XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади
Европанинг 10 давлатида суратга олинган фильмлар Тошкент ва Урганчда томошабинларга тақдим этилади. Фестиваль дастурида анимациядан тортиб, психологик драмаларгача бўлган турли жанрдаги картиналар бор.
Маданий
23.10.2026, 18:12
Улашиш:

22 октябрь куни Тошкентдаги Миллий кино санъати саройида XI Европа кинофестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу йил фестиваль Тошкент ва Урганч шаҳарларида ўтказилади. Дастурдан Европанинг 10 давлатида суратга олинган 11 та фильм ўрин олган.
Фестиваль Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси ва Кинематография агентлиги томонидан Европа давлатлари элчихоналари ҳамда маданият муассасалари кўмагида ташкил этилмоқда.
Очилиш маросими олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар фестивалнинг ҳудудий қамрови кенгайганини алоҳида таъкидлади.
«Кино тадбирининг географиясини Тошкентдан ташқарига кенгайтириш Ўзбекистон вилоятларида маданий алмашинувни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи яхши анъанага айланди», — деди Клаар.
Унинг таъкидлашича, фестиваль Европа маданиятининг хилма-хиллиги ва умуминсоний қадриятларни кино орқали кашф этишга йўл очади.
Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси раиси Матёқуб Матчанов ҳам фестивалнинг маданий алоқалар ва кино соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда аҳамияти катталигини қайд этди.
«Европа кинофестивали маданиятлар ўртасидаги мулоқотни ривожлантириш ва ижодий тажриба алмашиш учун муҳим майдон ҳисобланади», — деди Матчанов.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Европа давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари қўшма фильмлар яратиш, тажриба алмашиш ва ўзбек фильмларини халқаро майдонда тарғиб қилишдан иборат.
Фестивалда қандай фильмлар намойиш этилади?
Фестивалнинг очилиш фильми Франция ва Люксембург ҳамкорлигида 2024 йилда суратга олинган «Боғдаги қайиқ» (Slocum et moi) анимацион картинaси бўлди. Жан-Франсуа Лагиони режиссёрлик қилган фильм 1950-йиллар бошида яшовчи Франсуа исмли боланинг оиласи билан боғда елканли кема қуриши ҳақида ҳикоя қилади. Унда қаҳрамоннинг болаликдан ўсмирликка ўтиши ва катта орзулар сари интилиши акс этган.
Дастурга Кипр, Франция, Германия, Греция, Италия, Латвия, Литва, Люксембург, Руминия ва Словения фильмлари киритилган.
Томошабинлар ҳужжатли фильмлар, психологик драмалар, анимация, биографик картиналар ва романтик ҳикояларни кўришлари мумкин.
Фестиваль доирасида талабалар учун қисқа метражли фильмлар намойишлари ҳам ташкил этилади. Улар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва MOK HUB маданий маконидаги дастурларни қамраб олади.
Ташкилотчилар барча кино ихлосмандларини фестиваль намойишларига таклиф қилмоқда. Фильмлар 23–25 октябрь кунлари Тошкентдаги Миллий кино санъати саройида, 27 октябрь куни эса Урганчдаги Худойберган Девонов номидаги кинотеатрда намойиш этилади.
Барча намойишлар бепул бўлиб, фильмлар асл тилида ўзбекча ва/ёки русча субтитрлар билан тақдим этилади.
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда XI Европа кинофестивали ўтказилади
Маданий
13.10.2026, 10:26

Курерни ҳақоратлаган ресторан ходими жавобгарликка тортилди
Ўзбекистон
19.10.2026, 11:38

MrBeast Тошкентга келади
Ўзбекистон
09.10.2026, 09:32

Ўзбекистонда сентябрь ойида инфляция тезлашди: нархлар нима сабабдан ошди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 12:52

Тошкентда икки туманда совуқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади
Ўзбекистон
05.10.2026, 09:46

Тошкентда зилзила қайд этилди
Ўзбекистон
28.09.2026, 09:50
машҳур янгиликлар

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38
сўнгги янгиликлар

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

Россия армиясига 20 мингдан ортиқ марказий осиёлик ёлланган
Сиёсат
23.10.2026, 15:31

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?
Маданий
21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди
Ўзбекистон
21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади
Спорт
21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?
Ўзбекистон
20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ
Жаҳон
20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди
Ўзбекистон
20.10.2026, 15:39
машҳур янгиликлар

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38
