Покистонда йирик намойишчилар юриши бошланди
Қамоқдаги собиқ бош вазир Имрон Хоннинг минглаб тарафдорлари мамлакат шимоли-ғарбидан пойтахт томон йўл олди.
Сиёсат
05.10.2026, 16:24
Улашиш:

ABC News
Покистоннинг қамоқда сақланаётган собиқ бош вазири Имрон Хонни озод қилишни талаб қилаётган минглаб тарафдорлар пойтахт – Исломобод томон юриш бошлади. Бу ҳақда Reuters ёзди.
Намойиш юриши Покистон раҳбарияти билан чуқурлашиб бораётган зиддиятлар фонида ўтказилмоқда.
Намойиш 4 октябрь куни Хоннинг “Покистон Теҳрик-е-Инсоф (PTI)” партияси бошқарувидаги шимоли-ғарбий Хайбер-Пахтунхва вилоятида бошланиб, Исломободга етиб боргунга қадар бир неча жойда тўхтаб ўтиш режалаштирилган.
“Мен барчангизни, ёшларни қамоқда ўтирган етакчингиз учун кўчага чиқишга чақираман”, – деди юришга бошчилик қилаётган вилоят бош вазири Sohail Afridi.
Дастлаб 27 сентябрга белгиланган ушбу юриш Бош вазир Шаҳбоз Шариф ҳукумати партия талаблари бўйича музокаралар ўтказишни таклиф қилганидан сўнг қолдирилган эди, бироқ 3 – 4 октябрь кунларида мазкур музокаралар барбод бўлди.
Келишмовчиликлар қачон бошланган?
Хон партияси ва Покистон раҳбарияти ўртасидаги зиддият 2022 йилда Хоннинг парламент томонидан ҳокимиятдан четлатилишига бориб тақалади.
Хон ҳарбийлар уни лавозимдан олганини айтган, бироқ армия бу айбловни инкор этади.
Қарама-қаршилик 2023 йил май ойида Хон ҳибсга олинганидан кейин бадтар авж олди, хусусан, тарафдорлар иштирокидаги тартибсизликлар юз берди; намойишчилар ҳарбий объектларга ҳужум қилди.
Шундан сўнг ҳукумат қатъий чоралар кўриб, минглаб PTI тарафдорларини ҳибсга ола бошлади.
74 ёшли собиқ крикет юлдузи Хон ўзини сиёсий маҳбус деб ҳисоблайди.
Ҳарбийлар ҳокимияти
2023 йилдаги ҳибсга олинишидан олдин Хон ҳарбийлар билан муносабатларини бузиб қўйганди. Таҳлилчиларга кўра, ядровий қуролга эга Покистонда ҳарбийлар сиёсий жараёнларнинг олий ҳаками ҳисобланади.
Ҳарбийлар ҳам, амалдаги фуқаролик ҳукумати ҳам Хоннинг сиёсий маҳбус эканини рад этиб, Покистон суд тизими мустақил эканини таъкидламоқда.
Хон коррупция, давлат сирларини ошкор қилиш, ноқонуний никоҳ ва давлат совғаларини ўзлаштириш каби бир нечта ишлар бўйича айбдор деб топилган. Давлат сирлари ва ноқонуний никоҳ бўйича ҳукмлар бекор қилинган. 2025 йилда коррупция иши доирасида чиқарилган 14 йиллик қамоқ жазоси эса ўз кучида қолмоқда. Шунингдек, Ҳукмлар бўйича апелляция жараёнлари давом этмоқда.
Намойишчиларга қарши тайёргарлик
PTIнинг икки йил аввалги кенг кўламли норозилик намойиши қонли тўқнашувлар билан якунланган.
Айни пайтда Исломобод ва унинг атрофида минглаб полиция ва ҳарбийлаштирилган кучлар жойлаштирилган. Парламент, бош вазир қароргоҳи ва хорижий элчихоналар жойлашган Исломободнинг ҳукумат кварталини тўсиб қўйиш учун юк контейнерлари ўрнатилди.
Ҳукумат намойишчиларнинг Исломободга киришига рухсат бермаслигини айтди.
“Биз бунга узил-кесил чек қўямиз”, – деди Ички ишлар вазири Моҳсин Нақви. Унинг қўшимча қилишича, партияга пойтахтдаги фаолиятни ўз билганича издан чиқаришига йўл қўйиб бўлмайди.
Музокаралар нега бузилди?
Нақви 4 октябрь кунги музокараларда ҳукумат вакили сифатида қатнашган. Унинг айтишича, музокаралар барбод бўлишига сабаб – Хон партияси Хайбер-Пахтунхва вилоятида кучайиб бораётган терроризмга қарши аксилтеррор сиёсатида ҳамкорлик қилишдан бош тортганидир. Мазкур вилоят Афғонистон билан чегарадош.
PTI эса бу изоҳни инкор этиб, ҳукумат партияни адолатсиз равишда ён беришга мажбурламоқчи бўлганини билдирди.
мавзуга оид янгиликлар

Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон қамоқдан шифохонага ўтказилмоқда
Жаҳон
18.08.2026, 14:20

Покистон шифохонасида юзага келган ёнғин оқибатида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлди
Жаҳон
26.08.2026, 15:35

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ
Жаҳон
20.10.2026, 16:40

Туркия ва уч давлат ҳусийларнинг Ар-Риёд аэропортига ҳужумларини қоралади
Жаҳон
12.10.2026, 15:34

Ўзбекистон ва Покистон маҳкумларни ўзаро топшириши мумкин
Ўзбекистон
05.10.2026, 10:35

Покистоннинг ҳаво ҳужумлари оқибатида Афғонистонда 9 киши ҳалок бўлди – Кобул
Жаҳон
01.10.2026, 10:25
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16
сўнгги янгиликлар

Яманда қамал сабаб касалликлар тарқалмоқда
Жаҳон
14.11.2026, 14:21

Женсен Хуанг Nvidia’дан кетди: компанияни энди ким бошқаради?
Жаҳон
14.11.2026, 13:19

Уч буюк давлат раҳбари Хитойда учрашади
Жаҳон
14.11.2026, 10:05

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди
Жаҳон
13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:32

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16
