Ямандаги ҳусийлар янги уруш бошламоқда
Яманда ҳусийларга қарши кучлар шаклланиши мумкин. Чунки урушнинг қайта авж олишидан дарак берувчи аломатлар мавжуд.
Жаҳон
28.07.2026, 13:45
Улашиш:

Яманда тўрт йилдан буён нисбатан тинчлик ҳукм сураётган бўлса-да, охирги воқеалар мамлакатда кенг кўламли уруш яна бошланиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Сўнгги кунларда ҳусийлар назоратидаги ҳудудларда ҳарбий сафарбарлик кучайиб, амалий ҳарбий ҳужумларга ўтилди.
Ўтган ҳафта ҳусийлар Қизил денгизда Саудияга тегишли иккита кемага ракета ва дронлар билан зарба берганини маълум қилди. Уларнинг таъкидлашича, кемалар Саудия портларига қўйилган блокадани бузган.
Шу билан бир вақтда Яманнинг Дали вилоятида ҳусийлар ва Яман ҳукуматига содиқ кучлар ўртасида тўқнашувлар юз берди. Оқибатда ҳар икки томондан 30 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди.
Бу воқеалар хусийларнинг фақат баёнотлар ва сафарбарлик билан чекланмай, яна ҳарбий ҳаракатлар бошлаганини англатади.
Сўнгги ўн йил давомида улар ҳукумат, Саудия бошчилигидаги коалиция, АҚШ, Буюк Британия ва Исроил зарбаларига қарамай, мамлакатнинг аҳоли энг зич яшайдиган шимоли-ғарбий ҳудудлари, жумладан пойтахт Сано устидан назоратни сақлаб қолди.
Ҳусийлар ҳали ҳам кучли ҳарбий салоҳият, ракета ва дрон имкониятларига эга бўлса-да, сўнгги тўрт йил ичида урушнинг стратегик шароити сезиларли даражада ўзгарган.
2014 йил сентябрида хусийлар кучсиз қаршилик ва бошбошдоқликдан фойдаланиб Яман пойтахти Санони эгаллаган, кейинчалик мамлакатнинг бошқа ҳудудларини ҳам қўлга киритган эди.
Натижада ҳукумат заифлашди, ўша пайтдаги президент Абд-Раббу Мансур Ҳодий ва кўплаб амалдорлар Саудия Арабистонига қочиб кетди.
2015 йил март ойида Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси Яман ҳукуматини қўллаб-қувватлаш учун урушга қўшилди. Бироқ 2022 йил апрелидаги сулҳгача давом этган жанглар хусийлардан ҳудудий устунликни тортиб ололмади.
Бунга коалиция ичидаги, хусусан, Саудия Арабистони ва Бирлашган араб амирликлари ўртасидаги келишмовчиликлар, шунингдек ҳукумат лагеридаги ички низолар сабаб бўлди.
Охирги бир йил ичида эса вазият ўзгара бошлади. Яман ҳукумати Бирлашган араб амирликларидан мамлакатни тарк этишни талаб қилди, Саудия эса жанубдаги Бирлашган араб амирликлари молиялаштирган Жанубий Ўтиш Кенгашига қарши ҳукумат кучларини қўллаб-қувватлади. Натижада ҳукуматга хайрихоҳ кучлар анча уюшган ҳолда ҳаракат қила бошлади.
Вашингтондаги Яман тадқиқотлари маркази эксперти Марвон Али Нўмон ҳам ҳукумат тарафидаги ҳарбий кучларнинг бирлашуви ва Қизил денгиз хавфсизлиги бўйича халқаро хавотир кучайгани хусийлар учун янги муаммолар туғдираётганини айтди. Унинг фикрича, бу омиллар эҳтимолий янги урушда ҳукумат қўшинларига ҳудудларни қайтариб олиш имкониятини бериши мумкин.
Хусийлар аввал ҳам, хусусан 2023 – 2025 йилларда Қизил денгиздаги АҚШ ва Исроил билан боғлиқ кемаларга ҳужумлар уюштирган. Улар буни Ғазодаги уруш фонида фаластинликларни қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида талқин қилган.
Бунга жавобан Исроил, АҚШ ва Буюк Британия Ямандаги хусийлар объектларига юзлаб ҳаво зарбалари берган. 2025 йил май ойида эса АҚШ билан келишув натижасида хусийлар денгиздаги ҳужумларини тўхтатган эди.
Энди эса вазият яна кескинлашмоқда. Сано стратегик тадқиқотлар маркази эксперти Язид ал-Жаддавийнинг айтишича, агар хусийлар Саудияга алоқадор тижорат кемаларига мунтазам ҳужумларни давом эттирса, минтақада денгиз йўлларини ҳимоя қилиш учун янги ҳарбий иттифоқлар шаклланиши мумкин. Бу эса Яман ҳукумати армиясига кўпроқ халқаро ёрдам берилишига сабаб бўлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам Қизил денгизда Саудиянинг иккита нефть танкерига уюштирилган ҳужумдан сўнг Эрон ва хусийларни “катта ҳарбий жазо” кутаётганини маълум қилди. У бундай ҳужумлар такрорланса, Вашингтон жавобгарликни бевосита Теҳронга юклашини билдирди.
Аслида хусийлар узоқ давом этадиган урушдан кўра Саудия Арабистони ва бошқа минтақа давлатлари келишувга эришишни афзал кўради, деган ҳисоб-китобга таянаётган бўлиши мумкин.
Умуман олганда, экспертлар Ямандаги кучлар мувозанати ҳали тубдан ўзгармаганини таъкидламоқда. Хусийлар ҳануз ягона қўмондонлик тизими, 200 мингдан ортиқ жангчи, замонавий ракета ва дронлар ҳамда катта жанговар тажрибага эга.
Ҳукумат кучлари аввалгидан анча кучлироқ позицияда бўлса-да, бу устунликни стратегик бурилишга айлантириш учун улар сиёсий бирликни сақлаши, ҳарбий ҳаракатларни мувофиқлаштириши ва минтақавий иттифоқчиларнинг доимий қўллаб-қувватлашига эришиши зарур.
Жаҳон
28.07.2026, 13:45
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ҳусийлар қандай қилиб Эроннинг энг кучли иттифоқчисига айланди?
Жаҳон
27.08.2026, 11:21

