Ўзбекистонда илк адсорберлар ишлаб чиқарилмоқда

“Ўзбеккимёмаш” заводида халқаро стандартларга мос адсорберлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 

Улашиш:

Ўзбекистонда биринчи марта “Ўзбеккимёмаш” заводида халқаро стандартларга мос адсорберлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Ушбу қурилма заводларда табиий газни тозалашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, илк маҳсулот Шўртан нефть-газ қазиб чиқариш бошқармасига етказиб берилди. 

Лойиҳа маҳаллийлаштириш дастури доирасида амалга оширилаётган бўлиб, бу нафақат ички талабни топлашга, балки экспорт имкониятларини кенгайтиришга ҳам хизмат қилади

Адсорбер – табиий газни олтингугурт бирикмаларидан тозалашда ишлатилади. Улар диаметри 3 метр, деворининг қалинлиги 100 мм ва узунлиги 19 метр бўлган улкан колонна бўлиб, 63 атмосфера босимига бардош беради. Ушбу гигант қурилманинг вазни 147 тоннани ташкил қилади ва у 09Г2С-12 ГОСТ 5520-17 стандартига мувофиқ юқори сифатли пўлатдан тайёрланмоқда.

Адсорбция жараёни уч босқичда амалга оширилади:

Адсорбция: газни тозалаш.

Регенерация: тозаловчи моддаларни қайта тиклаш.

Совутиш: қурилмани кейинги циклга тайёрлаш.

Маҳаллий ишлаб чиқарилган адсорберлар табиий газ таркибидаги олтингугурт бирикмаларини тозалаш самарадорлиги ва хизмат қилиш муддати юқори бўлиб, яна 8 та қурилма Шўртан нефть-газ қазиб чиқариш бошқармасига етказиб берилади.

Адсорберлар олдин хориждан олиб келинган бўлиб, маҳаллийлаштириш дастури доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши уларнинг таннархини икки баробар арзонлаштириш имконини берди.

Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, ушбу маҳаллийлаштириш дастури доирасида “Ўзбеккимёмаш” заводида 1200 нафардан ортиқ малакали мутахассислар иш билан таъминланди.

Маълумот учун: Завод йилига 20 тага яқин адсорбер ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлиб, бу нафақат ички талабни тўлиқ қондириш, балки экспортни кенгайтириш орқали мамлакатимизнинг халқаро бозордаги рақобатбардошлигини оширишга, юртимизда саноатни ривожлантириш, иқтисодиётни мустаҳкамлаш ва технологик мустақилликка эришишда муҳим қадам бўлиб ҳизмат қилади.

Иқтисодиёт

16.08.2025, 14:37

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

Франк Рибери, Роберто Карлос, Каннаварро, Матерацци ва бошқалар Ўзбекистонга келмоқда

Ўзбекистонга дунёнинг энг машҳур футбол юлдузлари ташриф буюрмоқда.

Спорт

16.08.2025, 18:44

Tramp bilan Putin nimalar haqida gaplashdi

Трамп билан Путин нималар ҳақида гаплашди

Кеча, 15 август куни АҚШ президенти Доналд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин Аляскадаги Элмендорф-Ричардсон ҳарбий базасида юзма-юз учрашув ўтказди. Музокаралардан кейин икки лидер Украина бўйича аниқ келишувга эришмаганини билдирди, бироқ “маълум даражада тараққиёт” бўлгани қайд этилди.

Жаҳон

16.08.2025, 13:56

Даволаниш учун имтиёзли йўлланма кимларга ва қай тартибда берилади?

Дастлаб мижоз яшаш жойидаги оилавий шикофор пунктига ёки поликлиникага боради.

Ўзбекистон

16.08.2025, 10:20

Пекинда одамсимон роботлар ўртасида мусобақа бошланди

Мусобақада 16 мамлакатдан 280 жамоа қатнашмоқда. 

Жаҳон

15.08.2025, 19:41

Хитой компанияси темир йўл соҳасини ривожлантиришдаги лойиҳаларда иштирок этмоқчи

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Хитойнинг "Tianjin Rail Transit Group" компанияси бош директори ўринбосари Юнкан Ма билан музокаралар ўтказди.

Иқтисодиёт

15.08.2025, 18:44

Тошкент халқаро университетида замонавий Сунъий интеллект ўқув маркази очилди

Лойиҳа КОИCА томонидан 1 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштирилади.

Фан-технология

15.08.2025, 17:41

Андижон шаҳридан Хонободга поезд қатнови йўлга қўйилди

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида бўлиб ўтаётган “Дунё садолари” III халқаро миллий эстрада санъати фестивали муносабати билан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “Хонобод – Андижон” йўловчи поезди ҳаракати йўлга қўйилди.

Ўзбекистон

15.08.2025, 17:06

Чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича лойиҳалар тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 14 август куни чиқиндиларни қайта ишлашни кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

Сиёсат

15.08.2025, 16:38

Айрим оилаларни ичимлик суви билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади

Субсидия мазкур харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун ажратилади.

Иқтисодиёт

15.08.2025, 16:31

Стокгольмда Исроилга қарши норозилик акцияси бўлиб ўтди

Швеция пойтахти Стокгольмда тўпланган журналистлар Ғазода ҳамкасбларини ўлдирган Исроилга қарши норозилик билдириб, ҳалок бўлган журналистларни хотирладилар.

Жаҳон

15.08.2025, 15:36

Netanʼyahu Gʻazoliklarni Afrikaga koʻchirmoqchi

Нетанъяҳу ғазоликларни Африкага кўчирмоқчи

Исроил Ғазо секторидаги фаластинликларни Шарқий Африкадаги Жанубий Суданга кўчириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда “Politico” нашри хабар қилди.

Жаҳон

15.08.2025, 15:32