updated: 22.03.2026, 14:25

Диний уламо Мубашшир Аҳмад иши судга оширилди

Мубашшир Аҳмадга нисбатан очилган жиноят иши судда кўриб чиқиш учун юборилди. Бу ҳақда адвокат Руслан Содиқов Фаcебоокъдаги саҳифасида маълум қилди.

Улашиш:

Diniy ulamo Mubashshir Ahmad ishi sudga oshirildi

Foto: Facebook / Mubashshir Ahmad

Руслан Содиқовнинг ёзишича, Мубашшир Аҳмад номи билан танилган уламо Алишер Турсунов қўзғатилган жиноят иши доирасида жорий йил 10 майдан эътиборан қамоқда сақланмоқда. Дастлабки тергов ҳаракатлари Давлат хавфсизлик хизмати Тергов бошқармаси томонидан амалга оширилган.

 

“Эндиликда жиноят иши тамомланиб, судга оширилгани боис устознинг адвокати сифатида ишга оид баъзи тафсилотлар, шахсан ўзларининг ҳолатлари ва муносабатлари ҳақида қисқача маълумот беришни лозим кўрдим”, — деб баёнот берган адвокат.

 

Руслан Содиқов ўз баёнотида жиноят ишининг айрим тафсилотларини келтирган. Унинг қайд этишича, 2023 йил 11 август куни Шайхонтоҳур туман ИИБ тергов бўлими томонидан Мубашшир Аҳмадга нисбатан Жиноят кодексининг 244-3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Мазкур моддада диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш жиноятини содир этганлик кўзда тутилган.

 

Адвокатга кўра, ушбу қилмиш жиноят сифатида эътироф этилиши учун олдин айни шу ҳаракатга маъмурий жазо қўлланишини тақозо этади. Қонунчиликка асосан, ҳар қандай диний мазмундаги материал Дин ишлари қўмитаси хулосаси асосидагина тайёрланиши, сақланиши ва тарқатилиши мумкин. Бу қоида бузилиши дастлаб маъмурий жазо, ундан кейин бир йил ичида такроран содир этилган тақдирда жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

 

Мубашшир Аҳмад 2023 йилда қўмита хулосасини олмасдан ўзи фаолият юритган “Азон ТВ” каналида диний мазмундаги материални тарқатгани учун маъмурий жазога тортилган. 2023 йилда бу ҳолат такрорий содир этилган деб топилиб, жиноят иши қўзғатилган.

 

“Устоз бу ҳолатдан хабардор бўлмаганлар ва Туркия Республикасида вақтинча яшаб юрган даврда уларга нисбатан қидирув эълон қилинган. Кейинчалик, 2023 йил 10 ноябрь куни устоз Мубашшир Аҳмадга нисбатан сиртдан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўллаш ҳақида судга илтимоснома киритилган. Суднинг айни шу кунги ажрими билан илтимоснома рад қилинган ва эҳтиёт чораси ўзгаришсиз, муносиб хулқ-атвордаги тилхат орқали очиқда қолдирилган ҳамда жиноят иши ҳаракатдан тўхтатилган”, — деб ёзган у.

 

Адвокат баёноти давомида 2025 йил майда Мубашшир Аҳмад қўлга олингани ва унга нисбатан Жиноят кодекси 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди билан қўшимча айблов эълон қилинганини қайд этган. Бу модда тарқатилган диний мазмундаги материалнинг экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганини назарда тутади.

 

Мубашшир Аҳмадга нисбатан ушбу қўйилган айбловга Telegram ижтимоий тармоғидаги “Мубашшир Аҳмад” номли каналга жойлаштирилган “Уламоларнинг Исроилга қарши жиҳод фатвоси нимани англатади?” номли видеодаги суҳбат асос бўлган. Лекин айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги қарорда айблов учун фақат Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси, яъни материалнинг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганини тасдиқловчи далил кўрсатилган бўлиб, жиноятнинг зарурий белгиси – унинг мақсадини акс эттирувчи белгиларга оид ҳеч қандай экспертиза хулосаси далил сифатида эътироф этилмаган, деб ёзган адвокат.

 

2025 йил 14 май куни жиноят ишининг дастлабки тергови ДХХ Тергов бошқармасига ўтказилган. Тергов жараёнида уламонинг “Азон глобал” халқаро медиаканали ва ижтимоий тармоқдаги бошқа каналларидаги материаллар текширилган. Натижада уларнинг фаолиятида Ўзбекистонга қарши жиноятлар, тинчлик ва хавфсизликка қарши оғир жиноятлар содир этилмагани тасдиғини топган.

