Хитой «одамсимон» сунъий интеллект учун қатъий қоидалар жорий қилмоқда
Қоидалар инсон хислатлари, фикрлаш моделлари ва мулоқот услубларини тақлид қилувчи, шунингдек, матн, тасвир, аудио ёки видео орқали фойдаланувчилар билан ҳиссий алоқа ўрнатувчи маҳсулот ва хизматларга нисбатан қўлланилади.
Жаҳон
05.02.2026, 12:27
Улашиш:

Хитой регулятори «одамсимон» (антропоморф) сунъий интеллект — ҳиссиёт, фикрлаш ва мулоқотни тақлид қилувчи тизимлар учун янги қоидалар лойиҳасини ишлаб чиқди.
Ҳужжатда кўп босқичли назорат тизимини жорий этиш таклиф қилиниб, миллий хавфсизлик, руҳий саломатлик ёки ижтимоий тартибга зарар етказувчи контентни яратиш ва тарқатиш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга кўра, миллий хавфсизликка таҳдид солувчи, миллий шаънни камситувчи, этник бирликка путур етказувчи, ноқонуний диний фаолиятни тарғиб қилувчи, иқтисодий ёки ижтимоий тартибни бузувчи миш-мишларни тарқатувчи контент, шунингдек, порнография, қимор ўйинлари, зўравонлик ёки жиноятга ундашни ўз ичига олган материаллар тақиқланади.
Лойиҳада фойдаланувчиларнинг руҳий ёки жисмоний саломатлигига зарар етказиши мумкин бўлган контентга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, ўз-ўзига зарар етказишни рағбатлантириш, оғзаки ҳақоратлар ҳамда фойдаланувчининг қадр-қимматини камситувчи ҳиссий манипуляциялар қатъиян ман этилади.
Шунингдек, сунъий интеллект хизматларини кўрсатувчилар фойдаланувчиларга улар инсон билан эмас, балки машина билан мулоқот қилаётганини аниқ билдиришлари шарт. Хизматдан илк бор фойдаланилганда ёки қарамлик белгилари кузатилганда махсус огоҳлантиришлар (қалқиб чиқувчи ойналар) кўрсатилиши талаб этилади.
Жануби-ғарбий сиёсий фанлар ва ҳуқуқ университети ректори, Хитой юристлар жамияти вице-президенти Лин Вэйнинг таъкидлашича, антропоморф сунъий интеллект инсон ва машина ўртасидаги мулоқотни янада ҳиссий ва шахсийлаштирилган қилади. Унинг фикрича, бундай технологиялар тегишли даражада назорат қилинмаса, фуқаролар ҳуқуқларини бузиши ва ижтимоий тартибга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Лин Вэйга кўра, мазкур лойиҳа миллий стратегик устуворликларга мос бўлиб, хавф-хатарларни бошқаришда тизимли ёндашувни шакллантиради. Ҳужжат хизматларни ишлаб чиқиш ва жорий этишнинг барча асосий босқичларида кўп қиррали назорат механизмларини жорий этишни назарда тутади. Бу эса Хитойда антропоморф сунъий интеллектнинг хавфсиз, адолатли ва барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган.
Жаҳон
05.02.2026, 12:27
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Хитойнинг сунъий интеллект дастурлари цензура босими остидами?
Фан-технология
22.02.2026, 09:08

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Фан-технология
16.03.2026, 10:43

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди
Жаҳон
11.03.2026, 14:17

“ChatGPTдан воз кечинг” – OpenAI моделларига бойкот авж олмоқда
Жаҳон
04.03.2026, 13:11

СИ стратегияси: уруш вазиятида сунъий интеллект 95 % ҳолларда ядро қуролидан фойдаланиши мумкин
Фан-технология
28.02.2026, 13:12
машҳур янгиликлар

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Бенкси ким? Асримизнинг энг машҳур “кўча” рассоми фош бўлди(ми?)
Маданий
28.03.2026, 15:48
сўнгги янгиликлар

Қамчибек Ташиев яна бир лавозимни тарк этди
Жаҳон
16.04.2026, 17:27

Бухорода “Leapmotor” автомобиллари ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон
16.04.2026, 16:23

Эронга музлатилган 100 миллиард долларлик активлари зарур
Жаҳон
16.04.2026, 14:58

BBC 2000 тагача иш ўрнини қисқартиради
Жаҳон
16.04.2026, 10:14

“Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида ноқонуний баннерлар олиб ташланди
Ўзбекистон
15.04.2026, 17:16

Трамп ва Мелони ўртасида зиддият: АҚШ–Италия муносабатлари совуқлашмоқда
Жаҳон
15.04.2026, 16:59

“Улар иқтисодиётимизни юксалтиради” — Испания иммиграция сиёсатини юмшатмоқда
Жаҳон
15.04.2026, 16:29

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар қайта тикланди
Ўзбекистон
15.04.2026, 15:24

Исроил, АҚШ ва Эрон: Дунё тартибини ўзгартираётган урушнинг 10 та сабоғи
Жаҳон
15.04.2026, 12:13

Марказий Осиё давлатлари ЯИМининг 130 фоизини иқлим хавфлари туфайли йўқотиши мумкин
Иқтисодиёт
15.04.2026, 11:46

Масофадан туриб никоҳдан ўтишга рухсат берилди
Ўзбекистон
15.04.2026, 11:05

Қимиз ичган ҳайдовчи алкотестердан ўтса, натижа қандай бўлади?
Маданий
15.04.2026, 10:36

Ўзбекистон ва Афғонистон $520 млнлик келишувга эришди
Иқтисодиёт
15.04.2026, 09:50

Синдаров тарихий ғалабани қўлга киритди
Спорт
14.04.2026, 21:29

Шикастланган давлат рақамини онлайн алмаштиринг
Ўзбекистон
14.04.2026, 17:11

Таълим тизимида муҳим ўзгаришлар: ваколатлар вазирликка ўтказилмоқда
Таълим
14.04.2026, 17:00

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Очиқлик индекси”да энг паст ўринни эгаллади
Ўзбекистон
14.04.2026, 16:13

Ҳўрмуздаги кескинлик: дунё озиқ-овқат хавф остидами?
Иқтисодиёт
14.04.2026, 15:42

“Диққатини жамлай олмаган компания”: OpenAI стратегияси танқид остида
Иқтисодиёт
14.04.2026, 15:41

"Ҳаммангни ишдан оламан". Венгрияда Петер Мадьяр даври бошланмоқда
Жаҳон
14.04.2026, 12:27
машҳур янгиликлар

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Бенкси ким? Асримизнинг энг машҳур “кўча” рассоми фош бўлди(ми?)
Маданий
28.03.2026, 15:48