Хусийлар Саудия Арабистонига қарши денгиз блокадаси эълон қилди
Жаҳон
21.07.2026, 16:33

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз
Жаҳон
14.10.2026, 15:25

Туркия ва уч давлат ҳусийларнинг Ар-Риёд аэропортига ҳужумларини қоралади
Жаҳон
12.10.2026, 15:34

Ар-Риёд аэропортига уюштирилган ҳужумларда 3 нафар Қироллик фуқароси ҳалок бўлди
Жаҳон
09.10.2026, 16:12

Трампнинг Лос-Анжелес ҳақидаги гапи танқидга учради
Сиёсат
07.10.2026, 15:25
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25
сўнгги янгиликлар

4,7 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон энергетикаси қандай ривожланмоқда?
Иқтисодиёт
17.10.2026, 15:32

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Хитой ва АҚШ Марказий Осиёда: иқтисодий рақобат янги босқичдами?
Сиёсат
17.10.2026, 12:12

Нетаньяҳу ўрнини ким эгаллайди?
Сиёсат
17.10.2026, 10:37

Иккинчи жаҳон урушида Германия нега енгилди?
Маданий
16.10.2026, 15:13

Саудия Арабистони Мадина устида ракетани тутиб қолди
Жаҳон
16.10.2026, 10:13

Трамп: Ядровий қуроллардан воз кечиш керак
Жаҳон
16.10.2026, 09:35

"Green Card 2027" расман очилади
Жаҳон
15.10.2026, 17:54

Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш секинлашади: Ўзбекистонда ҳолат қандай?
Иқтисодиёт
15.10.2026, 17:15

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Хитой экспорти 2026 йилда 36,3 фоизга ошди
Иқтисодиёт
15.10.2026, 16:02

Туркиялик репер Lvbel C5 га турк адабиётини ўрганиш шарти қўйилди
Жаҳон
15.10.2026, 14:52

Ўзбекистонда тиланчилик учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 14:37

Туркияда кучли сел ва сув тошқинлари содир бўлди
Жаҳон
15.10.2026, 11:25

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18

8 млн долларлик фирибгарлик билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 09:38

Электромобиллар қимматлайдими?
Иқтисодиёт
14.10.2026, 16:59

Навоий шаҳрига тайинланган янги ҳоким ким эди?
Ўзбекистон
14.10.2026, 15:43

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз
Жаҳон
14.10.2026, 15:25

Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Ўзбекистон
14.10.2026, 15:12
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25
