форс кўрфазига экспорт қилмоқда

26 март куни қиролликка етиб келган президент Володимир Зеленский Х ижтимоий тармоғида Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан учрашув олдидан “муҳим келишув”га эришилганини маълум қилди.

“Бу келажакдаги шартномалар, технологик ҳамкорлик ва сармоялар учун замин яратади… Қолаверса, Саудия Арабистонида Украина учун аҳамиятли бўлган имкониятлар мавжуд. Ушбу ҳамкорлик ўзаро манфаатли бўлади”, – деб ёзди Зеленский

Саудия Арабистони ҳам икки давлат мудофаа харидлари бўйича меморандум имзолаганини эълон қилди.

Ар-Риёд 28 февраль куни – АҚШ ва Исроил Теҳронга биринчи марта зарба берганидан бери Эрондан учирилган юзлаб дронлар ва ўнлаб ракеталарни тутиб олган.

Теҳрон минтақадаги АҚШ объектларини нишонга олаётганини таъкидласа-да, тинч аҳолининг хатар остида қолиши муносабатларни ёмонлаштирди. Ҳужумлар натижасида ҳозирга қадар Форс кўрфази мамлакатларида 25 киши ҳалок бўлган.
 

Украинларнинг салоҳияти

Украина 2024 йилнинг охиридан бери кучайган Москванинг дрон ҳужумларига қарши арзон, аммо самарали тутиб олувчи дронларнинг асосий ишлаб чиқарувчисига айланди.

Биргина шу қишнинг ўзида Россия Украинага 19 мингдан ортиқ дрон учирган. Сешанба куни Москва тўрт йиллик уруш давридаги энг йирик ҳаво ҳужумларидан бирини амалга оширди: 24 соат ичида 948 та дрон учирди, оқибатда икки киши ҳалок бўлган.

Киевдаги “Ал-Жазира” мухбири Одри Макалпиннинг фикрича, Украинанинг дрон ҳужумларига қарши туриш тажрибаси тобора ошиб бормоқда. Бу соҳада, эҳтимол, жаҳон етакчиларидан бирига айланиб улгурди.

18 март куни Зеленский Эрон ҳужумларидан ҳимояланишда ёрдам бериш учун Яқин Шарққа 201 нафар дронларга қарши курашиш бўйича мутахассис юборилганини айтганди.

Украина Ҳаво мудофааси қўшинлари қўмондони ўринбосари Юрий Черевашенконинг айтишича, дронлар Яқин Шарқдаги қум бўронларида ўзига хос қийинчиликларга дуч келади. Аммо муваффақиятли тутиб олиш учувчининг маҳоратига боғлиқ.

 

Украина бежиз ёрдамга ошиқмаяпти

Bloomberg нашрининг билдиришича, Украинанинг Россия агрессиясига қарши ҳимояланишга мўлжалланган маблағлари тахминан икки ойга етади. Москва эса АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши туфайли катта фойда кўрмоқда.

Жорий йилда Украинага жами 52 миллиард доллар ташқи ёрдам зарур, хусусан, Қўшма Штатлардан қурол сотиб олишга 15 миллиард доллар керак.

Ҳукумат ушбу моддий ва технологик эҳтиёжни бартараф этиш учун стратегик чора қидирмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Украинада “Patriot” тутиб олувчилари ишлаб чиқаришга рухсат берилади — Трамп

“Биз сизга “Патриот”ларни ишлаб чиқариш учун лицензия бермоқчимиз. Бу жуда зўр”  деди Трамп Зеленский билан учрашувда.

Жаҳон

09.07.2026, 16:34

Россияда ёқилғи танқислиги кучаймоқда: Путин урушни тўхтатмоқчи эмас

Россияда ёқилғи танқислиги тобора кучайиб бормоқда. Украина томонидан нефтни қайта ишлаш заводларига берилаётган зарбалар ортидан мамлакат бензин ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли қисқарди ва Россия ҳатто Ҳиндистондан бензин импорт қилишга мажбур бўлди.

