Тошкент вилоятидаги улкан имкониятлар кўрсатиб ўтилди

Президент Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни Тошкент вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Сиёсат

12.09.2025, 10:05

Улашиш:

Бу гўзал табиатли ва салоҳияти юқори вилоят иқтисодиёти бугун изчил ривожланиб бормоқда. Кейинги 8 йилда 10 миллиард доллар ҳудудий, 8 миллиард доллар тармоқ инвестициялари киритилган, 10 мингга яқин саноат, савдо ва сервис корхоналари ишга тушган.

Охирги 3 йилда йиллик айланмаси 10 миллиард сўмдан кўп бўлган корхоналар сони 1,8 баробар ошиб, 1,7 мингга етган. Яна айланмаси 100 миллиард сўмдан юқори корхоналар эса 137 тадан 193 тага кўпайган. Натижада олдинги йилларда йиллик ўртача экспорт 1 миллиард долларга ҳам етмаган бўлса, шу йилнинг 8 ойида бу рақамдан ошган.

Вилоятда хитойлик инвесторлар томонидан 2,1 миллиард долларлик йирик саноат парклари ташкил этилмоқда. Шунингдек, вилоятни 2025-2027 йилларда жадал ривожлантириш бўйича Президент қарорлари қабул қилиниб, улар ижроси учун 40 триллион сўмдан зиёд маблағлар йўналтирилган. Буларнинг бари ҳудудларда ишсизликни пасайтириб, камбағаллик даражасини қисқартириш имконини бермоқда. Йил якунига қадар вилоятда ишсизлик ва камбағаллик даражасини 4,5 фоизга туширишнинг аниқ ҳисоб-китоби қилинган.

Бундай натижаларни ошириш мақсадида давлатимиз раҳбарининг ташаббусига мувофиқ, Тошкент вилоятида ҳам “Ислоҳотлар штаби” тузилди. Йиғилишда штаб томонидан тайёрланган режа ва лойиҳалар тақдимот қилинди.

Президент томонидан мазкур лойиҳаларни бекам-кўст амалга оширишга кўмаклашиш, айрим масалаларни зудлик билан ечиш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

Жумладан, Нурафшон, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарларида хорижий инвестиция иштирокида саноат корхоналарини ташкил этиш учун 2 та нимстанция қуриш кўзда тутилмоқда.

Бекобод шаҳрида импорт ўрнини босувчи автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш, Оққўрғон туманида озиқ-овқат ва тўқимачилик корхоналарини очиш, Оҳангарон, Ангрен ва Ўрта Чирчиқ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорасув канали бўйида туризм ва савдо масканларини ташкил этиш имконияти бор. 

Умуман, вилоятда 2 миллиард 500 миллион долларлик  инвестициявий лойиҳалар ишлаб чиқилган. Уларнинг натижасида 11 мингдан зиёд аҳоли бандлиги таъминланади, 434 миллион долларлик экспорт қуввати яратилади.

Президент лойиҳалар билан атрофлича танишиб, қўшимча имкониятларни кўрсатиб ўтди.

– Тошкент вилояти саноатда ҳам, қишлоқ хўжалигида ҳам энг катта салоҳиятга эга ҳудуд. Асосийси, вилоят юртимиздаги энг йирик истеъмол ва хизматлар бозорини, яъни пойтахтимизни ҳар томондан ўраб туради. Бу ҳам жуда катта имконият. Уни тўлиқ ишга солиб, инвестиция, экспорт ва иш ўрни кўрсаткичларини каррасига оширса бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимлари ҳам қатнашди. Тошкент вилоятидаги айрим бўш ерлар “Тошкент инвест” компанияси ва шаҳарнинг саноат зоналари дирекциясига ажратилиб, уларга экологияга зарар келтираётган корхоналар кўчирилиши айтилди.

Тошкент вилоятининг барча ҳудудларини пойтахт билан тезкор электр поездлар орқали боғлаш вазифаси белгиланди. Бу орқали у ерларда ҳам янги уй-жойлар, инфратузилма ва хизматларга талаб ошади, одамлар пойтахтга қатнаб ишлаши мумкин бўлади.

Вилоятдаги 263 та маҳалла бирор маҳсулот етиштириш, саноат ёки хизмат кўрсатишга ихтисослашмаган. Шу боис, уларда боғдорчилик, лимон, узум, малина, брокколи ва кўчат етиштиришни ривожлантириш мўлжалланмоқда. Бу маҳаллаларга “Агростар” компаниясини боғлаб, уруғ, кўчат ва кафолатли харид бўйича одамларга ёрдамлашиш бўйича кўрсатма берилди.

Тошкент вилояти ер ва сувга жуда бой. Бундан самарали фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўпайтириш билан бирга уларни қайта ишлаб, экспортини ошириш вазифаси қўйилди.

Умуман, барча имкониятларни юзага чиқариб, маҳаллаларни ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш зарурлиги таъкидланди.

Сиёсат

12.09.2025, 10:05

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Янги Тошкент ҳудудида “Петербург мавзеси”ни барпо этилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди.

Сиёсат

11.09.2025, 09:01

Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга расмий ташрифи якунланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига расмий ташрифи якунига етди.

Сиёсат

03.09.2025, 15:14

Президент администрацияси ҳузуридаги ОАВ учун контент тайёрлаш марказига директор тайинланди

Қобулжон Аҳмедов президент администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон

02.09.2025, 14:16

Ўзбекистон президенти Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Хитойга расмий ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида ушбу мамлакатнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Иқтисодиёт

02.09.2025, 14:10

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида муҳим ҳужжатлар қабул қилинди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтган музокаралари якунида имзоланган икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди. Шу жумладан:

Сиёсат

02.09.2025, 10:16

Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказида пардозлаш ва жиҳозлаш ишларини кўздан кечирди

Давлат раҳбари марказдаги бунёдкорликни юқори баҳолаб, унинг фаолиятини тўғри ташкил этиш, маъно-мазмунини бойитиб бориш юзасидан кўрсатмалар берди.

Ўзбекистон

29.08.2025, 15:24

сўнгги янгиликлар

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмлик ёрдам берилади

2025/2026 йилги иситиш мавсумида эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йил ноябрь ойида 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилади.

Ўзбекистон

12.09.2025, 12:05

Ўзбекистонда 2025 йилнинг биринчи ярмига қадар қанча асал етиштирилди?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида республика бўйича жами 6,6 минг тонна асал етиштирилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 4,8 фоизга ошган.

Иқтисодиёт

12.09.2025, 11:02

Тошкентда ўқувчилар олдида ўқитувчиларни ҳақорат қилган директор ишдан бўшатилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Учтепа туманидаги 62-мактаб директори 1-синф ўқувчилари олдида мактабнинг аёл ўқитувчиларини ҳақорат қилаётгани акс этган.

Таълим

12.09.2025, 09:03

Нотариал хизматлар кўрсатишда айрим талаблар бекор қилинади

2026 йил 1 апрелдан кўчмас мулк ва ундаги улушлар билан боғлиқ барча битимлар нотариус томонидан Тизим орқали давлат рўйхатидан ўтказиш учун юборилади.

Ўзбекистон

11.09.2025, 18:25

Сурхондарёда экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолган шахсларга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Гуруҳ аъзолари орасида муқаддам экстремистик ғоялар билан боғлиқ содир этган жиноятлари учун 2021 йилда енгиллик қўлланилиб, шартли озодлик билан очиқликда қолдирилган шахслар ҳам бор.

Ўзбекистон

11.09.2025, 17:28

Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) сони камаймоқда

2025 йилнинг 1 март ҳолатига мамлакатда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) сони 284 минг 110 нафарни ташкил этган.

Иқтисодиёт

11.09.2025, 16:28

Milliy gvardiya: "Kichik portlash yuzaga kelib, 10 ga yaqin harbiy xizmatchi jarohatlandi"

Миллий гвардия: "Кичик портлаш юзага келиб, 10 га яқин ҳарбий хизматчи жароҳатланди"

Миллий гвардиянинг маълумот беришича, жорий йилнинг 10 сентябрь куни Нукус дала ўқув майдонида, амалий ўқув машғулоти ташкиллаштирилган.  

Ўзбекистон

11.09.2025, 15:54

Навоийда фуқароларни Украинага қарши урушга ёллаш орқали пул ишламоқчи бўлган шахс озодликдан маҳрум қилинди

44 ёшли аёл фуқароларни Россия томонидан Украинага қарши урушда иштирок этса, ойига 4-7 минг АҚШ долларидан пул берилишини айтиб, қизиқтириб келган. У бир фуқарони ёллаб, Россияга жўнатиш учун Тошкент вилоятида жойлашган “Навоий” чегара-божхона пости орқали Қозоғистонга ўтаётганида ДХХ Навоий вилояти бўйича бошқармаси томонидан ушланган.

Ўзбекистон

11.09.2025, 15:27

“Атрофдаги миш-мишлардан чарчадим” – Темур Кападзе

Ўзбекистон терма жамоасининг амалдаги бош мураббийи Темур Кападзе кеча Футбол + подкастида иштирок этиб, сўнгги пайтларда мураббий олиб келиниши ҳақида чиқаётган миш-мишлардан чарчаганини ва қарорлар тартибсиз қабул қилинаётганини таъкидлади. 

Спорт

11.09.2025, 14:25

Сенат раиси: фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қонунчилик такомиллашмоқда

Танзила Норбоева ушбу қонун лойиҳаси мамлакатда муносиб меҳнатни ташкил этиш ва касаба уюшмаларининг ролини янада кучайтиришга хизмат қилишини алоҳида қайд этди.

Ўзбекистон

11.09.2025, 13:20

Исроил армияси Ғазода 360 та объектга ҳужум қилганини маълум қилди

Исроил армияси сўнгги кунларда Ғаза секторида 360 та объектни, жумладан баланд уйларни нишонга олганини маълум қилди.

Жаҳон

11.09.2025, 12:03