«Один дома 2» юлдузи Тим Карри 80 ёшида вафот этди
Британиялик актёр ва хонанда Тим Карри 80 ёшида вафот этди. У «Шоу ужасов Рокки Хоррора», Стивен Кингнинг «Оно» асари асосидаги 1990 йилги мини-сериал ва «Один дома 2» фильмларидаги роллари билан машҳур эди.
Маданий
27.08.2026, 11:02
Улашиш:

Актёрнинг вафоти ҳақида дастлаб TMZ хабар берди. Кейинчалик унинг менежери ҳам бу маълумотни тасдиқлади.
Тим Карри 1946 йил 19 апрелда Англиянинг Чешир графлигида туғилган. У профессионал фаолиятини театр саҳнасида бошлаган ва 1968 йилда Лондондаги «Hair» мюзикли постановкасида иштирок этган.
Каррига катта шуҳратни 1973 йилда саҳналаштирилган «The Rocky Horror Show» мюзиклидаги доктор Фрэнк-эн-Фёртер роли олиб келди. У 1975 йилда мазкур асарнинг фильм версиясида ҳам шу образни ижро этди. «The Rocky Horror Picture Show» кейинчалик культ фильмга айланиб, Каррининг энг машҳур ролларидан бири бўлиб қолди.
Пеннивайз образи билан ҳам машҳур бўлган
Карри 1990 йилда Стивен Кингнинг «Оно» романи асосида ишланган телевизион мини-сериалда Пеннивайз образини ижро этди. Унинг қўрқинчли масхарабоз талқини ушбу қаҳрамоннинг экрандаги энг машҳур образларидан бирига айланди.
Актёрнинг фильмографиясида «Легенда», «Подсказка», «Один дома 2: Потерявшийся в Нью-Йорке», «Анни» ва бошқа машҳур фильмлар ҳам бор.
«Один дома 2» фильмида Карри меҳмонхона консьержи мистер Хектор ролини ижро қилган.
Карри кино ва театрдан ташқари, овоз бериш соҳасида ҳам фаол ишлаган. У «Звёздные войны: Войны клонов», «The Wild Thornberrys» каби анимацион лойиҳаларда ва видеоўйинларда қаҳрамонларга овоз берган. Унинг фаолияти давомида бир нечта «Тони» мукофоти номинациялари ва «Эмми» мукофотига эга бўлган.
Инсультдан кейин ҳам ижодини давом эттирди
2012 йилда Тим Карри оғир инсультни бошдан кечирди. Шундан кейин унинг ҳаракатланиши чекланди ва у ногиронлар аравачасидан фойдалана бошлади. Шунга қарамай, актёр ижодий фаолиятини тўхтатмади ва асосан овоз бериш ишларида иштирок этди.
Карри 2025 йилда ўз хотираларини қамраб олган «Vagabond» номли мемуарини ҳам нашр этган. Ўша йили у «The Rocky Horror Picture Show» фильмининг 50 йиллигига бағишланган ҳужжатли лойиҳада иштирок этган.
Актёр 2026 йил 25 август куни Лос-Анжелесдаги Толука-Лейкда жойлашган уйида вафот этган. Унинг ўлим сабаби ҳозирча маълум қилинмаган.
Маданий
27.08.2026, 11:02
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси
Маданий
29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди
Жаҳон
29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди
Иқтисодиёт
28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди
Маданий
26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?
Спорт
26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама
Жаҳон
26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон
26.10.2026, 15:33

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?
Жаҳон
26.10.2026, 11:52

Iman Invest раҳбарияти камомад ҳақидаги даъволарни рад этди
Ўзбекистон
26.10.2026, 11:30

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12

