updated: 22.03.2026, 19:16

Путин ташрифи муносабати билан Тошкентдаги бир қанча таълим муассасаларида имтиҳонлар бошқа санага кўчирилди

Бугун, 27- май душанба куни, таълим муассасаларида белгиланган бир қанча имтиҳонлар бошқа санага қолдирилганлиги аниқланди. Буни «Paradigma.uz» нинг бир қанча манбаалари тасдиқламоқда.

“Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universiteti huzuridagi aniq fanlarga ixtisoslashtirilgan maktab

“Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universiteti huzuridagi aniq fanlarga ixtisoslashtirilgan maktab

Хусусан, Молия институтидаги якуний имтиҳонлар душанба куни ўтказилмаслиги душанба куни эрталаб талабаларга маълум қилинган. Бунга эса Россия Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи сабаб сифатида келтирилган. Юнусобод туманидаги “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети ҳузуридаги аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактабда ҳам Путин ташрифи муносабати билан душанба кунига белгиланган имтиҳонлар қолдирилганлиги ўқувчиларга айтилган.

Аниқлашимизча, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шариповнинг 24- май куни имзоланган 01/10-579 сонли буйруғи билан шаҳарда йўл қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан "талабаларга қулайликлар яратиш мақсадида" 27- май куни Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларида дарслар ва якуний имтиҳонлар бекор қилинган. Талабаларнинг бизга хабар қилишича, ушбу буйруқ ҳақида душанба куни эрталаб маълум қилинган. 24- май куни имзоланган буйруқ 27- май тонгида талабаларга эълон қилинганлиги ва ушбу ҳолат пойтахтимизда бўлиб турган Россия Федерацияси Президенти Владимир Путининг шаҳарда ҳаракатланиши билан боғлиқ транспорт чекловларига алоқадор эканлиги ҳақидаги саволлар сўроқ остида қолмоқда.

Бу борада Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизматига қилган қўрғироғимиз ҳам жавобсиз қолди.

мавзуга оид янгиликлар

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмасида жойлашган янги йўл деворининг бир қисми ўпирилиб тушди. Ҳодиса кучли ёмғирдан сўнг содир бўлган.

Ўзбекистон

12.03.2026, 14:48

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди

Ижтимоий тармоқларда "Космонавтлар" метро бекати яқинида осмонда учиб ўтаётган номаълум ёрқин жисмнинг видеоси тарқалди. 

Фан-технология

20.02.2026, 12:06

Сунъий интеллект дунё мактабларига оммавий кириб келмоқда

Сальвадор, Қозоғистон, БАА ва АҚШда миллионлаб ўқувчи ҳамда ўқитувчилар таълимга мослаштирилган чат-ботлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Фан-технология

08.02.2026, 07:47

Путиннинг дўсти Домодедово аэропортига эгалик қилади

Россия президенти Владимир Путиннинг яқин дўстларидан бири, миллиардер Аркадий Ротенберг Россиядаги энг йирик хусусий аэропорт — «Домодедово»ни сотиб олди.

Жаҳон

30.01.2026, 11:18

Истанбулда Ўзбекистоннинг хориждаги илк мактаби қурилиши бошланди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған Истанбулнинг Бекиркёй туманида ўзбек мактаби қурилишини бошлаб бердилар.

Ўзбекистон

30.01.2026, 10:29

Фуқаролар мурожаатларини қабул қилишда янги тартиб жорий этилди

Эндиликда кўчаларда ички ишлар органлари ходимига қилинган мурожаат 102 рақамига қўнғироқ қилиш билан тенг ҳисобланади.

Ўзбекистон

27.01.2026, 16:02

сўнгги янгиликлар

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади

Мета тарихда илк бор ўз платформасидаги хавфли контент ва болаларга етган зарар учун судда жавобгар деб топилди.

Жаҳон

26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар

Ўзбекистонда инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш ва бизнес муҳитини янада жозибадор қилиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, ислом молия тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37