Пневмонияни қандай олдини олиш мумкин?

Куз-қиш мавсумида одамлар тез-тез шамоллайди. Бунинг оқибатида уларда турли касаллик аломатлари юзага чиқади. Шулардан энг кўп кузатиладигани пневмония (зотилжам) ўпкадаги яллиғланиш жараёнидир. Хўш, ушбу касалликни қандай даволаса бўлади, унинг салбий оқибатлари нимага олиб келади?Мазкур саволларга 1-сон Тошкент шаҳар болалар клиник шифохонаси бош шифокори Мавлуда Табибова жавоб берди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди

Улашиш:

Pnevmoniyani qanday oldini olish mumkin?

Pnevmoniyani qanday oldini olish mumkin?

Пневмония ўзи қандай касаллик?

"Пневмония (зотилжам) ўпкадаги яллиғланиш жараёни. Бунга бактериялар ёки бошқа касалликлар сабаб бўлиши мумкин. Грипп, коронавирус ёки ОИВ шулар жумласидан", дейди мутахассис.

Шунингдек, у мазкур хасталик дунёда ўлим сабаблари бўйича тўртинчи ўринда туришига ҳам тўхталиб, пневмониядан энг кўп азият чекувчи қатлам болалар, кекса ёшли ва иммунитети заиф инсонлар ҳамда сурункали хасталиги бор беморлар эканлигини айтган.

Касалликнинг қандай аломатлари бор?

"Мазкур патологияда пастки нафас йўллари зарарланди. Одамларда йўтал ва балғам пайдо бўлади, баъзида нафас қисиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш кузатилади. Зотилжам кўп ҳолларда юқори тана ҳарорати, ҳолсизлик ва ҳорғинлик каби аломатлар билан кечади", дея қўшимча қилди Мавлуда Табибова.

Табибова  яллиғланиш жараёни айниқса, болалар ва сурункали касалликларга чалинган кишиларда оғир кечишини билдириб, кекса ёшли одамларда ушбу симптомлар жараёни яққол намоён бўлмаслиги мумкинлигига ҳам тўхталган.

"Кашандалик ва спиртли ичимликлар истеъмоли пневмония ривожланиш хавфини оширувчи омиллар сирасидан. Чунки айни шу иллатлар нафас олиш тизимининг ҳимоя механизмлари бузилишига олиб келади", дея таъкидлаган у.

Пневмонияни қандай олдини олса бўлади?

"Зотилжамдан ҳимояланишнинг энг оқилона ва самарали йўли пневмококк ва гриппга қарши эмланишдир. Қолаверса, шахсий гигиена ва соғлом турмуш тарзига риоя қилиш орқали ҳам бу дарддан узоқ бўлиш мумкин", дейди шифокор.

Бундан ташқари, у зарур муолажани белгилаш учун бемор тегишли тиббий таҳлиллар топшириши кераклиги ва бу қанча эрта амалга оширилса, даво чоралари шунча самарали бўлишига тўхталган. Акс ҳолда, касаллик хавфли асоратларни келтириб чиқариши эҳтимоли юқоригини таъкидлаган.

сўнгги янгиликлар

Oʻzbekistonga olib kelingan falastinliklar uchun maxsus jamgʻarma tashkil etiladi

Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

Яқин Шарқда Фаластин можароси авж олган бери Ўзбекистон ҳукумати можарони халқаро ҳуқуқ нормалари асосида тинч йўл билан тезроқ ҳал этиш тарафдори бўлиб келмоқда.

Сиёсат

15.08.2025, 00:57

Агар музокаралар омадсиз тугаса, Трамп Россия иқтисодиётини вайрон қилишга интилади

Трамп агар дипломатик саъй-ҳаракатлар самара бермаса, НАТО мамлакатларига қурол сотишни давом эттириб, уни Украинага етказилишини таъминлайди.

Жаҳон

14.08.2025, 20:49

Жорий йилда энг кўп никоҳ Самарқандда қайд этилган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон бўйича 95 минг 275 та никоҳ ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.

Ўзбекистон

14.08.2025, 19:40

Исроил бош штаби Ғазога босқин режасини маъқуллади

7 августда Замир Ғазога босқин режасига қарши чиққани ва вазирлар билан тортишувга киришгани хабар қилинган.

Жаҳон

14.08.2025, 18:45

Ўзбекистонда илк бор уникал юрак жарроҳлиги амалга оширилди

Бобур Тўраев 10 га яқин ривожланган давлатлар клиникаларида малака оширган ва 20 га яқин илмий мақолалар муаллифи саналади.

Фан-технология

14.08.2025, 17:45

Putin va Trampning Alyaskadagi uchrashuvi haqida nimalar maʼlum

Путин ва Трампнинг Аляскадаги учрашуви ҳақида нималар маълум

Владимир Путин ва Доналд Трамп 15 август куни АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Анкориждаги Элмендорф-Ричардсон базасида учрашади. Учрашув тафсилотларини президент ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.

Жаҳон

14.08.2025, 17:18

“Ўзметкомбинат” АЖга раҳбар тайинланди

Баҳодир Абдуллаев 2022 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

Иқтисодиёт

14.08.2025, 16:49

Сўх туманидаги “Тул” чегара назорат-ўтказиш пункти вақтинча ёпилди

Мазкур чегара назорат-ўтказиш пункти фақатгина Ўзбекистон ҳамда Қирғиз Республикалари фуқаролари ва транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган.

Ўзбекистон

14.08.2025, 15:42

ОТМга киролмаганлар эртадан апелляция аризаларини бериши мумкин

Апелляция аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.

Таълим

14.08.2025, 14:44

Сунъий интеллектдан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари яратилди

Сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси парламент қуйи палатаси томонидан қабул қилинди.

Сиёсат

14.08.2025, 12:46

Иноуэ – Аҳмадалиев жанги учун чиқарилган чипталар икки соатда сотиб бўлинди

Нагоядаги янги қуриб битказилган IG Arena иншооти 17 минг мухлисга мўлжалланган.

Спорт

14.08.2025, 11:43

Хорватияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Ҳозирда иккала қонунбузарга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Ўзбекистон

14.08.2025, 10:47