Оқ шакардан бекор қилинган акциз солиғи, участкаларни аукциoнсиз ижарага олиш ёхуд 1 октябрдан нималар ўзгарди?

Ўзбекистон қонунчилигида 2025 йил 1 октябрдан бир қатор ўзгаришлар кучга кирди.

Улашиш:

Norma.uz портали миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этди.

 

Судялар учун курслар

Судялик лавозимларига номзодлар Академиянинг олти ойлик касбий қайта тайёрлаш курсларида давлат гранти асосида суд ихтисосликлари бўйича тайёрлаш курсларидан ўтадилар.

Бунда касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинган шахсларнинг асосий иш жойи бўйича лавозими сақланади, шунингдек, ҳар ойда судя ёрдамчисининг ойлик иш ҳақи миқдорида стипендия тўланади.

 

Инвестиция платформалари ва "Тартибга солиш қумдони"

2026 йил 1 октябргача "Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режимида инвестиция платформаларидан қуйидаги йўналишларда фойдаланишга рухсат берилади:

қимматли қоғозларни жойлаштириш ва реализация қилишда;

венчур ва пай фондларини молиялаштиришда;

коммандит ширкатларга ҳисса киритишда.

 

Ер қаъридан фойдаланишга рухсат учун бўлиб-бўлиб тўлаш

Фойдали қазилмалар конларини очиқ усулда қайта ишлашни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектларига ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома беришга оид аукционда тўлов таклиф этилган суммани бўлиб-бўлиб тўлаш имкони берилади.

 

Участкаларни аукциoнсиз ижарага олиш

Тадбиркорлар ўзларининг бино ва иншоотларига туташган участкаларни, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотлари доимий фойдаланишидаги ерларни (таълим ва тиббиёт муассасалари ҳузуридаги участкалардан ташқари) ижарага олиши мумкин.

Ижара қуйидагича амалга оширилади:

аукциoнсиз – тўғридан-тўғри, агар ер тадбиркор объекти билан чегарадош бўлса;

бир календарь йил муддатига узайтириш имконияти билан;

ер солиғи ставкасининг 3 бараваригача миқдордаги ижара ҳақи билан;

Давлат солиқ қўмитаси назорати остидаги шартномаларни рўйхатга олишнинг электрон тизими орқали.

 

Хизмат сафарлари тўғрисида ҳисоботлар – ягона платформада

Давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат сафарларини ташкил этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлил қилиш "hrm.argos.uz" электрон тизими таркибидаги "Xizmat safari" ягона модулида амалга оширилади. Бунда:

хизмат сафарларининг режалари ва натижалари, географияси, ходимлар сони, шунингдек харажатларни онлайн кузатиш имкони яратилади;

муайян давлат органи фаолияти самарадорлигига хизмат сафарларининг бевосита, оралиқ ва якуний таъсирининг мониторинги олиб борилади;

давлат хизматчилари ҳар бир хорижий хизмат сафарининг якунлари тўғрисида ҳисобот тақдим этади ва ҳисобот асосида унинг самарадорлиги баҳоланади.

 

Давлат харидлари учун сертификатланган мебель

Электрон кооперация портали ва давлат харидлари электрон тизимлари операторларининг "Миллий дўкон" саҳифаларида фақат маҳаллий ишлаб чиқарилган товар ҳақидаги сертификатга эга мебель маҳсулотларини жойлаштиришга ва мазкур сертификатга эга тадбиркорлик субъектларининг савдоларда иштирок этишига рухсат берилади.

 

Пенсияларни тайинлаш ва тўлаш тартиб-таомилларининг рақамлаштирилиши

АТ "Халқ банки"нинг давлат пенсия таъминоти ва нақд шаклда пенсияларни тўлаш билан боғлиқ хизматлари фуқароларнинг биометрик идентификацияси (Face-ID) ва электрон рақамли имзоси орқали кўрсатилади. Бунда:

Адлия вазирлиги Пенсия жамғармаси ва АТ "Халқ банки"нинг электрон сўрови асосида фуқароларнинг биометрик идентификацияси бўйича маълумотларни бепул тақдим этади;

биометрик идентификация асосида кўрсатиладиган хизматларни жорий этиш учун фойдаланиладиган қурилмаларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар Пенсия жамғармаси ва АТ "Халқ банки" ҳисобидан молиялаштирилади.

Шунингдек фуқароларга пенсияларни тайинлашда амалий ёрдам кўрсатиш, хусусан стаж ва иш ҳақи бўйича электрон маълумотлардаги камчиликларни бартараф этиш бўйича хизмат ишга туширилади.

 

Оқ шакар – акциз солиғисиз

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ҳидлантирувчи ёки бўёқчи қўшимчалар бўлмаган оқ шакардан акциз солиғи бекор қилинади.

 

Кимга "Яшил сертификат" берилади

Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турлари технологик жараёнлари амалдаги "Яшил сертификат"га эга бўлиши керак.

Амалдаги "Яшил сертификат"нинг мавжудлиги Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги мажбурий тасдиқланиши лозим бўлган маҳсулотга мувофиқлик сертификати бериш учун мажбурий ҳисобланади.

2026 йил июлгача технологик жараёнларни экологик сертификатлаштириш ҳақида шартнома тузган хўжалик субъектлари учун сертификатлаштириш ишлари бепул амалга оширилади.

 

Товарларни божхонада расмийлаштириш – "Ягона дарча" орқали

Товарларни олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит ўтказишга тегишли барча сертификат, хулоса ва рухсат ҳужжатлари фақат "Ягона дарча" божхона ахборот тизими орқали расмийлаштирилади.

 

Субсидиялар, грантлар – ижтимоий карта орқали

Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан фуқароларга пул шаклида бериладиган субсидия, грант ва ссудалар босқичма-босқич ижтимоий карта орқали тақдим этилади.

Ўзбекистон

02.10.2025, 09:53

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар бўлади?

2025 йил 1 ноябрдан бошлаб мамлакатда бир қатор муҳим янгиликлар ва ҳуқуқий ўзгаришлар амалга киритилади. Жумладан, фуқаролардан энди қағоз ҳужжат талаб қилинмайди. Маълумотлар давлат маълумотлар базалари орқали автоматик текширилади.

Ўзбекистон

31.10.2025, 18:18

«Дўстлик» чегара пунктида катта рейд бошланди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) «Дўстук – Автодорожний» чегара пунктида жойлашган валюта айирбошлаш шохобчаларида кенг кўламли тинтувлар ўтказди. Натижада кўплаб ноқонуний фаолият юритаётган пунктлар аниқланди.

Жаҳон

31.10.2025, 15:59

Puma Ўзбекистонда қалбаки маҳсулотлар сотган тадбиркорни жаримага торттирди

Ўзбекистон Адлия вазирлиги Германиянинг машҳур Puma компанияси томонидан берилган шикоятни кўриб чиқди. Шикоятда мамлакат ҳудудида бренднинг товар белгиси ҳуқуқлари бузилгани ва қалбаки маҳсулотлар сотилгани ҳақида маълумотлар келтирилган эди.

Жаҳон

31.10.2025, 15:54

Сунъий интеллект лойиҳаларига 100 миллион доллар ажратилади

Президентнинг янги қарорига кўра, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 2026–2027 йилларда сунъий интеллект лойиҳаларини молиялаштиришга  100 млн доллар йўналтирилади. Шундан 50 млн доллар — давлат ташкилотларига AI технологияларини жорий этиш учун беғараз беришга, 50 млн доллар — “IT Park Ventures” ва “Фондлар фонди” венчур жамғармалари устав капиталига қўшилади.

Фан-технология

31.10.2025, 14:11

Свальбард Бутунжахон уруғ омборига Ўзбекистон экин уруғлари қўшилди

Арктикада жойлашган Свальбард Бутунжахон уруғ омборига 20 дан ортиқ анъанавий ўзбек экинларининг — қовун, тарвуз, помидор, қалампир, бақлажон, сабзи, пиёз ва буғдой уруғлари намуналари топширилди.

Ўзбекистон

31.10.2025, 10:28

Мирзиёев ЮНЕСКОнинг 43-сессиясида қатор халқаро ташаббусларни илгари сурди

30 октябр куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКОнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича 43-сессиясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз чиқишида таълим, фан, маданият ва инсон салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган қатор халқаро ташаббусларни илгари сурди.

Сиёсат

31.10.2025, 10:13

АҚШ қочқинлар қабул қилиш лимитини кескин қисқартирмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп янги фармонга кўра мамлакатга қабул қилинадиган қочқинлар сонини кескин қисқартиради. Янги лимит йиллик 125 минг нафардан 7500 нафарга туширилди. Бу 1980 йилдан бери қочқинлар дастурида кузатилган энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Жаҳон

31.10.2025, 09:57

Покистон ва Афғонистон сулҳни давом эттиришга келишиб олди

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Покистон ва Афғонистон ўртасидаги музокаралар натижалари бўйича расмий баёнот эълон қилди. Туркия ва Қатар воситачилигида ўтган учрашувда томонлар тинчликни таъминлаш ҳамда келишувни амалга ошириш бўйича янги механизмлар ишлаб чиқилди.

Жаҳон

31.10.2025, 09:17

Иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли бўйича баъзавий меъёр 5 баробарга оширилади

Президент қарорига мувофиқ, 2025/2026 йилги куз-қиш мавсумида табиий газ истеъмоли учун “базавий меъёр” сезиларли даражада оширилади. Ноябрь - февраль ойларида ҳар бир ой учун 500 куб метргача, март - октябрда эса ҳар ой учун 100 куб метргача “базавий меъёр” белгиланди.

Ўзбекистон

30.10.2025, 17:05

Ўзбекистонда озиқ-овқат нархлари инфляциядан тезроқ ўсмоқда

Марказий банк раиси Тимур Эшметовнинг таъкидлашича, мамлакатда ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархи умумий инфляция суръатидан анча юқори ўсмоқда. Охирги бир йилда гўшт 23,2%, картошка 18,5%, бензин эса 11,8% га қимматлаган.

Ўзбекистон

30.10.2025, 15:36

Ангренда қайнонаси ва эрини ўлдирган аёл 12 йилга қамалди

Ангрен шаҳрида содир бўлган шафқатсиз жиноят юзасидан суд ҳукми эълон қилинди. Маълумотларга кўра, бир аёл ўз қайнонаси ва эрини ўлдиргани учун жавобгарликка тортилди. Суд қарорига кўра, у 12 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.

Ўзбекистон

30.10.2025, 14:21

Янги аэропорт қурилиши учун аҳоли уйлари бузиладими?

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманлари туташ ҳудудида бунёд этилаётган Янги Тошкент халқаро аэропорти лойиҳаси доирасида айрим аҳоли хонадонлари ҳамда бино-иншоотларни бузиш режалаштирилгани маълум қилинди.

Ўзбекистон

30.10.2025, 12:33