updated: 22.03.2026, 03:11

Telegram ва Instagramда “Мусодара товарлар” номли сохта гуруҳ эгалари ушланди

Telegram ва Instagram’да Давлат божхона қўмитаси номидан сохта канал ва гуруҳлар очиб, фуқароларнинг пул маблағларини ўзлаштириб келган жиноий гуруҳ фош этилди.

Улашиш:

Telegram ва Instagramда “Мусодара товарлар” номли сохта гуруҳ эгалари ушланди

Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти ИИББнинг Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор-қидирув тадбири давомида Telegram ва Instagram’да Давлат божхона қўмитаси номидан сохта канал ва гуруҳлар очиб, фуқароларнинг пул маблағларини ўзлаштириб келган жиноий гуруҳ фош этилган.

Дастлабки суриштирувларга кўра, Андижон вилоятида яшовчи 22–25 ёшли 5 нафар шахс жорий йил бошида жиноий режа тузиб, Telegram ва Instagram ижтимоий тармоқларида “Мусодара товарлар” ҳамда “Оптом склад” номлари остида канал ва гуруҳлар ташкил этган. Шунингдек, улар “Божхона қўмитаси админи”, “Ишонч сиз билан” каби ўнга яқин сохта аккаунтлар орқали ўзларини гўёки божхона тизими ходимлари сифатида таништирган.

Жиноий гуруҳ аъзолари маиший техника, музлатгич ва телевизорлар, иситиш қозонлари, ошхона ва болалар мебеллари, турли гаджетлар, жумладан iPhone телефонларининг сўнгги моделлари ҳамда кийим-кечакларни жуда арзон нархларда таклиф қилган. Ҳатто аслида мавжуд бўлмаган мото-скутерларни етказиб беришни ваъда қилган. Тўлов маблағларининг бир қисми эса ўзга шахслар номига расмийлаштирилган банк карталари орқали қабул қилинган.

Натижада жиноий гуруҳ аъзолари дастлабки терговга қадар 60 нафар фуқаронинг ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан жами 117 миллион сўм маблағни ўзлаштирган ҳамда пулларни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Маҳсулотни талаб қилган ёки қайта алоқага чиққан жабрланувчилар эса жавобсиз қолдирилиб, ижтимоий тармоқларда “қора рўйхат”га киритилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “б” ва “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, фуқароларга етказилган моддий зарарни қоплаш чоралари кўрилмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Тошкентда 86 ёшли онахоннинг уйи фирибгарлик йўли билан сотилган бўлиши мумкин — Бош прокуратура

Тошкентда ёлғиз яшовчи 86 ёшли пенсионер билан боғлиқ ҳолат катта муҳокамага сабаб бўлди.

Ўзбекистон

30.07.2026, 16:52

Қизига мажбурлаб мол гўнги едирган ота қўлга олинди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида ота ўз қизига нисбатан зўравонлик қилгани акс этган видео тарқалиши ортидан вилоят Ички ишлар бошқармаси расмий муносабат билдирди. 

Ўзбекистон

28.07.2026, 12:39

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди

Хабар қилинишича, бунга Бош давлат санитария врачининг 2026 йил 14 июлдаги 01-7609-сонли кўрсатма хати асос қилиб олинган. 

Таълим

16.07.2026, 11:28

Навоийда 34,8 млрд сўмлик кешбек фирибгарлиги фош этилди

Навоий шаҳрида 4,5 трлн сўмлик маҳсулот етказиб берилгани ҳақида сохта электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилгани аниқланди.

Ўзбекистон

03.07.2026, 15:35

Тошкент вилоятида иссиқхоналарни демонтаж қилиш ишлари бошланди

Тошкент вилоятининг Қибрай, Тошкент, Зангиота ва Юқори Чирчиқ туманларида жойлашган иссиқхоналарни демонтаж қилиш ҳамда уларни сунъий иситиш тизимларидан узиш ишлари бошланди.

Ўзбекистон

03.07.2026, 10:01

Қурилиш ишлари ҳажми 14,5 фоизга ўсди

Январ-май ойларида энг катта қурилиш ҳажми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ўзбекистон

02.07.2026, 16:50

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

«Нарра» тайфуни Хитойда кучли сув тошқинларига сабаб бўлди

«Нарра» тайфуни Хитой жанубида кучли ёғингарчилик ва сув тошқинларини келтириб чиқарди. Ҳодиса оқибатида ўн минглаб аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилди. Айни пайтда яна бир «Саудел» тайфуни Япония ва Тайван томон ҳаракатланмоқда.

Жаҳон

26.08.2026, 17:28

Покистон шифохонасида юзага келган ёнғин оқибатида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлди

Исломободдаги  касалхонада юз берган фожиадан сўнг соғлиқни сақлаш соҳасининг юқори лавозимли раҳбари вазифасидан четлатилди.

Жаҳон

26.08.2026, 15:35

Телефон рақами орқали банк ҳисобрақамига пул ўтказиш жорий этилади

Марказий банк телефон рақами орқали банк ҳисобварақлари ўртасида тўғридан-тўғри пул ўтказмаларини амалга оширишнинг янги тартибини тасдиқлади.  

Иқтисодиёт

26.08.2026, 15:06

Британия АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини олқишлади

Британия молия вазири янги ҳокимият Эронга қарши 240 дан ортиқ санкция жорий қилганини маълум қилди.

