Ўзбекистон-Озарбайжон: Нефть-газ соҳасида муҳим ҳужжат имзоланди

Устюрт ҳудуди юқори истиқболга эга бўлиб, маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим ушбу ҳудудни самарали ривожлантириш учун муҳим пойдевор бўлади.

Улашиш:

Energetika vazirligi

Энергетика вазирлигида Устюрт нефть-газ минтақасидаги инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини амалга ошириш ва кейинчалик углеводородларни қазиб олишни назарда тутувчи маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

 

Унда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, «SOCAR»  компанияси президенти Ровшан Наджаф, "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси Баҳодиржон Сиддиқов сўзга чиқди.

 

Энергетика вазирлиги, Озарбайжон Республикасининг давлат нефть компанияси (SOCAR) ҳамда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ўртасида имзоланган битим икки давлат ўртасидаги энергетика соҳасидаги шерикликни янги босқичга олиб чиқиб, углеводород ресурсларини излаш ва ўзлаштиришда узоқ муддатли ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор яратади.

 

Битим шартларига мувофиқ, камида 1 минг квадрат километр майдонда 3D сейсморазведка ишларини амалга ошириш ва натижаларга кўра битта қудуқда геология-қидирув ишларини бошлаш режалаштирилган. Агар саноат аҳамиятига эга углеводород конлари аниқланса, томонлар уларни ўзлаштириш ва қазиб олиш босқичига ўтади.

– Имзоланган битим нафақат икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиради, балки миллий нефть-газ тармоғини ривожлантириш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлади. Шу билан бирга, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг халқаро майдондаги очиқ, ишончли ва инновацион ҳамкор сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлайди, – деди жамият бошқаруви раиси Баҳодиржон Сиддиқов.

 

«SOCAR» билан ҳамкорлик Ўзбекистон учун инвестиция манбаларини диверсификация қилиш ҳамда халқаро илғор тажрибаларни татбиқ этиш борасида муҳим қадамдир. Устюрт ҳудуди юқори истиқболга эга бўлиб, маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим ушбу ҳудудни самарали ривожлантириш учун муҳим пойдевор бўлади.

 

Мутахассисларнинг маълумот беришича, маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим давлат ва инвестор ўртасидаги шартномавий муносабатларнинг ўзига хос шакли бўлиб, унга кўра инвестор геологик-қидирув ишлари, углеводородларни қазиб чиқариш ва ўзлаштиришни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади. 

 

Инвестор лойиҳага сарфлаган харажатларни қазиб чиқарилган ресурсларнинг бир қисм компенсация маҳсулоти орқали қоплайди. Қолган даромадли маҳсулот эсадавлат ва инвестор ўртасида белгиланган улушда тақсимланади. Бундай модель инвестициявий хавфлар вадаромадларни адолатли тақсимлашни таъминлайди, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этади ҳамда илғор технологияларни мамлакатга олиб киришга кўмаклашади.

 

Маросим якунида томонлар ушбу имзоланган битимнинг моҳияти, амалга оширилиши ва истиқболдаги аҳамияти ҳақидаги оммавий ахборот воситалари вакиллари саволларига жавоб қайтарди.

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг аҳоли ва соҳа ходимларига мурожаат йўллади

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров коррупциянинг олдини олиш борасида мурожаат йўллади.

Ўзбекистон

26.07.2025, 11:07

Xavfsizlik kengashidan kimlar ishdan boʻshatildi?

Хавфсизлик кенгашидан кимлар ишдан бўшатилди?

Кеча, 25 июль куни Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашида бир эмас 3 киши эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Сиёсат

26.07.2025, 10:33

Davlat oliygohlari uchun kvotalar tasdiqlandi

Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

2025/2026 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасалари қабул параметрлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Таълим

26.07.2025, 10:16

Россияда коронавируснинг «стратус» штамми тарқалмоқда. У янги пандемияга сабаб бўладими?

“Роспотребнадзор” коронавируснинг янги XFG штамми билан касалланишнинг 114 ҳолати қайд этилганини маълум қилди.

Жаҳон

25.07.2025, 20:42

"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди

Мазкур тақиқ Гиорги Никабадзе ўз маошини вақтида олмагани ортидан қўйилганди.

Спорт

25.07.2025, 19:35

Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш соҳасида муҳим шартномалар имзоланди

Лойиҳа минтақадаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлиб, юз минглаб хонадонларни тоза энергия билан таъминлашга хизмат қилмоқда.

Иқтисодиёт

25.07.2025, 18:36

"Barcelona" tarixidagi eng zoʻr 50 futbolchi reytingi tuzildi

"Барcелона" тарихидаги энг зўр 50 футболчи рейтинги тузилди

Британиянинг нуфузли “FourFourTwo” нашри Каталониянинг “Барселона” клуби тарихидаги 50 нафар энг буюк футболчи рейтингини эълон қилди.

Спорт

25.07.2025, 18:05

Olmaota viloyatida harbiy vertolyot bedarak yoʻqoldi

Олмаота вилоятида ҳарбий вертолёт бедарак йўқолди

Қозоғистон Республикаси Олмаота вилоятида EC-145 русумли ҳарбий вертолётни қидириш ишлари олиб борилмоқда. Вертолёт "Луговое" аэродромидан учиб чиққач, радардан йўқолган. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Жаҳон

25.07.2025, 17:52

"Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди

Мундиал 2026 йил 11 июндан 19 июлга қадар давом этади.

Спорт

25.07.2025, 17:34

Qamoqdagi hokim millionlanb pul ajratish boʻyicha qaror chiqardi

Қамоқдаги ҳоким миллионланб пул ажратиш бўйича қарор чиқарди

Пора билан қамоққа тушган Жиззах вилояти Шароф Рашидов туман ҳокими ҳибсдалиги вақтида унинг номидан пул ажратиш бўйича қарорлар чиққан. 

Ўзбекистон

25.07.2025, 17:32

Oʻzbekiston aholisining 49 foizi qishloqlarda yashaydi

Ўзбекистон аҳолисининг 49 фоизи қишлоқларда яшайди

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 2025 йил 1 июль ҳолатига кўра, 37 млн 859,7 минг кишини ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йил мос даврига нисбатан 725,5 минг кишига ёки 2 фоизга кўп.

Ўзбекистон

25.07.2025, 17:20

Diniy ulamo Mubashshir Ahmad ishi sudga oshirildi

Диний уламо Мубашшир Аҳмад иши судга оширилди

Мубашшир Аҳмадга нисбатан очилган жиноят иши судда кўриб чиқиш учун юборилди. Бу ҳақда адвокат Руслан Содиқов Фаcебоокъдаги саҳифасида маълум қилди.

Ўзбекистон

25.07.2025, 16:32