updated: 22.03.2026, 19:30

Толибоннинг Бадахшондаги ҳаракатлари унинг ташқи сиёсий тактикасининг бир қисмими?

Жорий йилнинг август ойида  Толибонларнинг Кобулда ҳокимиятни эгаллаганига ҳам 4 йил тўлади. Толибонлар ҳокимиятга келгач, дастлабки эътиборини мамлакатда марказлаштирилган бошқарувни қарор топтириш, афюн етиштиришга чек қўйиш ва мамлакатни ислом шариати доирасида қабул қилинган қонунлар асосида бошқаришга қаратди. Шунингдек, янги ҳокимият ижтимоий-иқтисодий ҳаётни яхшилаш, қўшни давлатлар билан барқарор ва прагматик сиёсат юритиш ҳамда халқаро майдонда тан олинишга эришишга ҳаракат қилмоқда.

Бироқ, жорий йилнинг 21 июнь куни Афғонистоннинг шимоли-шарқий вилояти – Бадахшоннинг Ҳаш туманида юз берган маҳаллий норозиликлар ва уларнинг куч билан бостирилиши мамлакатнинг энди шаклланиб бораётган халқаро имиджини сўроқ остига олмоқда. Шу билан бирга, Тожикистон, Хитой ва Покистон каби давлатлар билан чегарадош ва стратегик жиҳатдан муҳим бўлган Бадахшон вилоятидаги Толибон ҳаракатлари жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашиш йўлида муҳим тактика сифатида қаралиши мумкин.

 

Бадахшоннинг Ҳаш туманида юз берган норозиликлар биринчи марта рўй бераётгани йўқ. Бундай воқеалар 2024 йилнинг баҳор-ёз ойларида ҳам содир бўлган эди. Маҳаллий норозиликларнинг асосий сабаблари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: биринчидан, Толибоннинг афюн етиштиришни кескин чеклаш сиёсати вилоятни асосий иқтисодий даромад манбасидан маҳрум қилди. Бу эса ўз навбатида камбағаллик ва очликнинг кучайишига, шунингдек, маҳаллий аҳолининг норозилигига олиб келмоқда. Иккинчидан, янги ҳокимиятнинг мамлакатни кучли марказлаштиришга бўлган интилиши туфайли маъмурий лавозимларнинг аксариятига паштунларнинг тайинланиши, форсий тилида сўзлашувчи маҳаллий аҳоли ва маъмурият ўртасидаги мулоқотнинг самарадорлигини пасайтирди. Норозиликлар тожик ва ўзбеклар кўпчиликни ташкил қиладиган ҳудудда юз берган бўлиб, аҳолининг маҳаллий вакиллардан ҳам маъмурий лавозимларга номзодлар кўрсатиш истагини ифодалайди. Бу орқали маҳаллий аҳоли давлат идоралари билан самарали ва прагматик мулоқот олиб бориш имкониятига эга бўлишни хоҳлаган бўлиши мумкин.

 

Юқоридаги муаммоларга қарамай, Толибоннинг бу зиддиятли ҳудудда амалга ошираётган ўзгаришлари унинг халқаро майдонда олиб бораётган мураккаб ташқи сиёсатининг нозик бир қисми бўлиши мумкин. Биринчидан, янги ҳокимият иқтисодий инқирозга қарамасдан, мамлакатнинг муҳим даромад манбаларидан бири бўлган афюн етиштиришдан воз кечиши ва кенг қамровли антинаркотик сиёсат олиб бориши уни жаҳон ҳамжамияти кўз ўнгида қўпол ҳарбийлар ҳокимияти эмас, балки прагматик, жасоратли ислоҳотчи ҳукумат сифатида кўрсатишга хизмат қилмоқда. Бироқ Ҳаш туманидаги норозиликларнинг куч билан бостирилиши муайян парадоксал вазиятни юзага келтирди: бир томондан афюн етиштиришга қарши кураш олқишланаётган бўлса, бошқа томондан бу сиёсатни амалга оширишда кучга таяниш кескин танқид қилинмоқда.

 

Шунга қарамай, 2024-2025 йилларда БМТ бошчилигида ўтган Доҳа учрашувида хусусий секторни ривожлантириш ва наркотик воситаларга қарши курашишда БМТ билан ҳамкорлик қилиш бўйича эришилган келишувлар жаҳон ҳамжамиятининг аста-секин янги ҳукуматга нисбатан ижобий муносабат шакллантириб бораётганидан дарак беради. Иккинчидан, мамлакатда барқарорликни сақлашда кучдан фойдаланилиши Толибон ҳокимиятининг марказлаштирилган назоратга эга эканлигини ва ҳар қандай зиддиятларни бартараф эта олиш салоҳиятини кўрсатмоқда. Бу эса Жанубий Осиё минтақасида геосиёсий жиҳатдан муҳим ўрин тутган Афғонистоннинг янги ҳукуматига йирик давлатлар ишонч билан қарашига ҳамда у билан муносабатларни кенгайтиришига олиб келмоқда. Россия Федерациясининг Толибон ҳукуматини тан олганлиги, Марказий Осиё давлатлари ва Хитойнинг Афғонистон билан иқтисодий ҳамда қўшничилик алоқаларини кенгайтиришга бўлган интилиши ушбу тахминларнинг амалий тасдиғи бўлиши мумкин.

 

Дастлаб ҳокимиятга келганида Толибон ҳаракати салбий қарши олиниб, унинг келажагига шубҳа билан қаралган бўлса, бугунги кунга келиб, унинг прагматик ва узоқни кўзлаган ташқи сиёсати туфайли бу муносабат аста-секин ўзгариб бориши мумкин.

 

Хўжабеков Убайдулло Истиқболли халқаро тадқиқотлар институти (ИХТИ)

мавзуга оид янгиликлар

Дунё харитаси янгиланмоқда: Африка аслида биз ўйлагандан анча катта

Меркатор харитасида Африка Гренландияга деярли тенгдек кўринади. Аслида эса Африка ҳудуди Гренландияникидан қарийб 14 баравар катта.

Жаҳон

08.09.2026, 16:09

БМТ Африканинг ҳақиқий харитасини қўллаб-қувватлади

БМТ Бош Ассамблеяси дунё хариталарида қитъалар ва мамлакатларнинг нисбий ҳажмини аниқроқ акс эттиришга чақирувчи резолюцияни қабул қилди.

Жаҳон

05.09.2026, 11:40

Кореяда тўрт ўзбекистонлик терроризмни молиялаштиришда айбланмоқда

Жанубий Кореяда тўрт нафар ўзбекистонлик Суриядаги террорчи гуруҳга пул ва транспорт воситалари юборганликда айбланиб қўлга олинди. Уларга терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисидаги қонунни бузиш айби қўйилган.

Ўзбекистон

04.09.2026, 09:25

ШҲТ “Толибон”ни Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузишга чақирди

“Фақат барча этник ва сиёсий гуруҳларнинг кенг вакиллигига эга инклюзив ҳукуматгина мустаҳкам тинчликни таъминлай олади”, — дейилади расмий ҳужжатда.

Сиёсат

02.09.2026, 11:48

Ребека Гринспан БМТнинг биринчи аёл Бош котиби бўлиши мумкин

Коста-Рика вакили Ребека Гринспан БМТ Бош котиби лавозими учун курашда асосий номзодлардан бирига айланди. Агар у сайланса, БМТ тарихида ташкилотни бошқарган биринчи аёл бўлади.

Сиёсат

12.08.2026, 11:55

Ёрдамлар қисқаргани сабаб Афғонистонда болалар ўлими кўпаймоқда — БМТ

Мутахассислар бу йил мамлакатнинг тўртдан учида болалар орасида кескин озиш кузатилаётганини қайд этган.

Жаҳон

05.08.2026, 14:08

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ҳиндистон ва Хитой: 2020 йилги тўқнашувдан кейин вазият қандай?

2020 йилда Ҳимолайда Ҳиндистон ва Хитой ҳарбийлари тош ва бамбук таёқлар билан жанг қилганди. Шундан сўнг Хитой раҳбари Си Сзинпин илк бор Ҳиндистонга ташриф буюрди.

Жаҳон

12.09.2026, 14:39

Криштиану Роналду: «Футболдаги сўнгги йилим бўлиши мумкин»

Криштиану Роналду профессионал футболдаги фаолиятини якунлашга ишора қилди. 41 ёшли футболчи 1000 та гол маррасига етиш ва футболда ажойиб мерос қолдиришни истамоқда.

Спорт

12.09.2026, 13:56

24-августдан 4-сентябргача бўлиб ўтган чет тили бўйича имтиҳон натижалари чиқди

2026 йил 24 августдан 4 сентябргача бўлиб ўтган чет тилини билиш даражасини аниқлаш малака имтиҳони натижалари эълон қилинди.

Таълим

12.09.2026, 12:26

Душанба кунида ҳам қатор хорижий валюталар тушади

Марказий банк томонидан 14 сентябрдан амал қилувчи янги валюта курслари  эълон қилинди.

Иқтисодиёт

12.09.2026, 12:19

Болаларга зўравонлик қилганларга педагогик фаолият тақиқланади

Янги қонунга кўра, болага зўравонлик қилган шахслар бир йил давомида таълим ташкилотларида ишлай олмайди.

Таълим

12.09.2026, 12:03

Адвокат ChatGPT сабаб жаримага тортилди

АҚШда қотиллик иши бўйича апелляция шикояти тайёрлаган адвокат Стивен Ааронз ChatGPT томонидан яратилган сохта гувоҳлар кўрсатмаларидан фойдаланган. Нью-Мексико Олий суди уни $5000 жаримага тортди.

Жаҳон

12.09.2026, 09:53

22 ёшли қиз эркаклар футбол кулубига мураббий бўлди

Зейнеп Местан Туркиянинг Turgutluspor клубига бош мураббий этиб тайинланди. У клубнинг катталар таркибидаги эркаклар жамоасини бошқарган биринчи аёл мураббий бўлди.

Спорт

11.09.2026, 15:51

Келаси ҳафта Сеул Марказий Осиё саммитига мезбонлик қилади – Жанубий Корея президенти

14–16 сентябрь кунлари Марказий Осиёнинг ҳар бир давлат раҳбари билан алоҳида икки томонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Сиёсат

11.09.2026, 15:47

Шавкат Мирзиёев Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатда савдо-иқтисодий ҳамкорлик, инвестициялар, саноат кооперацияси ва транспорт йўлакларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Сиёсат

11.09.2026, 14:53

Украина дронлари Тула вилоятида икки кишини ўлдирди, Киевда 8 киши яраланди

Саратовдаги Озон логистика марказида Украина дронлари ҳужуми ортидан, Киевдаги тўққиз қаватли уйда эса Россия зарбалари оқибатида ёнғин қайд этилди.

Жаҳон

11.09.2026, 14:27

11 сентябрь — АҚШ тарихидаги қонли кун

2001 йил 11 сентябрда АҚШ тарихидаги энг оғир террорчилик ҳужумларидан бири содир бўлди. 19 нафар террорчи томонидан амалга оширилган ҳужумлар оқибатида 2 977 киши ҳалок бўлди. 2026 йил 11 сентябрда ушбу фожиага 25 йил тўлди.

Жаҳон

11.09.2026, 12:25

Непал БМТдан $20 млн компенсация талаб қилди

Музлик қулаши натижасида вайронага айланган Непал энди глобал исишга айбдор давлатларни ёрдамга чақирмоқда. Рўйхатда қайси давлатлар бор? 

Жаҳон

11.09.2026, 12:00

Ўзбекистон ва Япония энергетика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиради

Ўзбекистон ва Япония энергетика соҳасидаги стратегик ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон

10.09.2026, 17:09

Ғазо: Исроилнинг сўнгги зарбалари бир оиланинг тўрт аъзосини ҳаётдан олиб кетди

10 сентябрь куни Ғазо секторидаги уйга берилган ҳаво зарбаси оқибатида бир эркак, унинг рафиқаcи ҳамда 8 ва 12 ёшли икки қизи ҳалок бўлди. 

Жаҳон

10.09.2026, 16:13

Саида Мирзиёева Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси этиб тайинланди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўриндошлик асосида Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон

10.09.2026, 15:34

Исроил — Буюк Британия ўртасидаги зиддият кескинлашди

Исроил Буюк Британияга Шарқий Қуддусдаги консулликни ёпиш учун 30 кун муҳлат берди.

Жаҳон

10.09.2026, 12:31

“Ҳар бирингизга $5000 дан бераман” – Трампдан янги ваъда

Дональд Трамп оралиқ сайловларда Республикачилар ғалаба қозонса, ҳар бир вояга етган америкаликка 5000 доллардан беришни ваъда қилди.

Сиёсат

10.09.2026, 11:57

Алифбодаги ўзгаришлар: амалдаги ҳужжатлар ва пуллар муомалада қолади

Сенат ялпи мажлисида “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама қилинди

Ўзбекистон

10.09.2026, 11:50

Дунёда инфляция яна кучаймоқда

Нархлар ошиб бораётган бир пайтда марказий банклар қандай чора кўрмоқда?

Иқтисодиёт

10.09.2026, 10:38

AI инсониятни 2030 йилгача йўқ қилиши мумкинми?

Anthropic'нинг собиқ тадқиқотчиси AI 2030 йилгача инсоният учун жиддий хавф туғдириши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда The Guardian нашрида мақола эълон қилинди.

Фан-технология

10.09.2026, 10:30

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →