Жанжалкаш оилалар ҳолидан камида ҳар 3 кунда хабар олиш амалиёти йўлга қўйилади

Маҳаллаларда босқичма-босқич маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолияти йўлга қўйилади.

Улашиш:

«Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим қарорларига маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизими натижадорлигини янада оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги президент қарори билан “Криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда жиноятларнинг олдини олиш бўйича манзилли чоралар” концепцияси тасдиқланди

Маҳаллаларда алоҳида ташкилий-профилактик тадбирлар ҳамда манзилли чоралар билан илмий-амалий ёндашувларни уйғунлаштирган ҳолда криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва хавфсиз муҳитни яратиш концепциянинг асосий мақсади ҳисобланади.

Концепцияга кўра, туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи ва прокурорнинг хизмат хонаси 2025 йил якунигача бевосита маҳаллада ташкил этилиб, кундалик ишининг бошланиши ва якуни айнан ўша ерда амалга оширилади.

Маҳаллаларда босқичма-босқич маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолияти йўлга қўйилади.

Ижтимоий профилактика объектлари, айниқса, оила-турмуш доирасида ҳуқуқбузарликлар содир этувчи шахсларнинг (жанжалкаш ва низоли оилалар) ҳолидан мажбурий равишда камида ҳар 3 кунда хабар олиш амалиёти йўлга қўйилади.

Маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш борасида “маҳалла еттилиги” томонидан фуқаролар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борувчи “маҳалла тарғиботчиси” жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилади.

Маҳалладаги жамоат жойлари, кўп қаватли тураржой ва уйлар олдида “ташвиш” тугмалари ўрнатилади.

сўнгги янгиликлар

Тошкентда ФИФАнинг минтақавий офиси очилади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 8 сентябрь куни Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) раҳбари Жанни Инфантинони қабул қилди.

Спорт

09.09.2025, 19:25

Германия ОТМда ўзбекистонлик ёшларга грантлар ажратилади

Ўзбекистон элчиси Дилшод Ахатов Германиянинг Конрад Аденауэр жамғармасининг Европа ва халқаро алоқалар бўйича бош котиби ўринбосари Герхард Валлерс билан учрашув ўтказди.

Таълим

09.09.2025, 18:28

Чилонзорда минорали қурилиш крани ағдарилди. Қурбон бор

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида минорали қурилиш крани ағдарилганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.

Ўзбекистон

09.09.2025, 17:25

Самарқандлик олима қурилиш чиқиндиларидан қурилишбоп материал ихтиро қилди

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети доценти, экология жонкуяри Гулмира Келдиёрова ана шундай натижага эришди.

Фан-технология

09.09.2025, 16:27

Чиройли авторақамларни аукцион орқали сотиш амалиёти бекор қилинади

2026 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси (ЎзРТХБ) тизимида ҳар қандай рақам белгиларини сотиш бўйича аукционлар, шунингдек, «чиройли» рақамларни оширилган ставкаларда бериш тартиби бекор қилинади.

Иқтисодиёт

09.09.2025, 15:24

Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин

Ўзбекистон терма жамоаси хорижлик бош мураббий излашни давом эттирмоқда.

Спорт

09.09.2025, 14:18

Афғонистон энергетика инфратузилмасини ривожлантиришга старт берилди

Афғонистонда 220-500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари ва подстанциялар қурилиши бўйича молиявий шартнома имзоланди ва лойиҳанинг амалий босқичига старт берилди.

Иқтисодиёт

09.09.2025, 13:20

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари: «Ғазо қабристонга айланди»

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолкер Турк Ғазодаги ҳолатни «қабристон» деб таърифлаб, Исроилни халқаро ҳуқуқ талабларига амал қилишга чақирди.

Жаҳон

09.09.2025, 12:10

ЖЧ-2025. Ўзбекистонлик етти боксчидан етти ғалаба

Англиянинг Ливерпул шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. 8 сентябр оқшомида ўзбекистонлик етти нафар боксчи рингга кўтарилди.

Спорт

09.09.2025, 11:02

“Транспорт вазирлиги туризм ривожига етарли даражада ҳисса қўшмаяпти” – Алишер Қодиров

“Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбарига кўра, туристик шаҳарларга хоҳлаган пайтда самолётда кета олиш имкони йўқ, чунки ҳар кунлик рейс мавжуд эмас. 

Ўзбекистон

09.09.2025, 10:07

Бўстон тумани ҳокимининг икки ўринбосари пора билан ушланди

Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокимининг инвестиция ва қишлоқ хўжалигига масъул ўринбосарлари ўзаро тил бириктириб, 65 млн сўм пора олганликда айбланиб қамоққа олинди. 

Ўзбекистон

09.09.2025, 09:01

Саудия Арабистонида мушкул аҳволда қолган икки нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Маккадаги депортация марказида сақланаётган икки нафар ватандошимизнинг юртимизга қайтиши таъминланди.

Ўзбекистон

08.09.2025, 19:33