Жанубий Хитой денгизи устида Хитой ва Австралия ўртасида танглик юзага келди
Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли Парасел ороллари яқинида Хитой ва Австралия ҳарбий-ҳаво кучлари ўртасида навбатдаги зиддиятли ҳолат кузатилди.
Ўзбекистон
21.10.2025, 18:43
Улашиш:
Хитой армиясининг Жанубий фронти баёнотига кўра, Австралия қироллик ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли “P-8A Poseidon” патрул самолёти “Хитой ҳаво ҳудудига ноқонуний равишда кирган”. Шундан сўнг хитойлик ҳарбийлар самолётни кузатиб бориб, уни ҳудуддан чиқариш бўйича чора кўрган. Пекин бу ҳолатни суверенитетни бузиш деб баҳолаган.
Австралия мудофаа вазирлиги эса бошқача баёнот берди. Маълумотларга кўра, Хитойнинг Су-35 ҳарбий самолёти австралиялик самолётга яқин келиб, хавфли манёвр қилган ва ёруғ ракета (signal flare) отган. Австралия буни халқаро парвоз хавфсизлиги қоидаларини бузиш деб ҳисоблади.
Расмий Канберра маълумотларида таъкидланишича, Австралия бу ҳудудда халқаро ҳуқуқ асосида кузатув парвозларини амалга оширади ва “денгиз ва ҳаво йўлларида эркин ҳаракатланиш миллий манфаатларимизнинг асосидир” деб баёнот берди.
Мудофаа вазири Ричард Марлзнинг сўзларига кўра, Австралия ҳукуматининг расмий дипломатик норозилиги Хитойга етказилган.
Маълумот учун:
Жанубий Хитой денгизи Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврдан буён ҳудудий даъволар марказида бўлиб келади. Хитой 1947 йилда денгиз ҳудудининг 80 фоизи ўзиники эканини маълум қилган, аммо бу ҳудудга Филиппин, Вьетнам, Бруней ва Малайзия ҳам даъво қилади.
2016 йилда Ҳаагадаги Халқаро арбитраж суди Филиппин даъвоси бўйича қарор чиқариб, Хитойнинг денгиз устидан яккаҳокимлик даъволарини ҳуқуқий жиҳатдан асоссиз деб топган.
Ўзбекистон
21.10.2025, 18:43
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

Хитойнинг сунъий интеллект дастурлари цензура босими остидами?
Фан-технология
22.02.2026, 09:08

«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Тожикистон» йўналиши бўйлаб илк юк поезди йўлга чиқди
Иқтисодиёт
20.02.2026, 10:10

Хитой Африкадан олиб кириладиган маҳсулотларга божларни бекор қилади
Жаҳон
16.02.2026, 15:19

Хитой «одамсимон» сунъий интеллект учун қатъий қоидалар жорий қилмоқда
Жаҳон
05.02.2026, 12:27

Хитойда презервативлар учун солиқ оширилди
Жаҳон
03.01.2026, 14:55
машҳур янгиликлар

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
