БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари: «Ғазо қабристонга айланди»

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолкер Турк Ғазодаги ҳолатни «қабристон» деб таърифлаб, Исроилни халқаро ҳуқуқ талабларига амал қилишга чақирди.

Жаҳон

09.09.2025, 12:10

Улашиш:

Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 60-сессиясида сўзга чиққан Турк, Халқаро суд қарорига кўра, Исроил геноцидни олдини олиш, унга чорловчиларни жазолаш ва Ғазодаги фаластинликларга етарли ёрдам кўрсатиш мажбурияти борлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, тинч аҳолининг оммавий ҳалокати, озиқ-овқат етишмовчилиги, журналистлар ўлдирилиши ва узлуксиз ҳарбий жиноятлар бутун жаҳон жамоатчилигини титратмоқда. «Мен Исроил расмийлари томонидан геноцид риторикасидан очиқча фойдаланилиши ва фаластинликларни таҳқирли дегуманизация қилишидан қаттиқ ҳайратдаман», — деди у.

Турк халқаро ҳамжамият ўз бурчини бажармаётганини танқид қилиб, Ғазода қон тўкилишига барҳам бериш учун шошилинч чоралар кўриш зарурлигини қайд этди. У давлатларни Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишга, ўт очишни тўхтатиш, асирлар ва ноқонуний ушланганларни озод қилиш ҳамда инсонпарварлик ёрдамини таъминлашга чақирар экан, фаластинликларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.

Жаҳон

09.09.2025, 12:10

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Венеция кинофестивалида 5 ёшли фаластинлик қизалоқ ҳақидаги фильм намойиш этилди

82-Венеция кинофестивалида Ғазо секторида Исроил тажовузи натижасида ҳалок бўлган 5 ёшли қизалоқ ҳақида фильм намойиш этилди.

Жаҳон

05.09.2025, 12:12

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Исроил 20 кунда 1100 фаластинликни ўлдирди

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 13 августдан буён Исроил армияси томонидан амалга оширилган ҳаво ва артиллерия зарбалари натижасида камида 1100 фаластинлик ҳалок бўлди. Шунингдек, 6000 дан ортиқ киши турли даражада тан жароҳати олган.

Жаҳон

04.09.2025, 16:26

Ғазо секторидаги Исроил ҳужумлари қурбонлари сони 62 895 нафарга етди

Сўнгги бир сутка давомида 76 киши ҳалок бўлди.

Жаҳон

28.08.2025, 16:19

Kanadalik fotomuxbir agentlikni Isroil tashviqotini qoʻllab-quvvatlaganlikda ayblab, Reuters agentligidan ketdi

Канадалик фотомухбир агентликни Исроил ташвиқотини қўллаб-қувватлаганликда айблаб, Reuters агентлигидан кетди

2025 йил 26 августда канадалик фотожурналист Валери Зинк саккиз йиллик мустақил мухбирликдан сўнг Reuters агентлигини тарк этишини эълон қилди.

Жаҳон

28.08.2025, 16:13

Эрдўған: “Туркия Ғазода инсон ҳуқуқлари ва адолатни ҳимоя қилади”

Ражаб Тоййиб Эрдўған Малазгирт ғалабасининг 954 йиллигига бағишланган тадбирда нутқ сўзлади.

Жаҳон

27.08.2025, 16:26

Gʻazodagi ocharchilik boʻyicha hisobotdan soʻng: AQSh sukutda, Isroil esa bu hisobotni rad etmoqda

Ғазодаги очарчилик бўйича ҳисоботдан сўнг: АҚШ сукутда, Исроил эса буни рад этмоқда

БМТ қўллаб-қувватлаган озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича экспертлар комиссияси Ғазода очарчилик борлигини аниқлади. Европанинг кўплаб давлатлари бунга кескин муносабат билдирди, бироқ АҚШ (Исроилнинг асосий иттифоқчиси) деярли жим қолди. Оқ уй ва Давлат департаменти ҳисоботни изоҳлашмади. Ҳисоботда очарчиликнинг асосий сабаби сифатида Исроилнинг ёрдамга қўйган чекловлари тилга олинди.

Жаҳон

25.08.2025, 15:00

сўнгги янгиликлар

Германия ОТМда ўзбекистонлик ёшларга грантлар ажратилади

Ўзбекистон элчиси Дилшод Ахатов Германиянинг Конрад Аденауэр жамғармасининг Европа ва халқаро алоқалар бўйича бош котиби ўринбосари Герхард Валлерс билан учрашув ўтказди.

Таълим

09.09.2025, 18:28

Чилонзорда минорали қурилиш крани ағдарилди. Қурбон бор

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида минорали қурилиш крани ағдарилганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.

Ўзбекистон

09.09.2025, 17:25

Самарқандлик олима қурилиш чиқиндиларидан қурилишбоп материал ихтиро қилди

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети доценти, экология жонкуяри Гулмира Келдиёрова ана шундай натижага эришди.

Фан-технология

09.09.2025, 16:27

Чиройли авторақамларни аукцион орқали сотиш амалиёти бекор қилинади

2026 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси (ЎзРТХБ) тизимида ҳар қандай рақам белгиларини сотиш бўйича аукционлар, шунингдек, «чиройли» рақамларни оширилган ставкаларда бериш тартиби бекор қилинади.

Иқтисодиёт

09.09.2025, 15:24

Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин

Ўзбекистон терма жамоаси хорижлик бош мураббий излашни давом эттирмоқда.

Спорт

09.09.2025, 14:18

Афғонистон энергетика инфратузилмасини ривожлантиришга старт берилди

Афғонистонда 220-500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари ва подстанциялар қурилиши бўйича молиявий шартнома имзоланди ва лойиҳанинг амалий босқичига старт берилди.

Иқтисодиёт

09.09.2025, 13:20

ЖЧ-2025. Ўзбекистонлик етти боксчидан етти ғалаба

Англиянинг Ливерпул шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. 8 сентябр оқшомида ўзбекистонлик етти нафар боксчи рингга кўтарилди.

Спорт

09.09.2025, 11:02

“Транспорт вазирлиги туризм ривожига етарли даражада ҳисса қўшмаяпти” – Алишер Қодиров

“Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбарига кўра, туристик шаҳарларга хоҳлаган пайтда самолётда кета олиш имкони йўқ, чунки ҳар кунлик рейс мавжуд эмас. 

Ўзбекистон

09.09.2025, 10:07

Бўстон тумани ҳокимининг икки ўринбосари пора билан ушланди

Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокимининг инвестиция ва қишлоқ хўжалигига масъул ўринбосарлари ўзаро тил бириктириб, 65 млн сўм пора олганликда айбланиб қамоққа олинди. 

Ўзбекистон

09.09.2025, 09:01

Саудия Арабистонида мушкул аҳволда қолган икки нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Маккадаги депортация марказида сақланаётган икки нафар ватандошимизнинг юртимизга қайтиши таъминланди.

Ўзбекистон

08.09.2025, 19:33

Картошка етиштириш давлат томонидан қўллаб-қувватланади

“Республикада картошка етиштиришни кўпайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Иқтисодиёт

08.09.2025, 18:29