 

Истисно сифатида Исроилнинг Ғазода содир этаётган геноцидига оид берилган фикрлари ва баъзи бошқа ҳолатларга оид фикрларида экспертиза хулосасига кўра миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш жинояти аломати аниқланиб, айблов Жиноят кодексининг 156-моддаси 2-қисми билан тўлдирилди. Модда санкциясига кўра, ушбу ҳаракат учун жазо уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш белгиланган, деб ёзган Руслан Содиқов.

Адвокатнинг қайд этишича, Мубашшир Аҳмад айбловга нисбатан муносабат билдириб, диний мазмундаги материални тарқатиш учун Туркияда фаолият кўрсатгани учун Ўзбекистондаги Диний қўмитадан хулоса олишга зарурат йўқ деб ўйлаганини айтган. Уламолар фатвосини таржима қилиб, тушунтириши билан боғлиқ материалда ҳам айни шу сабабдан хулоса олинмаган.

 

"Домла материал тарқатилишидан кўзланган мақсад сифатида мусулмон аҳоли ўртасида фатво нотўғри маънода тушунилишининг олдини олиш, Ғазода жиҳод қилиш бизга фарз бўлибди деб, илгари Сурияга одамлар оммавий кўчиб боришига ўхшаш вазият ва оқибатлар юз беришининг олдини олишни кўзлаганини билдирган. Шу билан бирга, фатвонинг фуқаролар учун эмаслиги, давлат сафарбарлик эълон қилган тақдирдагина бориш мумкинлигини, уруш бўлаётган ҳудудга фуқароларнинг ўзлари кира олмаслигини англатиш, мусулмон халқининг тотувлиги кўзланганини, давлат хавфсизлиги ва халқ тотувлигини фаолиятида пировард мақсад сифатида кўришини маълум қилган", — дея маълумот берган адвокат.

 

Руслан Содиқов баёнотида Мубашшир Аҳмадга нисбатан қўйилган айбловларнинг баъзи қисмларига эътирозлар борлигини билдирган.

мавзуга оид янгиликлар

«Мубашшир Аҳмад жазони ўтай олмайди» — адвокат саломатлик ҳолати оғирлигини билдирди

Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов 2025 йил 8 октябрь куни 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган. У ҳозирда Навоий вилояти Қизилтепа туманида жойлашган 5-сонли жазони ижро этиш колониясида жазони ўтамоқда. 

Ўзбекистон

07.01.2026, 09:25

Мубашшир Аҳмаднинг адвокати суд ҳукмидан розими? Видеорепортаж

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида жамоатчилик орасида Мубашшир Аҳмад номи билан танилган диний уламо Алишер Турсуновга оид суд мажлиси бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон

08.10.2025, 22:14

Мубашшир Аҳмад 2 йил 6 ойга қамалди

Жамоатчилик орасида Мубашшир Аҳмад номи билан танилган диний уламо Алишер Турсуновга суд томонидан 2 йил 6 ой муддатга қамоқ жазоси тайинланди.

Ўзбекистон

08.10.2025, 17:56

Kun.uz

Прокурор Мубашшир Аҳмадга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини сўради

Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида жамоатчилик орасида Мубашшир Аҳмад номи билан танилган диний уламо Алишер Турсуновга оид суд жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон

19.09.2025, 08:10

Мубашшир Аҳмад иши бўйича учинчи суд мажлиси бўлиб ўтди

Тошкентда Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган диний уламо Алишер Турсуновга нисбатан кўрилаётган жиноят ишининг учинчи суд мажлиси бўлиб ўтди. Очиқ суд мажлисида — диний уламо ўзига қўйилган айбловлар юзасидан сўроқ қилинди. Қўшимча экспертнинг сўроқ қилинишига рухсат берилмади.

Ўзбекистон

16.09.2025, 11:01

Mubashshir Ahmad sud ishi birinchisi oʻtdi, keyingisi kuzga qoldirildi

Мубашшир Аҳмад суд иши биринчиси ўтди, кейингиси кузга қолдирилди

Бугун, 19 август куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судида диний уламо Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) суди бўлиб ўтди. Суд иши айрим гувоҳларнинг судга келмаганлиги учун 8 сентябрга қолдирилди. Бу ҳақда PARADIGMA.UZ журналисти хабар қилди.

Ўзбекистон

19.08.2025, 18:40

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45