“Транспорт вазирлиги туризм ривожига етарли даражада ҳисса қўшмаяпти” – Алишер Қодиров
“Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбарига кўра, туристик шаҳарларга хоҳлаган пайтда самолётда кета олиш имкони йўқ, чунки ҳар кунлик рейс мавжуд эмас.
Ўзбекистон
09.09.2025, 10:07
Улашиш:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилишида фракция аъзолари дастлаб давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2025 йил биринчи ярим йиллигидаги ижросини муҳокама қилдилар.
Депутатлар партия дастурий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда таълим-тарбия, дарсликлар, маданий мерос ва туризм масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Жумладан, таълимга ажратилган маблағлар етарлича ўзлаштирилмагани масаласи кўтарилди. Масалан, жорий ўқув йили бошланганига қарамай, дарсликлар учун ажратилган маблағнинг атиги 75 фоизи ўзлаштирилган. Бу эса умумтаълим мактабларида дарсликлар билан боғлиқ муаммоларни юзага келтириши шубҳасиз.
Бундан ташқари, боғчаларни китоб ва қўлланмалар билан таъминлаш масаласига тўхталиб ўтилди. Қайд этилганидек, мамлакатимизда етти мингга яқин давлат боғчалари бор. Аммо улар учун чоп этилаётган китоблар нусхаси 1000 нусхадан ошмаяпти. Фракция аъзолари болаларда китоб ўқиш кўникмаси боғчадан бошланишини таъкидлаб, бу борада вазирлик болаларбоп китоб ва дидактик қўлланмаларни нашр этиш ва МТТларга етказиб бериши зарурлигини қайд этдилар.
Шунингдек, фракция раҳбари Алишер Қодиров Транспорт вазирлиги мутасаддиларига "Uzbekistan Аirways" АЖ авиакомпанияси ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан йўловчиларга қулайлик яратиш, чипталарни бемалол сотиб олиш имконини яратиш, туризм ривожига ҳисса қўшиш борасида қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида изоҳ сўради:
— Қачон самолёт ва поездларимизга бемалол чипта сотиб олиш имкони бўлади? Самолётлар сони қачон кўпайтирилади? Юртимизнинг тарихий ва туристик шаҳарларига сайёҳлар келяпти, аммо бунинг учун инфратузилма етарли эмас. Туристик шаҳарларимизга хоҳлаган пайтда самолётда кета олиш имкони йўқ, чунки ҳар кунлик рейс мавжуд эмас. Йўловчи оқими кўп, аммо шароит етарли эмас. Транспорт вазирлиги туризм ривожига етарли даражада ҳисса қўшмаяпти. Бу борада узоқ йилга мўлжалланган стратегияси ҳам мавжудлигига шубҳамиз бор.
Бундан ташқари, айрим туристик объектларга олиб борадиган транспорт йўлларининг аҳволи абгор ҳолатда. Масалан, кўп минг йиллик тарихга эга Сармишсойга борадиган йўл ачинарли. Бу каби муаммоларни бартараф этиш туризм имкониятларимизни янада оширади. Бунинг учун Туризм қўмитаси ҳам ташаббускор бўлиши лозим, — деди фракция раҳбари.
Шунингдек, йиғилишда Маданий мерос агентлигига ажратилган маблағларнинг 59 фоизи ўзлаштирилгани, музейлар моддий-техник базасини яхшилаш учун ўзлаштирилган маблағ эса атиги 18 фоизни ташкил қилгани айтилиб, агентлик вакилларидан изоҳ сўралди.
Муҳокамаларда кўтарилган барча саволлар бўйича тегишли мутасаддиларнинг жавоблари тингланди. Бюджет ижросида самарадорликни таъминлаш, соҳалардаги муаммоларни ҳал этишда маблағлардан мақсадли фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.
Ўзбекистон
09.09.2025, 10:07
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Янги йил байрами муносабати билан чегирмалар жорий этилади
Маданий
23.12.2025, 09:09

Туризм учун олиб кирилган автобус, электробус ва микроавтобуслар бождан озод этилади
Иқтисодиёт
21.11.2025, 17:44

Тошкент 2026 йилда Осиёнинг сайёҳлик учун энг яхши манзиллари рўйхатига киритилди
Ўзбекистон
06.11.2025, 09:26

Тошкентга 9 ойда хориждан қанча сайёҳ келди?
Ўзбекистон
17.10.2025, 18:25

Шоҳимардонга вертолёт қатнови йўлга қўйилади
Иқтисодиёт
19.08.2025, 10:29

Ўзбекистон бўйлаб гастрономик саёҳатларни режалаштириш учун рақамли ечим таклиф этилди
Фан-технология
17.08.2025, 18:23
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
сўнгги янгиликлар

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди
Ўзбекистон
12.03.2026, 16:56

“Crocus City Hall” теракти: суд 15 нафар айбланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди
Жаҳон
12.03.2026, 15:15

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди
Ўзбекистон
12.03.2026, 14:48

Исроилга қилинган ракета зарбаси оқибатида ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Жаҳон
12.03.2026, 12:31

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда
Жаҳон
12.03.2026, 11:38

«Қўқонлик табиб» Иқбол Солиев Озарбайжонда ҳибсга олинди
Ўзбекистон
12.03.2026, 10:46

Можтабо Хоманаий ким?
Жаҳон
12.03.2026, 09:50

Ўзбекистонда 1 ГВт қувватли узлуксиз “яшил” энергия лойиҳаси режалаштирилмоқда
Иқтисодиёт
12.03.2026, 08:35

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg
Жаҳон
11.03.2026, 16:58

8,5 миллиард “ёшли” янги “Медуза галактикаси” аниқланди
Фан-технология
11.03.2026, 15:05

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди
Жаҳон
11.03.2026, 14:17

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди
Жаҳон
11.03.2026, 11:48
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
