Олотдаги катта ўғрилик ортидан икки ўсмир қўлга олинди

Жиноятчилар ётоқхонадаги шкафдан 50 миллион сўм, 3 000 АҚШ доллари, 295 евро ҳамда 120 000 Россия рублини ўғирлаб, ҳодиса жойидан қочиб кетишган.

Улашиш:

 Бухоро вилоятининг Олот туманида содир этилган ўғирлик фош этилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, туманнинг Маърифат маҳалласида яшовчи хонадон эгаси уйида бўлмаган пайтда номаълум шахслар унинг уйига яширинча кириб, катта миқдордаги пул маблағларини ўғирлаб кетишган.

Тергов маълумотларига кўра, жиноятчилар ётоқхонадаги шкафдан 50 миллион сўм, 3 000 АҚШ доллари, 295 евро ҳамда 120 000 Россия рублини ўғирлаб, ҳодиса жойидан қочиб кетишган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ва техник ҳаракатлар натижасида Эски Олот ва Дилкор маҳаллаларида яшовчи икки нафар ўсмир (2008 й.т.) гумонланувчи сифатида қўлга олиниб, озирда уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилмоқда.

Ушбу шахсларнинг бошқа шундай турдаги, ҳали фош этилмаган жиноятларга ҳам алоқадорлиги мавжудлиги юзасидан қўшимча тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Маълумот ўрнида: Жиноят кодексининг 169-моддасига кўра, ўғрилик — ўзганинг мулкини яширинча ўғирлаб олиш жиноий жазога сабаб бўлади. Агар бу жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, содир этилган бўлса, жазо янада оғирлашади.

Ўзбекистон

12.09.2025, 14:34

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

Фирибгарлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар номидан алдамоқда – Омбудсман

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га фуқаро М.П. ўзининг эҳтиётсизлиги ва соддалиги оқибатида катта миқдордаги маблағдан маҳрум бўлгани юзасидан мурожаат қилган эди.

Ўзбекистон

12.09.2025, 16:26

Транспортдан бепул фойдаланувчилар сафи кенгаймоқда

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя чораларини кучайтириш, давлат томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича қилинган ишлар асосида айрим тоифадаги фуқароларнинг шаҳар йўловчи транспортидан бепул фойдаланиш имкониятлари яратилди. 

Ўзбекистон

12.09.2025, 13:30

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмлик ёрдам берилади

2025/2026 йилги иситиш мавсумида эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йил ноябрь ойида 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилади.

Ўзбекистон

12.09.2025, 12:05

Ўзбекистонда 2025 йилнинг биринчи ярмига қадар қанча асал етиштирилди?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида республика бўйича жами 6,6 минг тонна асал етиштирилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 4,8 фоизга ошган.

Иқтисодиёт

12.09.2025, 11:02

Тошкент вилоятидаги улкан имкониятлар кўрсатиб ўтилди

Президент Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни Тошкент вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Сиёсат

12.09.2025, 10:05

Тошкентда ўқувчилар олдида ўқитувчиларни ҳақорат қилган директор ишдан бўшатилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Учтепа туманидаги 62-мактаб директори 1-синф ўқувчилари олдида мактабнинг аёл ўқитувчиларини ҳақорат қилаётгани акс этган.

Таълим

12.09.2025, 09:03

Нотариал хизматлар кўрсатишда айрим талаблар бекор қилинади

2026 йил 1 апрелдан кўчмас мулк ва ундаги улушлар билан боғлиқ барча битимлар нотариус томонидан Тизим орқали давлат рўйхатидан ўтказиш учун юборилади.

Ўзбекистон

11.09.2025, 18:25

Сурхондарёда экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолган шахсларга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Гуруҳ аъзолари орасида муқаддам экстремистик ғоялар билан боғлиқ содир этган жиноятлари учун 2021 йилда енгиллик қўлланилиб, шартли озодлик билан очиқликда қолдирилган шахслар ҳам бор.

Ўзбекистон

11.09.2025, 17:28

Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) сони камаймоқда

2025 йилнинг 1 март ҳолатига мамлакатда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) сони 284 минг 110 нафарни ташкил этган.

Иқтисодиёт

11.09.2025, 16:28

Milliy gvardiya: "Kichik portlash yuzaga kelib, 10 ga yaqin harbiy xizmatchi jarohatlandi"

Миллий гвардия: "Кичик портлаш юзага келиб, 10 га яқин ҳарбий хизматчи жароҳатланди"

Миллий гвардиянинг маълумот беришича, жорий йилнинг 10 сентябрь куни Нукус дала ўқув майдонида, амалий ўқув машғулоти ташкиллаштирилган.  

Ўзбекистон

11.09.2025, 15:54

Навоийда фуқароларни Украинага қарши урушга ёллаш орқали пул ишламоқчи бўлган шахс озодликдан маҳрум қилинди

44 ёшли аёл фуқароларни Россия томонидан Украинага қарши урушда иштирок этса, ойига 4-7 минг АҚШ долларидан пул берилишини айтиб, қизиқтириб келган. У бир фуқарони ёллаб, Россияга жўнатиш учун Тошкент вилоятида жойлашган “Навоий” чегара-божхона пости орқали Қозоғистонга ўтаётганида ДХХ Навоий вилояти бўйича бошқармаси томонидан ушланган.

Ўзбекистон

11.09.2025, 15:27