Жаҳон

04.07.2026, 11:06

Трамп телефон орқали Путин ва Зеленский билан суҳбатлашди

14 июнь куни Россияда дрон ҳужумлари оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Буюк Британия Россияга қарашли танкерни қўлга олди.  Шунингдек, Путин ва Зеленский Трамп билан телефон орқали гаплашди.

Жаҳон

15.06.2026, 10:24

Ленинградда форум олдидан дрон ҳужумлари авж олди

Россия иқтисодий форум бошланиши арафасида Ленинград вилояти устида Украина дронлари ҳужуми авж олмоқда. Ушбу форумда Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этади.

Жаҳон

03.06.2026, 11:35

Россия 2024 йилдан буён илк бор Украинада ҳудудларини бой бера бошлади

Апрель ойида Россия 28,28 кв. км ичкарига кира олган, охирги ярим йилда эса умумий ҳаракат 1716,42 кв. км ни ташкил этган. Бироқ, ушбу ҳудудларнинг катта қисми бой берилгани сабабли, ҳозирда Россия реал назорат қилаётган соф майдон атиги 1443,35 квадрат километрдан иборат.

Жаҳон

18.05.2026, 17:01

Россия ва Украина 205 нафардан ҳарбий асирни алмашди

Россия ва Украина ўртасида навбатдаги ҳарбий асирлар алмашинуви бўлиб ўтди. Томонлар бир-бирига 205 нафардан асирни топширди.

Жаҳон

15.05.2026, 17:58

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Йирик аварияларнинг олдини олиш учун свет 2 соатгача ўчирилиши мумкин — Энергетика вазирлиги

Сўнгги кунларда юртимизда кузатилаётган аномал иссиқ ҳаво электр энергияси истеъмолининг кескин ошишига сабаб бўлмоқда, натижада электр тармоқлари ўта юқори юклама остида ишламоқда. Буни олдини олиш мақсадида бир қатор ҳудудларда қисқа муддатли мажбурий чекловлар жорий этилди. 

Ўзбекистон

17.07.2026, 15:54

Канададаги ўрмон ёнғинлари тутуни АҚШнинг шимоли-шарқини қоплади

Канада ва Буюк кўллар минтақасидаги ўрмон ёнғинларидан чиққан тутун АҚШ шимоли-шарқигача етиб бориб, Нью-Йорк шаҳрини қоплади — бу эса икки кундан сўнг усти очиқ стадионда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати финали арафасида ҳаво сифати билан боғлиқ хавотирларни кучайтирмоқда. 

Жаҳон

17.07.2026, 14:23

15 ёшга тўлмаган болаларнинг ишлаши қонунийми?

Қонунга кўра, меҳнат шартномаси асосида 16 ёшдан бошлаб ишлаш мумкин. Аммо айрим ҳолларда 15 ёшга тўлмаганларга ҳам ишлашга рухсат этилади.

Ўзбекистон

17.07.2026, 14:07

Ипотека тўлаётганлар учун солиқ имтиёзи автоматик тартибда берилиши режалаштирилмоқда

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб ипотека кредитини қоплашга йўналтирилган даромадлар учун бериладиган солиқ имтиёзларини проактив (автоматик) тартибда қўллаш жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Иқтисодиёт

17.07.2026, 12:35

Ўзбекистон венчур инвестициялар ўсиши бўйича дунёда биринчи бўлди

Dealroom.co платформаси томонидан эълон қилинган Q2/H1 2026 Venture Capital Report ҳисоботида маълум қилинди.

Иқтисодиёт

17.07.2026, 09:53

Британия 16 ёшгача бўлганларга энергетик ичимликлар сотишни тақиқламоқда

Вазирларнинг таъкидлашича, Англияда ҳар куни 100 мингга яқин бола шундай ичимликларни истеъмол қилади.

Жаҳон

17.07.2026, 09:44

Ўзбекистонда реклама қўнғироқлари ва СМС-хабарларга янги чекловлар жорий этилади

Мобил телефонларга реклама қўнғироқлари ва СМС-хабарномаларини юбориш тартиби ўзгармоқда. Эндиликда реклама фақат абонентнинг розилиги билан юборилади.

