Луврдан 7 дақиқа ичида қимматбаҳо экспонатлар ўғриланди
19 октябр куни Лувр музейидан 7 дақиқа ичида қимматбаҳо экспонатлар, жумладан, Наполеон I нинг рафиқаси Мария Луизадан қолган тақинчоқлар ўғриланди. Аммо номаълум сабабларга кўра музейдаги энг йирик – 140 каратли «Регент» олмоси қолдириб кетилган.
Жаҳон
20.10.2025, 12:38
Улашиш:

Фото: Reuters
Франция пойтахтидаги Лувр музейида содир бўлган ўғирлик бўйича тергов ишлари давом этмоқда. Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, жиноятчилар музейга автоминора лифти ёрдамида ойна орқали киришган. Барча ҳаракатлар етти дақиқа давом этган. Натижада Иккинчи империя даврига тегишли тақинчоқлардан иборат тўққизта экспонат ўғриланган.
Ўғриланган буюмлар орасида қуйидагилар бор эди:
– Наполеон I нинг рафиқаси Мария Луизадан қолган бой тақинчоқлар;
– Франция қироли Луи-Филипп I нинг рафиқаси Мария Амалия ҳамда Наполеон III нинг онаси Гортензия Богарнега тегишли бўлган маржонлар, сирғалар ва диадема;

Наполеон III нинг рафиқаси, қиролича Евгениянинг диадемаси
– қироличаЕвгениянинг иккита броши, корсаж банти ва диадемаси.

Франция қироли Луи-Филиппнинг рафиқаси Неаполлик Мария Амалиянинг маржонлари
Шу билан бирга, жиноятчилар коллекциядаги энг ноёб тош — 140 каратли «Регент» олмосига тегмаган.

Қиролича Евгениянинг олмос тақинчоғи.
Бундан ташқари, музей яқинидан Наполеон IIIнинг рафиқаси қиролича Евгения Богарне тожи топилган. Ўғирлар уни нега ташлаб кетгани ҳозирча маълум эмас.

"Регент" олмоси.
Лувр 20 октябрь куни соат 9:00 (Париж вақти билан) меҳмонларни қабул қилишни қайта бошлайди, аммо айрим заллар вақтинча ёпиқ бўлади. Ҳозирги вақтда ҳодиса жойида терговчилар иш олиб боришмоқда, қидирувга полиция ва жандармерия бўлимлари жалб қилинган.

Евгения Богарненинг тожи.
Франция ички ишлар вазири Лоран Нуньеснинг таъкидлашича, ўғриланган ашёлар катта тарихий қийматга эга ва у тергов натижа беришига ишонч билдирган.
Жаҳон
20.10.2025, 12:38
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
сўнгги янгиликлар

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди
Маданий
17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди
Ўзбекистон
17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади
Ўзбекистон
17.03.2026, 10:18

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 10:01

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди
Ўзбекистон
17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?
Жаҳон
16.03.2026, 13:52

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Фан-технология
16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди
Маданий
16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
