Эрон ядро қуроли яратмайди, АҚШ эса санкция қўлламайди...
Эронлик мулозим Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги тинчлик меморандуми ўз ичига нималарни олганини очиқлади.
Жаҳон
15.06.2026, 12:32
Улашиш:

Эронлик юқори мартабали мулозимнинг “ Reuters” агентлигига маълум қилишича, АҚШ билан меморандумнинг якуний лойиҳаси Теҳроннинг ядровий дастуридан тортиб, Ҳормуз бўғозини қайта очиш ва АҚШнинг нефть санкцияларидан воз кечишигача бўлган бир қатор масалаларни ўз ичига олади.
Келишувга эришилгач, якуний битим кейинги 60 кун ичида муҳокама қилиниши кўзда тутилган.
Эронлик расмийнинг сўзларига кўра, меморандумда қуйидагилар қайд этилган:
Ҳормуз бўғози
Эрон Ҳормуз бўғозини барча тижорат кемалари учун дарҳол қайта очади, АҚШ эса Эрон портларидаги денгиз блокадасини бекор қилади.
АҚШ блокадасининг бекор қилиниши меморандум имзоланиши билан дарҳол бошланиб, 30 кун ичида якунланади.
Молия
- АҚШ якуний битим тузилгунга қадар Эронга нисбатан ҳеч қандай янги санкция жорий этмасликка розилик беради.
- Якуний келишувдан сўнг АҚШ ва БМТнинг Эронга қарши барча санкциялари келишилган жадвал асосида бекор қилинади.
- АҚШ маълум бир муддатга Эронга нисбатан нефть санкцияларидан воз кечади, бу эса Теҳронга нефтдан даромад олиш имконини яратади.
- АҚШ Эроннинг музлатилган 25 миллиард долларлик активларини озод қилишга розилик беради.
- Вашингтон минтақадаги иттифоқчилари билан мувофиқлаштирилган ҳолда 60 кун ичида Теҳрон билан музокара қилинадиган ва келишиладиган Эронни қайта тиклаш ҳамда ривожлантириш режасини тайёрлайди.
Ядро масаласи:
- Теҳрон ядровий қурол ишлаб чиқармасликка ва унга эга бўлмасликка розилик беради.
- Якуний келишувга қадар Эрон ядровий дастурининг жорий ҳолатини сақлаб қолади, уранни янада бойитишдан ҳамда ядровий объектларни кенгайтиришдан тийилади.
- АҚШ келажакдаги кенг қамровли келишув асосида Эронга ўз ҳудудида юқори даражада бойитилган уран захирасини суюлтиришга рухсат беради.
- Эроннинг ядровий дастури, уранни бойитиш фаолияти ҳамда юқори даражада бойитилган уран захирасини тасарруф этиш механизмлари меморандумдан сўнг 60 кун ичида музокара қилинади ва охирги келишувда якуний қарорга келинади.
Жаҳон
15.06.2026, 12:32
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Версал келишуви: Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги стратегик мағлубиятими?
Жаҳон
22.06.2026, 11:24

АҚШ Халқаро жиноий судига қарши кенг кўламли санкциялар тайёрламоқда
Жаҳон
21.09.2026, 11:12

Эрон АҚШ ультиматумини рад этди
Жаҳон
17.08.2026, 15:12

АҚШ Эроннинг ҳарбий объектларига янги зарбалар берди
Жаҳон
30.07.2026, 15:30

Трамп Конгрессга Эрон билан уруш қайта бошланганини билдирди
Сиёсат
14.07.2026, 11:34

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