Ўзбекистон

16.07.2026, 17:35

Ўзбекистонда кутубхоналар сони ошмоқда

Янгиланган статистикага кўра, Ўзбекистонда бир йил ичида кутубхоналар сони 2 764 тага кўпайган.

Маданий

16.07.2026, 16:47

Айрим Исроил амалдорлари урушни чўзмоқчи — АҚШ вице-президенти

Вице-президент Жей Ди Венснинг янги баёноти АҚШ ва Исроил ўртасидаги келишмовчилик тобора ошиб бораётганини кўрсатмоқда.

Сиёсат

16.07.2026, 15:54

Беш йил аввалги башорат: Аргентина Испанияни 3:2 ҳисобида ютади

Жаҳон чемпионати финалида Аргентина ва Испания рўпара келиши маълум бўлиши биланоқ, "Х" ижтимоий тармоғидаги беш йил аввалги бир пост қайта вирусга айланди.

Спорт

16.07.2026, 15:16

Якуний тинчлик учун Арманистон конституциясини ўзгартириши керак — Боку

Озарбайжон расмийсининг айтишича, Боку ва Ереван ўртасида якуний тинчлик битими имзоланмаётганига 2 сабаб бор: Арманистон Конституциясидаги Тоғли Қорабоғга оид бандлар ва “Трамп йўлаги”.

Сиёсат

16.07.2026, 14:45

Тошкентда Мустақиллик шоҳ кўчаси яна 16 кунга ёпилади

Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳ кўчасида қурилиш-таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Ишларнинг аввалги босқичида кўчанинг бир томонидаги қатнов қисми таъмирланиб, йўл қопламаси янгиланган.

Ўзбекистон

16.07.2026, 11:40

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?

Давлат олийгоҳларига ўқишни кўчириш истагида бўлган талабалар миллий ва халқаро сертификатларга эга бўлса, табақалаштирилган ёки максимал балл олишлари мумкин.

Таълим

16.07.2026, 11:37

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди

Хабар қилинишича, бунга Бош давлат санитария врачининг 2026 йил 14 июлдаги 01-7609-сонли кўрсатма хати асос қилиб олинган. 

Таълим

16.07.2026, 11:28

Россияда мигрантлар геолокацияси кузатилиши учун махсус смартфон сотиб олишга мажбурланиши мумкин

Россияга узоқ муддатга ишлашга келувчи хорижликлар энди геолокацияси кузатиб бориладиган махсус мобил телефон сотиб олишга мажбур бўлиши мумкин. Бу орқали ҳокимият мигрантларнинг қаерда эканлиги ва ҳужжатлари муддатини доимий назоратда тутади. 

Жаҳон

16.07.2026, 10:52

Туркманистон Ўзбекистон SIM-карталарига қарши рейд бошлади

Туркманистонда Ўзбекистон SIM-картасидан фойдаланиш нафақат катта жарима, балки жосуслик айбловига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Жаҳон

15.07.2026, 17:58

Европа Иттифоқи ва Украина дрон ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди

Уруш қийинчиликларида шаклланган Украина тажрибаси энди Европа Иттифоқи ҳимоясига ҳам ҳисса қўшади.

Жаҳон

15.07.2026, 16:51

Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими ишга туширилади

Энди аждодларингиз ҳақидаги архив маълумотларини онлайн топиш ва оилангиз шажарасини яратиш мумкин бўлади.

Ўзбекистон

15.07.2026, 15:40

АҚШ Эрон портларига блокада жорий этди

Эроннинг айтишича,  АҚШ вақтинчалик сулҳ келишувини йўққа чиқарган. Трамп эса Эронни “Биринчи бўлиб ўқ узиш”да айблади.

Сиёсат

15.07.2026, 15:11

“Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсуми бошланди

Бугун, 15 июлдан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026-йилги иккинчи мавсуми учун лойиҳаларни қабул қилиш бошланди.

Ўзбекистон

15.07.2026, 14:10

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →