Nestlé болалар овқатининг айрим партиялари савдодан олиб ташланмоқда

Ўзбекистонда Nestlé компанияси болалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларининг айрим партияларини ихтиёрий равишда қайтариб олишни бошлади.

Улашиш:

Компания бу қарорни эҳтиёт чораси сифатида қабул қилганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, гап қуруқ сутли, нордон-сутли, шунингдек даволовчи болалар аралашмалари ҳақида кетмоқда. Хусусан, қайтариб олиш NAN OPTIPRO маҳсулотининг айрим партияларига тааллуқли.

 

Қайтариб олиш сабаби нима?

Компания ахборотига кўра, маҳсулот таркибида қўлланилган ингредиентлардан бири — ташқи етказиб берувчидан олинган арахидон кислотаси таркибида сереулид токсини бўлиши эҳтимоли аниқланган. Шу сабабли, хавфнинг олдини олиш мақсадида маҳсулотлар савдодан олиб ташланмоқда.

 

Ота-оналарга тавсиялар

Nestlé ва мутасадди идоралар ота-оналарга қуйидагиларни тавсия қилмоқда:

  • уйда мавжуд болалар овқати партия рақамларини текшириш;
  • шубҳали маҳсулотларни вақтинча ишлатмаслик;
  • компания ва расмий идораларнинг расмий тушунтиришларини кузатиб бориш.

Компания таъкидлашича, мазкур чоралар болалар саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, қўшимча маълумотлар расмий манбалар орқали эълон қилинади.

сўнгги янгиликлар

АҚШ ўнлаб БМТ ва халқаро ташкилотлардан чиқмоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатни БМТ ҳамда халқаро миқёсдаги 66 та ташкилотдан чиқаришни режалаштираётганини маълум қилди.

Жаҳон

08.01.2026, 15:33

1 февралдан кам таъминланган оилаларга электр ва газ харажатлари учун компенсация берилади

2026 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистонда кам таъминланган оилалар электр энергияси ва табиий газ харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади.

Ўзбекистон

08.01.2026, 15:02

Зеленский АҚШни Қодировга нисбатан “Мадуро сценарийси”ни қўллашга чақирди

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга нисбатан Венесуэла президенти Николас Мадурога қарши ўтказилганига ўхшаш ҳарбий операция амалга оширишга чақирди.

Жаҳон

08.01.2026, 13:00

Гап оддийликда: дунёни кафтида ўйната оладиган 7 нафар инсон

Баъзан бойлик шов-шувда ёки дабдабали ҳаётда эмас, оддийликда намоён бўлади. Уларнинг туришига қараб, уй-жойига назар ташлаб, “бу одам қандай қилиб миллиардер бўлиши мумкин?” деган савол туғилади.

Маданий

08.01.2026, 11:18

Қашқадарёда фермернинг ери ўзидан бехабар аукционга чиқарилди

Қашқадарё вилоятида фермер хўжалигига тегишли 500 гектар ер майдони тегишли ҳужжатларсиз зaxирага қайтарилиб, аукционга чиқарилгани маълум бўлди.

Ўзбекистон

08.01.2026, 10:37

Тошкент — Андижон ўртасида пулли йўл: вақт 2 соатгача қисқаради

Ўзбекистонда илк бор пулли автомобиль йўллари 2027 йилдан бошлаб пайдо бўлади. Уларнинг дастлабки умумий узунлиги 50 километрни ташкил этади.

Ўзбекистон

07.01.2026, 17:43

Telegram ва Instagramда “Мусодара товарлар” номли сохта гуруҳ эгалари ушланди

Telegram ва Instagram’да Давлат божхона қўмитаси номидан сохта канал ва гуруҳлар очиб, фуқароларнинг пул маблағларини ўзлаштириб келган жиноий гуруҳ фош этилди.

Ўзбекистон

07.01.2026, 14:05

Хайр, Honda Crider? Кам литражли автомобиллар учун божлар ошди

2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда двигател ҳажми 1200 см³ гача бўлган енгил автомобиллар учун импорт божи ставкалари оширилди. Шу билан 2023 йилда жорий этилган имтиёзли тартиб ўз кучини йўқотди.

Иқтисодиёт

07.01.2026, 10:39

«Мубашшир Аҳмад жазони ўтай олмайди» — адвокат саломатлик ҳолати оғирлигини билдирди

Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов 2025 йил 8 октябрь куни 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган. У ҳозирда Навоий вилояти Қизилтепа туманида жойлашган 5-сонли жазони ижро этиш колониясида жазони ўтамоқда. 

Ўзбекистон

07.01.2026, 09:25

Латвияда рус тилига чеклов қўйилди

Латвияда 1 январдан эътиборан рус тилининг жамоат жойларида қўлланилишига оид янги ва қатъий чекловлар амалга кирди.

Жаҳон

07.01.2026, 08:21

АҚШ виза учун гаров пули талаб этиладиган давлатлар рўйхатини кенгайтирди

АҚШ виза олиш жараёнида 5 минг доллардан 15 минг долларгача гаров пули тўлаш талаб этиладиган давлатлар рўйхатини кенгайтирди. Янгиланган рўйхатдан Туркманистон ҳам ўрин олган.

Жаҳон

06.01.2026, 18:06