Хусийлар Саудия Арабистонига қарши денгиз блокадаси эълон қилди
Глобал энергия таъминоти инқироз ёқасида. Ҳормуз бўғози ортидан энди Боб ал-Мандаб йўлаги ҳам таҳдид остида қолди.
Жаҳон
21.07.2026, 16:33
Улашиш:

Ямандаги хусий исёнчилари 20 июль куни Саудия Арабистонига денгиз блокадаси жорий этганини эълон қилди. Бу глобал нефть таъминотига яна бир таҳдиддир.
Хусийлар матбуот котиби Яҳё Сарий ўз видеомурожаатида ўтган ҳафта Сана аэропортининг бомбардимон қилинишига жавобан денгиз эмбаргоси (блокадаси) қўлланилишини маълум қилди. Гуруҳ ушбу ҳужумда саудияликларни айблаган эди.
Жорий йил бошида Эрон Доналд Трампнинг асоссиз урушига жавобан Ҳормуз бўғозини ёпди. Натижада жаҳон нефть бозорлари Яман қирғоғи яқинидаги сув йўли бўлган Боб ал-Мандаб бўғозига янада қарам бўлиб қолди.
Bloomberg нашрининг энергетика ва хомашё бўйича шарҳловчиси Хавер Бласнинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони Қизил денгиздаги юк ташиш йўллари орқали кунига тахминан 4,5 миллион баррель нефть жўнатмоқда ва унинг асосий қисми Боб ал-Мандаб бўғозидан ўтади.
Хусийларнинг саудияликларга денгиз блокадаси жорий этиши АҚШ ўз хомашё захираларини сарфлаётган пайтга тўғри келди.
АҚШ Энергетика ахборот бошқармаси маълумотларига кўра, 10 июлда якунланган ҳафта давомида мамлакатдаги нефть захиралари 1,7 миллион баррелга камайиб, 1983 йилдан буён энг паст даражага тушган.
Энергия бозорида хавф остида
Чикаго университети сиёсатшуноси Роберт Пейпнинг огоҳлантиришича, хусийларнинг яна бир муҳим глобал юк ташиш йўлагини ёпиши жаҳон иқтисодиёти учун эҳтимолий фалокатдир. Чунки бу “кунига қўшимча 4-5 миллион баррель [нефть] йўқотилишини” англатади.
Иллинойс университети халқаро муносабатлар профессори Николас Гроссман ҳозирда глобал энергия таъминотини бўғиб қўяётган омиллар кўплигини таъкидлади.
“Эрон Ҳормуз бўғозини тўсмоқда. АҚШ Эрон кемалари ҳаракатини чекламоқда. Эрон Форс кўрфазидаги араб давлатларининг энергетика объектларини, АҚШ эса Эроннинг энергетика объектларини бомбардимон қилмоқда. Украина Россиядаги энергетика объектларига зарба бермоқда. Мана энди хусийлар томонидан Қизил денгиздаги кема қатновига чек қўйилмоқда. Нефть ва газ захиралари тугаяпти. Муаммолар кўп ва улар бир-бирига уланиб, вазиятни оғирлаштирмоқда”. — деб ёзган Гроссман.
мавзуга оид янгиликлар

Ҳусийлар қандай қилиб Эроннинг энг кучли иттифоқчисига айланди?
Жаҳон
27.08.2026, 11:21

Ямандаги ҳусийлар янги уруш бошламоқда
Жаҳон
28.07.2026, 13:45

Саудия Арабистони Мадина устида ракетани тутиб қолди
Жаҳон
16.10.2026, 10:13

Россия ҳусийлар ва Саудияни тинчликка чақирди
Жаҳон
13.10.2026, 15:59

Туркия ва уч давлат ҳусийларнинг Ар-Риёд аэропортига ҳужумларини қоралади
Жаҳон
12.10.2026, 15:34

Нефть нархи $100 дан ошди: Яқин Шарқдаги хавфлар кучаймоқда
Жаҳон
08.10.2026, 11:35
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
сўнгги янгиликлар

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди
Жаҳон
03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди
Ўзбекистон
03.11.2026, 11:43

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди
Иқтисодиёт
03.11.2026, 10:30

АҚШда исломофобия кучаймоқда
Жаҳон
03.11.2026, 10:22

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди
Жаҳон
03.11.2026, 10:00

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди
Жаҳон
03.11.2026, 09:49

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?
Жаҳон
02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди
Ўзбекистон
02.11.2026, 13:03

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди
Иқтисодиёт
31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Ўзбекистон
31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи
Жаҳон
30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
