Экологлар эътирозларидан сўнг ҳукумат Чорвоқдаги Sea Breeze лойиҳасига қўйиладиган талабларни кучайтирди
Чорвоқ сув омборида қурилиши режалаштирилаётган Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси қатъий экологик талаблар асосида амалга оширилади. Бу ҳақда Экология вазирининг маслаҳатчиси Расул Кушербаев ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
Ўзбекистон
01.08.2025, 17:01
Улашиш:

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига мувофиқ, қурилиш Чорвоқ сув омборининг экологик ҳолатига салбий таъсир кўрсатмаслиги зарур. Мабодо экотизимга зарар етказилгани аниқланса, лойиҳа тўхтатилади, ер майдони давлат фойдасига олиб қўйилади ва инвестиция шартномаси бекор қилинади.
Лойиҳанинг энг муҳим талабларидан бири — Чорвоқ сув омборига ва Чирчиқ дарёсига ифлос сувларни тушириш қатъиян тақиқланади. Инвестор ўз ҳисобидан замонавий тозалаш ва сувни қайта ишлаш тизимини ўрнатиши шарт.
Лойиҳанинг ҳар бир босқичида — ҳужжат тайёрлашдан то фойдаланишга топширишгача унинг қонунийлиги ва шаффофлиги Бош прокуратура ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан назорат қилинади. Бош прокуратура айниқса шаҳарсозлик ва экологик меъёрларга амал қилинишига алоҳида эътибор қаратади.
Расул Кушербаевнинг айтишича, қарор қабул қилишда экологик фаоллар билдирган хавотир ва эътирозлар инобатга олинган.
Хавотир билдирганлар орасида Facebook'да ўз фикрини баён қилган фаол Хуршида Якубова ҳам бор. У лойиҳанинг Тошкент ичимлик сув таъминотига салбий таъсири бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган:
«Чорвоқ қирғоғида амалга оширилаётган Sea Breeze Uzbekistan лойиҳасига қараганимда, «денгиз — болалар ўйинчоғи эмас» дегим келади. Чорвоқ нимадан иборат? Бу — Тошкент ва унинг атрофи учун стратегик аҳамиятга эга ичимлик сув захирасидир… 2019 йилда сув ҳажми 7 фоизга камайган ва бу юз минглаб гектар қишлоқ хўжалиги ерларининг суғорилишида муаммолар келтириб чиқарган», — деб ёзди у.
Ўзбекистон
01.08.2025, 17:01
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

Ўзбекистонда урбанизация пойгаси: 2026 йилда 140 минг хонадон учун уй қурилади
Иқтисодиёт
04.02.2026, 12:07

Sea Breeze Uzbekistan ҳужжатлари экологик экспертизага тақдим этилмаган
Ўзбекистон
26.01.2026, 17:12

Баланд минорали уйлар қандай қурилади?
Жаҳон
14.01.2026, 13:09

Қурилаётган уйларнинг зилзилага чидамлиги: нима учун бу муҳим ва қандай ўлчанади?
Ўзбекистон
06.01.2026, 12:40

Нега айрим мамлакатлар баланд миноралар қуришдан воз кечяпти?
Жаҳон
02.01.2026, 10:18
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