Сиёсат

26.08.2026, 11:47

АҚШ дунё бўйлаб виза бўйича қабулларни вақтинча тўхтатди

АҚШ Давлат департаменти бунга мамлакатнинг элчихона ва консулликларида консуллик ходимларини янги текширув тартиблари бўйича ўқитиш бошланганини сабаб қилиб кўрсатди. 

Жаҳон

26.08.2026, 11:43

Эрон ва Уммон Ҳурмуз бўғозида вақтинчалик коридор очишни муҳокама қилмоқда

Эрон ва Уммон Ҳурмуз бўғози орқали ўтувчи кемалар ҳаракатини тартибга солиш ҳамда миналардан тозалашга оид қўшма лойиҳа бўйича музокара ўтказди.

Сиёсат

26.08.2026, 10:36

АҚШ Эронни иқтисодий босим билан синдира оладими?

АҚШ нега Эронга қарши янги иқтисодий жанг очди? Ҳарбий босим натижа бермагач, Вашингтон энди нефт савдоси ва яширин молиявий тармоқларга қарши кенг кўламли кампанияга ўтмоқда. 

Жаҳон

26.08.2026, 10:24

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?

Тошкент шаҳар ҳокимияти янги қурилаётган уйлардан хонадон сотиб олиш ниятида бўлган фуқаролар учун йўриқнома эълон қилди. Унда шартнома тузиш ва пул тўлашдан олдин қурилиш объектининг қонунийлигини текшириш бўйича тавсиялар берилган. 

Ўзбекистон

26.08.2026, 09:52

Судандаги ҳужумларда 27 киши ҳалок бўлди — шифокорлар

Суданнинг Жанубий Кордофан вилоятидаги ҳужумларда 27 киши, жумладан, тўрт нафар бола ҳалок бўлган. 

Жаҳон

26.08.2026, 09:48

Трамп H-1B ишчи визаси учун 103 минг долларлик йиғимни доимий қилмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти юқори малакали хорижий мутахассислар учун H-1B визасига доир янги аризаларга 103 265 долларлик йиғимни доимий жорий этишни таклиф қилди.

Сиёсат

25.08.2026, 15:19

Марадонанинг тўпи арзонга – 3,35 миллион долларга сотилди

1986 йилги Жаҳон чемпионатида Аргентина-Англия ўйинида ишлатилган Adidas Azteca тўпи ким ошди савдосида тахмин қилинган 10 миллион долларлик нархига ета олмади.

Спорт

25.08.2026, 15:08

Эрон ўғилларимдан бирини ўлдирмоқчи бўлди – Нетаньяху

“Эрон ўғилларимдан бирини ўлдиришга уринди, шунинг учун хавфсизлик чоралари ҳашамат эмас”, – деди Исроил бош вазири.

Жаҳон

25.08.2026, 14:01

Россия шахматчилари Самарқанддаги Жаҳон шахмат олимпиадасида қатнашмайди

FIDE Президентлик кенгаши Россия шахматчилари ва жамоаларининг Ўзбекистонда ўтказиладиган Жаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этишига рухсат бермади.

Спорт

25.08.2026, 11:02

Эрон уруши фонида Ўзбекистонда бензин нархи 33 фоизга ошди

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан кейин дунёнинг камида 145 мамлакатида бензин нархи ошган. Бу даврда Марказий Осиё давлатларида ҳам ёқилғи қимматлашган.

Иқтисодиёт

25.08.2026, 10:25

Қозоғистонда президентга яқин партия парламент сайловида ғалаба қозонди

Қозоғистонда бўлиб ўтган парламент сайловида президент Қосим-Жомарт Тоқаев маъмуриятини қўллаб-қувватловчи Adilet партияси 71,17 фоиз овоз олди.

Жаҳон

25.08.2026, 10:03

Илон Маск ҳамма ўқиши керак деб ҳисоблаган 9 та китоб

Дунёнинг биринчи триллионери Илон Маск кўп вақтини китоб ўқишга сарфлайди. У ҳамма ўқиши керак деб ҳисоблаган 9 та бадиий бўлмаган китобни санаб ўтган.

Маданий

24.08.2026, 18:06

Россия ва Украина мактабларни ҳам урушга мослаштирмоқда

Беш йилдан бери давом этаётган уруш Россия ва Украинада нафақат армияни, балки таълим тизимини ҳам ўзгартирмоқда.

Жаҳон

24.08.2026, 17:51

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга анъанавий ўзбек шийпонларини совға қилди

Миллий ҳунармандчилик намунаси бўлган иккита шийпон аллақачон Вашингтонга етказилган.

Ўзбекистон

24.08.2026, 17:37

Зеленский: Украина «Фламинго» ракеталари Россияда «қишлайди»

Украина президенти узоқ масофали зарба воситалари, жумладан, «Фламинго» ракеталари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш зарурлигини билдирди.

Жаҳон

24.08.2026, 15:50

Россияда қийин вазиятга тушган фуқароларга Ўзбекистонга қайтишда ёрдам кўрсатилади

Оғир молиявий аҳвол ёки бошқа мураккаб вазият сабабли Ўзбекистонга қайтиш имкониятига эга бўлмаганлар Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонасига мурожаат қилиши мумкин. 

Ўзбекистон

24.08.2026, 15:10

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →