Луврдан 7 дақиқа ичида қимматбаҳо экспонатлар ўғриланди

19 октябр куни Лувр музейидан 7 дақиқа ичида қимматбаҳо экспонатлар, жумладан, Наполеон I нинг рафиқаси Мария Луизадан қолган тақинчоқлар ўғриланди. Аммо номаълум сабабларга кўра музейдаги энг йирик – 140 каратли «Регент» олмоси қолдириб кетилган.

Улашиш:

Фото: Reuters

Франция пойтахтидаги Лувр музейида содир бўлган ўғирлик бўйича тергов ишлари давом этмоқда. Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, жиноятчилар музейга автоминора лифти ёрдамида ойна орқали киришган. Барча ҳаракатлар етти дақиқа давом этган. Натижада Иккинчи империя даврига тегишли тақинчоқлардан иборат тўққизта экспонат ўғриланган.

Ўғриланган буюмлар орасида қуйидагилар бор эди:
– Наполеон I нинг рафиқаси Мария Луизадан қолган бой тақинчоқлар;
– Франция қироли Луи-Филипп I нинг рафиқаси Мария Амалия ҳамда Наполеон III нинг онаси Гортензия Богарнега тегишли бўлган маржонлар, сирғалар ва диадема;

Ограбление Лувра за семь минут завершилось странной находкой рядом с музеем
Наполеон III нинг рафиқаси, қиролича Евгениянинг диадемаси

– қироличаЕвгениянинг иккита броши, корсаж банти ва диадемаси.

Франция қироли Луи-Филиппнинг рафиқаси Неаполлик Мария Амалиянинг маржонлари

Франция қироли Луи-Филиппнинг рафиқаси Неаполлик Мария Амалиянинг маржонлари

Шу билан бирга, жиноятчилар коллекциядаги энг ноёб тош — 140 каратли «Регент» олмосига тегмаган.

Ограбление Лувра за семь минут завершилось странной находкой рядом с музеем

Қиролича Евгениянинг олмос тақинчоғи.

Бундан ташқари, музей яқинидан Наполеон IIIнинг рафиқаси қиролича Евгения Богарне тожи топилган. Ўғирлар уни нега ташлаб кетгани ҳозирча маълум эмас.

Ограбление Лувра за семь минут завершилось странной находкой рядом с музеем

"Регент" олмоси.

Лувр 20 октябрь куни соат 9:00 (Париж вақти билан) меҳмонларни қабул қилишни қайта бошлайди, аммо айрим заллар вақтинча ёпиқ бўлади. Ҳозирги вақтда ҳодиса жойида терговчилар иш олиб боришмоқда, қидирувга полиция ва жандармерия бўлимлари жалб қилинган.

Ограбление Лувра за семь минут завершилось странной находкой рядом с музеем

Евгения Богарненинг тожи.

Франция ички ишлар вазири Лоран Нуньеснинг таъкидлашича, ўғриланган ашёлар катта тарихий қийматга эга ва у тергов натижа беришига ишонч билдирган.

сўнгги янгиликлар

Фото ва видео орқали қайд этиладиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати аниқ белгиланди

Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар эндиликда фақат махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари орқали аниқланади ва улар учун жазо қўллашнинг аниқ муддатлари белгиланди.

Ўзбекистон

05.02.2026, 14:00

ЯТТлар айланмаси 1 млрд сўмга етмаса ҳам ҚҚСга ўтказилиши мумкин

Солиқ қўмитаси маълум қилишича, янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар йиллик айланмаси 1 млрд сўмга етмаган тақдирда ҳам, агар даромади ҳисобланган назорат суммасидан ошса, кейинги йилдан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтказилиши мумкин. 

Иқтисодиёт

05.02.2026, 12:40

Хитой «одамсимон» сунъий интеллект учун қатъий қоидалар жорий қилмоқда

Қоидалар инсон хислатлари, фикрлаш моделлари ва мулоқот услубларини тақлид қилувчи, шунингдек, матн, тасвир, аудио ёки видео орқали фойдаланувчилар билан ҳиссий алоқа ўрнатувчи маҳсулот ва хизматларга нисбатан қўлланилади.

Жаҳон

05.02.2026, 12:27

Жеффри Эпштейн иши: асосий воқеалар ва янги ошкоралик

АҚШлик миллиардерга нисбатан турли давлатлардан бўлган ёш қизларни молиявий ёрдам орқали қарам қилиш ва вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилиш айблови қўйилган.

Жаҳон

05.02.2026, 09:29

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишнинг иккинчи босқичи бошланади

Ўзбекистонда аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг иккинчи босқичи 4 февралдан 28 февралгача ўтказилади. Бу босқич онлайн рўйхатдан ўта олмаган ёки анкета тўлдиришда хатоларга йўл қўйган фуқаролар учун ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон

04.02.2026, 16:46

АҚШ Марказий Осиё билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус элчиси Серхио Гор АҚШнинг бу минтақадаги иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш ниятини маълум қилди.

Иқтисодиёт

04.02.2026, 16:05

Японияда кучли бўрон оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

20 январдан бошлаб ёғган ёмғир ва қор оқибатида 100дан ортиқ одамлар жабрланди. Қарийб икки метрли қор тўпламини тозалашда ҳукуматнинг ҳимоя кучлари ёрдам бермоқда.

Жаҳон

04.02.2026, 15:26

Норвегия монархияни сақлаб қолди

Норвегия парламенти мамлакатда монархия бошқарув шаклини сақлаб қолишга қарор қилди. Сешанба куни бўлиб ўтган овоз беришда депутатларнинг катта қисми қироллик тизими тарафдори бўлди.

Жаҳон

04.02.2026, 12:33

Ўзбекистонда урбанизация пойгаси: 2026 йилда 140 минг хонадон учун уй қурилади

Ўзбекистон ўз тарихидаги энг йирик қурилиш ва урбанизация ислоҳотлари остонасида турибди. 2040 йилгача уй-ўй қурилиши икки барабар ошиб кетади! Реновация улуши 60%га чиқади, тадбиркорлар учун "қурилишга тайёр ер" тизими жорий этилади.

Иқтисодиёт

04.02.2026, 12:07

15 миллион аҳолининг маълумотлари сиздирилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда 15 миллион фуқаронинг шахсий маълумотлари “Dark Web”га чиқиб кетгани ва аҳолини рўйхатга олиш платформаси — Stat.uz киберҳужумга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон

04.02.2026, 09:52

Жеффри Эпштейн иши: ошкор этилган файллар ва элита билан алоқалар

Юзлаб болалар ва аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганликда айбланган марҳум миллиардер Жеффри Эпштейн сўнгги кунларда яна жаҳон ахборот макони марказида турибди.

Жаҳон

03.02.2026, 16:44

Тошкентда маст ҳолатда операция қилган сохта жарроҳларга ҳукм ўқилди

Тошкентда тиббий маълумотга эга бўлмаган эр-хотин маст ҳолатда пластик операциялар ўтказиб, бир неча аёлнинг соғлиғига оғир ва қайтариб бўлмас зарар етказган. Судда маълум бўлишича, ноқонуний “клиника” ертўлада ташкил этилган, амалиётлар эса энг арзон материаллар билан амалга оширилган.

Ўзбекистон

03.02.2026, 15:36