Самарқандлик олима қурилиш чиқиндиларидан қурилишбоп материал ихтиро қилди
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети доценти, экология жонкуяри Гулмира Келдиёрова ана шундай натижага эришди.
Фан-технология
09.09.2025, 16:27
Улашиш:

Олима илмий тадқиқотларининг асосини атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналаридан атмосферага чиқарилаётган зарарли моддалар таъсирини камайтириш каби масалалар ташкил этади.
Бу борадаги изланишлари туфайли бир қатор натижаларга эришди. Мисол учун, корхоналарда чангни тозалаш учун янги турдаги ускуналар яратди ва айни пайтда улардан шифер, асфальт бетон ишлаб чиқариш корхоналарида иккинчи босқичли тозалаш ускунаси сифатида фойдаланилмоқда. Шу каби ихтиро ва янги лойиҳалари учун 3 та патент, бир нечта халқаро ва маҳаллий грантлар соҳиби бўлган.
– Юртимизда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати ривожланиб, ишлаб чиқариш қувватлари ошиб бормоқда, – дейди Самарқанд давлат университети доценти Г.Келдиёрова. – Шу билан бирга бу корхоналарнинг атроф-муҳитга салбий таъсири ҳам кўпаймоқда. Ана шу таъсирни камайтириш ва чиқиндисиз технологиялардан кенг фойдаланишда ишлаб чиқариш чиқиндиларини саралаш муҳим аямиятга эга. Шу мақсадда олиб борилаётган илмий изланишларимда қурилиш чиқиндиларини қайта ишлаган ҳолда иккиламчи маҳсулот сифатида қурилиш соҳасида фойдаланишни тадқиқ қилдим. Яхши биламиз, ҳозир қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида ёки махсус чиқинди полигонларида бир неча минг квадрат метр майдонда қурилиш чиқиндилари тўпланиб қолган. Афсуски, улардан фойдаланиш ёки қайта ишлаш бўйича кўзга кўринарли лойиҳалар мавжуд эмас. Бизнинг тадқиқотимиз айнан шу чиқиндиларни қайта ишлаб иккиламчи маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган. Бу борада олиб борган изланишларимиз, турли соҳалар вакилларининг хулосалари асосида чиқиндидан қурилиш материали тайёрлашга эришдик. Янги турдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришда сув ва тупроқ ресурсларига эҳтиёж бўлмайди. Лекин маҳсулотнинг сифати ва фойдаланиш даврининг узоқ муддатлилиги ва, энг муҳими, арзонлиги унга талабни оширади.
Г.Келдиёрова янги маҳсулотни яратиш, синов жараёнларида вақтини лабораторияларда, ишлаб чиқариш корхоналарида, олима аёллар гранти ҳисобига ташкил этилган устахоналарда ўтказди. Лекин олима бошқа пайтларда ҳам ёнида қандайдир чиқинди қотишмаси ёки контейнерчада чиқиндилар қоришмасини кўтариб юрганида айримлар унга бошқача қарагани, уддасидан чиқиб бўлмайдиган ишга уриняпсиз, деб очиқча айтганларида ҳам изланишлардан тўхтамади. Тадқиқотлар натижа бериб, чиқиндидан маҳсулот ишлаб чиқарилиб, уч марта экспериментдан муваффақиятли ўтгач, патент олиш учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига ҳужжат топширди.
– Маҳсулот патентлаштирилгач корхона очиб, ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчимиз, – дейди Гулмира Келдиёрова. – Келгусида қурилиш чиқиндиларидан яна бир неча турдаги иккиламчи маҳсулотлар олиш борасида изланишларни давом эттирамиз. Бундай ихтироларим орқали табиий ресурсларни тежаш, чиқиндисиз технологияларни янада такомиллаштиришни кенг йўлга қўймоқчиман.
Фан-технология
09.09.2025, 16:27
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Алимент тўловчилар чет давлатга чиқиши мумкин бўлади
Ўзбекистон
27.11.2025, 09:55

Ўзбекистонда эко-стикер тизими қачондан амал қилади?
Ўзбекистон
05.12.2025, 17:01

Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қарши курашишнинг энди иложи йўқми?
Ўзбекистон
28.11.2025, 16:27

АҚШ 19 давлат учун виза беришни вақтинча тўхтатди
Жаҳон
04.12.2025, 09:23

«Бу нарса тўхташи керак»: Саида Мирзиёева Қибрайдаги иссиқхонада экологик текширув ўтказди
Ўзбекистон
03.12.2025, 10:05

Блогер Real Sanjik товламачилик ва ноқонуний қурол сақлашда гумонланиб қўлга олинди
Ўзбекистон
28.11.2025, 14:26
сўнгги янгиликлар

Тошкентда тунда бепул паркинг жорий этилади: кимлар фойдалана олади?
Иқтисодиёт
26.12.2025, 14:38

«Экостикер» тизими: 2026 йилдан жарималар қўлланилмайди
Ўзбекистон
26.12.2025, 10:13

Акмал Шукуров иши: апелляцияда қарор чиқарган судялар лавозимидан четлатилди
Ўзбекистон
26.12.2025, 09:31

Ходимларга Янги йил мукофоти берилиши шартми?
Ўзбекистон
25.12.2025, 13:57

Россиянинг ҳафталик ҳарбий харажатлари 62 та ҳудуднинг йиллик бюджетидан ошди
Жаҳон
25.12.2025, 12:06

"Келишув бузилди". “Ўткан кунлар” таржимони нимадан норози?
Маданий
25.12.2025, 10:55

Италия Apple’га 98,6 миллион евро жарима солди
Жаҳон
25.12.2025, 08:01

Дунёда энг арзон бензин қаерда?
Жаҳон
24.12.2025, 17:37

Йиртқичлар асрида кучли бўлишимиз керак - Макрон
Жаҳон
24.12.2025, 14:40

Антикоррупция агентлиги 2025 йилда олинган совғалар рўйхатини ошкор қилмади
Ўзбекистон
24.12.2025, 12:05

Янги йил муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олиш мумкин бўлади
Ўзбекистон
24.12.2025, 09:34

Янги уй-жой харид қилган харидорга кэшбек берилади
Иқтисодиёт
23.12.2025, 18:07
машҳур янгиликлар

Алимент тўловчилар чет давлатга чиқиши мумкин бўлади
Ўзбекистон
27.11.2025, 09:55

Ўзбекистонда эко-стикер тизими қачондан амал қилади?
Ўзбекистон
05.12.2025, 17:01

Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қарши курашишнинг энди иложи йўқми?
Ўзбекистон
28.11.2025, 16:27

АҚШ 19 давлат учун виза беришни вақтинча тўхтатди
Жаҳон
04.12.2025, 09:23

«Бу нарса тўхташи керак»: Саида Мирзиёева Қибрайдаги иссиқхонада экологик текширув ўтказди
Ўзбекистон
03.12.2025, 10:05

Блогер Real Sanjik товламачилик ва ноқонуний қурол сақлашда гумонланиб қўлга олинди
Ўзбекистон
28.11.2025, 14:26
