Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик: янги босқич сари йўл
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар сўнгги йилларда янги босқичга кўтарилмоқда. Расмий манбаларга кўра, томонлар сиёсий, иқтисодий, маданий ва гуманитар йўналишларда чуқур ва кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйган. Олий даражадаги мунтазам учрашувлар, ҳамкорлик дастурлари ва имзоланган ҳужжатлар икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкам асосга эга эканини кўрсатмоқда.
Сиёсат
11.06.2025, 17:19
Улашиш:

Foto: Azertac
Жорий йил икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан аҳамиятли бўлмоқда. Шу давр мобайнида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар изчил ва ҳар томонлама ривожланди. Сўнгги уч йил ичида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев ҳар бири беш маротаба ўзаро ташриф буюргани бу алоқаларнинг доимийлик ва стратегик характерга эга эканини тасдиқлайди.
2024 йилда икки давлат ўртасида "Стратегик ҳамкорлик тўғрисида шартнома" имзоланди. Бу ҳужжат Ўзбекистон-Озарбайжон алоқаларини янги босқичга олиб чиқди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг яқин кунларда яна Озарбайжонга ташриф буюриши режалаштирилган.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасида ҳам сезиларли ютуқларга эришилмоқда. 2024 йилда икки томонлама савдо ҳажми 41 фоизга ошди, йилнинг биринчи чорагида эса бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан уч баравар кўпайди. Июнь ойида Озарбайжонда Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 14-йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. 2024–2025 йилларга мўлжалланган иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик бўйича "Йўл харитаси" муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Озарбайжон-Ўзбекистон Инвестиция жамғармаси доирасида таълим, қурилиш материаллари, тўқимачилик, логистика, енгил саноат ва озиқ-овқат соҳаларини қамраб олган 10 дан ортиқ истиқболли лойиҳа кўриб чиқилмоқда. Саноат кооперацияси йўналишида ҳамкорлик кенгайтирилиб, қайта тикланувчи энергия бозорида Озарбайжон, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг Европага "яшил энергия" етказиб бериш ташаббуси илгари сурилган.
Озарбайжоннинг Арманистон босқинидан озод қилинган ҳудудларида Ўзбекистон томонидан Фузули шаҳрида Мирзо Улуғбек номидаги мактаб қурилмоқда. Хонқандида тикувчилик фабрикасининг очилиши эса икки давлат раҳбарларининг иштирокида бўлиб ўтди.
Транспорт-транзит соҳасида ҳам сезиларли ютуқларга эришилмоқда. 2024 йилда транзит юк ташиш ҳажми 18 фоизга ошди. Ўрта йўлак доирасидаги ҳамкорлик алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, Ўзбекистон бу йўналишдан фаол фойдаланишга даъват этилди.
Маданий-гуманитар ҳамкорликда ҳам фаолият давом этмоқда. 2023 йилда Бакуда Ўзбекистон Маданият кунлари, ўтган йили эса Ўзбекистонда Озарбайжон Маданият кунлари бўлиб ўтди. Ҳудудлараро алоқаларнинг кенгайиши доирасида икки давлатнинг 10 шаҳри ўртасида қардошлик шартномалари имзоланди.
Бўлиб ўтган учрашувда пахтачилик кластерлари, ижтимоий ва тижорат объектлари қурилиши, нефть-газ саноати, қишлоқ хўжалиги, молия сектори, таълим, транспорт ва кема қурилиши соҳаларидаги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик икки халқ манфаатларига хизмат қилиб, минтақавий барқарорлик ва тараққиётнинг муҳим омилига айланмоқда.
Сиёсат
11.06.2025, 17:19
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон ва Озарбайжон Иброҳим келишувларига қўшилиши мумкин – Reuters
Сиёсат
08.11.2025, 15:19

Мирзиёевни ҳақорат қилган шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Сиёсат
25.07.2025, 11:13

Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ўртасида Анқара декларацияси имзоланди (фото)
Сиёсат
30.01.2025, 10:53

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди
Ўзбекистон
17.03.2026, 09:57

«Қўқонлик табиб» Иқбол Солиев Озарбайжонда ҳибсга олинди
Ўзбекистон
12.03.2026, 10:46

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин
Ўзбекистон
08.03.2026, 10:51
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди
Маданий
17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди
Ўзбекистон
17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади
Ўзбекистон
17.03.2026, 10:18

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 10:01

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди
Ўзбекистон
17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?
Жаҳон
16.03.2026, 13:52

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Фан-технология
16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди
Маданий
16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
