Марҳум шоир Аъзам Ўктам таваллудининг 65 йиллиги нишонланди
Фарғона вилоятидаги Қўқон университетида “Глобаллашув шароитида она тили ва адабиётнинг ижтимоий аҳамияти ва уни сақлаш тамойиллари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция доирасида замонавий ўзбек адабиётининг истеъдодли вакили, марҳум Аъзам Ўктам таваллудининг 65 йиллиги ҳам кенг нишонланди.
Ўзбекистон
21.10.2025, 18:24
Улашиш:

Шарқ тафаккури гулшани донишмандларидан бири “Инсон умри қанча яшагани билан эмас, балки қилган савобли ишлари билан ўлчанади”, деган эди. Бу ҳикмат худди Аъзам Ўктамга ўхшаб ёниб яшаган, савобли амаллари билан халқ кўнглидан жой олган инсонларга берилган баҳодек туюлади.
Аъзам Ўктам бу дунёда кўп эмас, 42 йил яшади. Бинобарин, шоирдан ибратли фаолият, яхши ижодий мерос қолди. Унинг табиатига хос тўғрилик, қатъият, ҳазилга мойиллик, ҳозиржавоблик шеърларига ҳам кўчган.
Адиб ижодини эътироф этаркан, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф шундай деган эди:
“Камина ходимингизни ҳам шеър ва шоирлар, умуман шеърхонлик масаласи ўйлантириб келади. Бу ўй, мулоҳазаларни юзага чиқариш, кўпчилик билан баҳам кўриш истаги муҳтарам шоиримиз Аъзам Ўктамнинг “Тараддуд” номли китобини ўқиганимдан кейин қатъийлашди… Шу асарни ўқиб, кўпдан ўйлаб, излаб юрганим шеъриятга дуч келгандай бўлдим…”
Қайд этиш жоиз, ўзбекнинг танти шоириАъзам Ўктам тириклигида ўзига ҳайкал қўйган инсонлардан эди. Унинг одамохунлиги, олийжаноб фазилатлари, хайрли ишлари ҳақидаги хотиралар унутилган эмас, унутилмайди ҳам. Зеро, жўшқин, дилтортар, самимий туйғуларга йўғрилган бу мисралар неча-неча авлоднинг юрагида акс-садо бериб, маёқ сингари уларни келажак сари етаклайди.
Одамзод умр йўлларида қанчалик кўп қоқилса, ҳаётнинг паст-баландини шунчалик чуқур ўрганади, дейишади. Шоирнинг бошига ғам булути соя ташлаганда эзилди, букилди, аммо асло синмади. Қийинчиликларни мардонавор енгди. Шундай кезларда кўнгли ноласи шеър бўлиб оққа энарди. Қалбидаги армон вулқон оташи янглиғ портларди. Ижод пиллапоясида у “Кузда кулган чечаклар”, “Кузатиш”, “Зиёрат”, “Тараддуд”, “Икки дунё саодати”, “Қирқинчи баҳор” номли шеърий тўпламлари, “Бола дунёни тебратар” ва “Хабар” насрий асарларини яратди. Рабиндранат Тагор ва Николай Рубцовнинг туркум шеърларини ўзбек тилига ўгирди. Бу қаламдан тўкилган сатрлар она юртга, элга муҳаббат изҳори сифатида янгради:
Тоғлар сомеъ бўлиб ўтиришар жим,
Такбир айтган чоғи гулдураб само.
У янглиғ муножот қила олур ким,
Ёмғир бу пичирлаб қилинган дуо.
Водий ҳавосидан илҳомланиб ёзилган шеърларда элимизнинг ўзига хос урф-одати, яшаш тарзи меҳр билан талқин этилади. Aйниқса, “Далил”, “Йўл”, “Жўнатилмайдиган хат”, “Иқрор” шеърлари ўқувчи қалбини ларзага соладиган чуқур маъно ва туйғуга бой. Муаллиф инсон ички кечинмаси, муҳаббат, иймон мавзуларини назмда жонли, таъсирчан ифодалаган.
Яқинда Фарғона вилояти Бувайда туманидаги 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида марҳум шоир Аъзам Ўктам таваллудининг 65 йиллиги муносабати билан маданий тадбир ташкил этилди.
Анжуманда ижодкорлар, мустақил тадқиқотчилар, адабиёт ихлосмандлари, туман ҳокимлиги вакиллари, шунингдек Туркия, Ҳиндистон, Швеция ва Қозоғистондан келган илмий доира вакиллари ҳамда ўқувчилар иштирок этди.
Йиғин аввалида шоирнинг инсонпарварлик, миллий қадриятлар, Ватанга муҳаббат тараннум этилган ижодий мероси алоҳида таъкидланди, энг сара шеърлари фаол ўқувчилар томонидан ўқиб эшиттирилди.
– Аъзам Ўктам шеърларида нафақат гўзал образ, балки чуқур фалсафа, миллий ғурур ва инсонпарварлик ҳисси мужассам, - дейди Туркиянинг Нейде университети профессори, филология фанлари доктори Мустафо Қўрқмас ЎзА мухбирига берган интервьюсида. – Унинг ўткир қалами билан ёзилган ҳар бир мисра ўзбек халқининг дарди, орзуси ва юрак сўзи каби янграйди. Мен бу ҳассос адиб ижоди бўйича 870 саҳифали илмий иш ёзганман. Аъзам Ўктам шунчаки шоир эмас, ўзбек миллий руҳиятининг куйчиси.
Учрашув давомида шоир таҳсил олган ушбу мактабда “Аъзам Ўктам ижоди” номли синф хонаси ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти доценти, таниқли хонанда Азиз Ражабий томонидан ижро этилган тароналар даврага ўзгача файз бағишлади.
– Аъзам Ўктам ижодида шарқ анъаналари ва замонавий адабий қарашлар моҳирлик билан уйғунлаштирилган, – деди Ҳиндистоннинг Жавоҳарлаъл Неру университети Форс ва Марказий Осиё тадқиқотлари маркази раҳбари, профессор Аҳмад Ахлоқ Аҳан. – Айниқса, сўзга эҳтиром, рамзий тафаккур ва лирик туйғу самимийлиги алоҳида ўрин тутади. Мен адибнинг бир неча шеърини ҳинд ва урду тилларига таржима қилганман. Фикримча, бу ижод ҳали кўп тадқиқ қилиниши, халқаро адабий майдонда кенгроқ танилиши зарур.
Дарҳақиқат, Аъзам Ўктамнинг серқирра ижоди бугун ҳам қалбларга зиё бағишлаб келмоқда. Шеърлари нафақат юртимиз, балки жаҳоннинг турли минтақаларидаги илмий доира вакиллари томонидан эътироф этилаётгани эса жуда қувонарли. Унинг сатрларидан эстетик завқ билан бирга миллий руҳ, инсонийлик, қадрият уфуриб туради.
Зотан, шоир ижодидаги руҳий теранлик ва сўз маданияти бу асарларни замонавий ўзбек адабиёти дурдона намуналарига айлантирган, десак муболаға бўлмас. Умуман, Аъзам Ўктам шеърияти миллат қалбидан чиққан сас сифатида яшаб келаётган адабий хазинадир.
Ўткир Мирзо,
Ўзбекистон
21.10.2025, 18:24
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ўзбек ММА оламида “машина можароси”: қарз, келишув ва жамоатчилик муҳокамаси
Спорт
29.09.2025, 18:01

