Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ўртасида Анқара декларацияси имзоланди (фото)

Кеча, 29 январь куни Ўзбекистон, Туркия ҳамда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлари Туркияда бўлиб ўтаётган форумда Анқара декларациясини қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram'даги саҳифасида маълум қилди.

Сиёсат

30.01.2025, 10:53

Улашиш:

Oʻzbekiston, Turkiya va Ozarbayjon oʻrtasida Anqara deklaratsiyasi imzolandi (foto)

Oʻzbekiston, Turkiya va Ozarbayjon oʻrtasida Anqara deklaratsiyasi imzolandi (foto)

Бахтиёр Саидовнинг ёзишича, у дастлаб Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан кўришиб, унга Президент Шавкат Мирзиёевнинг мактубини топширган. 

"Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған жаноби олийлари томонидан қабул қилинганимиздан хурсандмиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийларининг энг самимий саломлари ва мактубини етказдик. Раҳбарларимиз ўртасида ўрнатилган биродарлик ришталари ҳар бир соҳада яқин ҳамкорлик қилиш учун энг мустаҳкам пойдевор яратмоқда. Минг йиллик тарих, анъана ва урф-одатлар билан боғлиқ бўлган халқларимиз фаровон келажакни барпо этиш йўлида бир-бири билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда", дея Саидов бу ҳолатни қайд этган.

Шундан сўнг, вазир Ташқи ишлар, савдо, иқтисодиёт ва транспортга масъул вазирлар билан биргаликда икки-уч томонлама учрашувларни ўтказган.

"Самарали дипломатия, динамик сармоявий ҳамкорлик, савдо ҳажмини ошириш ва алоқаларни кенгайтириш орқали уч қардош халқлар нафақат ўзлари, балки вакиллик қилаётган минтақалар учун ҳам фойда келтиради", дейди у.

Унинг қўшимча қилишича, мазкур форумда фақатгина эришилган ютуқлар ҳақида эмас, балки энг долзарб масалалар ҳақида ҳам музокаралар олиб борилган.

"Учрашувимизнинг асосий натижаси халқларимизнинг барқарор ривожланиши учун дўстлигимиз ва ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлган Анқара декларациясининг имзоланиши бўлди", дея бу ҳолатни эслайди вазир Саидов.

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон ва Озарбайжон Иброҳим келишувларига қўшилиши мумкин – Reuters

Трамп Оқ уйда C5+1 формати доирасидаги беш давлат – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари билан учрашувда айрим мамлакатлар тез орада Иброҳим келишувларига қўшилиши мумкинлигини айтиб ўтган. Қозоғистон ушбу келишувга қўшилганидан сўнг, Озарбайжон ҳамда Ўзбекистон ҳам келгусида Иброҳим келишувларига қўшилиши мумкин деб тахмин қилинмоқда. Шунингдек, манба хабарида ушбу давлатларнинг Исроил билан яқин алоқаларга эга эканлиги алоҳида таъкидланган.

Сиёсат

08.11.2025, 15:19

Mirziyoyevni haqorat qilgan shaxs Ozarbayjondan deport qilindi

Мирзиёевни ҳақорат қилган шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Озарбайжон Бош прокуратураси Ўзбекистон Бош прокуратурасининг 1982 йилда туғилган фуқаро Амонбек Юсуповни жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида экстрадиция қилиш ҳақидаги сўровини қаноатлантирди.

Сиёсат

25.07.2025, 11:13

Xalq irodasi sinovdan oʻtgan tun: Turkiyadagi davlat toʻntarishiga urinish voqealariga 9 yil toʻldi

Халқ иродаси синовдан ўтган тун: Туркиядаги давлат тўнтаришига уриниш воқеаларига 9 йил тўлди

2016 йил 15 июль Туркия тарихидаги энг оғир синовлардан бири — ФЕТО террорчилар ҳукуматни ағдариш ва янги ўз ҳукуматини қуриш мақсадида катта тўнтариш қилишга уринишди. Бироқ, бу уриниш фақат ҳарбийлар билан давлат ўртасидаги тўқнашув эмас, балки Туркия халқи ўз демократиясини ҳимоя қилган ва буюк жасорат намоён этган кеча сифатида мамлакат тарихида ўчмас из қолдирди.

Жаҳон

17.07.2025, 12:11

Oʻzbekiston va Ozarbayjon oʻrtasidagi strategik hamkorlik: yangi bosqich sari yoʻl

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик: янги босқич сари йўл

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар сўнгги йилларда янги босқичга кўтарилмоқда. Расмий манбаларга кўра, томонлар сиёсий, иқтисодий, маданий ва гуманитар йўналишларда чуқур ва кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйган. Олий даражадаги мунтазам учрашувлар, ҳамкорлик дастурлари ва имзоланган ҳужжатлар икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкам асосга эга эканини кўрсатмоқда.

Сиёсат

11.06.2025, 17:19

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди

Инсонпарварлик юки таркибига бир қатор зарур озиқ-овқат маҳсулотлари — ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик буюмлари ҳамда бошқа биринчи навбатдаги эҳтиёж товарлари киритилган.

Ўзбекистон

17.03.2026, 09:57

«Қўқонлик табиб» Иқбол Солиев Озарбайжонда ҳибсга олинди

Ўзини халқ табиби сифатида таништириб келган Иқбол Солиев Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида қўлга олинди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 10:46

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45