15 ёшли қиз турмушга берилаётгани аниқланди
Ўзбекистон
22.09.2025, 10:00

Мубашшир Аҳмад 2 йил 6 ойга қамалди
Ўзбекистон
08.10.2025, 17:56

Фарғонада ИИБ ходимлари мактаб директорини калтаклаб, ёлғон гувоҳлик беришга мажбурлади
Ўзбекистон
06.10.2025, 12:59

Инсон ҳуқуқлари ва демократия масалалари бўйича ЕХҲТ конференцияси ўтказилмоқда
Ўзбекистон
06.10.2025, 17:00

Ўзбекистонда рақамлаштириш туфайли вазирлик ва идораларида 2000 дан ортиқ штат бирлиги қисқартирилади
Сиёсат
08.10.2025, 12:00
сўнгги янгиликлар

Тошкентда Германия тиббиёт академияси очилди
Ўзбекистон
21.10.2025, 20:42

Солиқ қарзи энг юқори бўлган корхоналар аниқланди
Иқтисодиёт
21.10.2025, 19:43

Жанубий Хитой денгизи устида Хитой ва Австралия ўртасида танглик юзага келди
Ўзбекистон
21.10.2025, 18:43

Тошкентда янги тиббиёт кластерига 150 миллион доллар сарфланади
Ўзбекистон
21.10.2025, 17:41

Ўзбекистон ва Озарбойжон ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни кучайтиради
Ўзбекистон
21.10.2025, 16:40

Ургутда ўқувчи қизлар жанжали ортидан 12 ота-она жаримага тортилди
Ўзбекистон
21.10.2025, 15:42

«Қассом бригадаси» Ғазода яна бир исроиллик асирнинг жасадини Қизил Хочга топширди
Жаҳон
21.10.2025, 14:41

Янги Тошкент халқаро аэропортига метро йўли қурилади
Ўзбекистон
21.10.2025, 13:39

“IT-Park” лойиҳасининг иккинчи босқичига старт берилди
Ўзбекистон
21.10.2025, 13:12

Самарқандга кириш 15 кунга ёпилади
Ўзбекистон
21.10.2025, 12:42

Хитойга газ етказиб берувчи давлатлар орасида Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Иқтисодиёт
21.10.2025, 11:40
машҳур янгиликлар

Ўзбек ММА оламида “машина можароси”: қарз, келишув ва жамоатчилик муҳокамаси
Спорт
29.09.2025, 18:01

15 ёшли қиз турмушга берилаётгани аниқланди
Ўзбекистон
22.09.2025, 10:00

Мубашшир Аҳмад 2 йил 6 ойга қамалди
Ўзбекистон
08.10.2025, 17:56

Фарғонада ИИБ ходимлари мактаб директорини калтаклаб, ёлғон гувоҳлик беришга мажбурлади
Ўзбекистон
06.10.2025, 12:59

Инсон ҳуқуқлари ва демократия масалалари бўйича ЕХҲТ конференцияси ўтказилмоқда
Ўзбекистон
06.10.2025, 17:00

Ўзбекистонда рақамлаштириш туфайли вазирлик ва идораларида 2000 дан ортиқ штат бирлиги қисқартирилади
Сиёсат
08.10.2025, 12:00