Путин Эронни уран бойитишдан воз кечишга чақирди
Путин ҳам Трампга, ҳам Эрон раҳбариятига уран бойитишдан бутунлай воз кечиши бўйича келишув ғоясини қўллаб-қувватлашини айтган.
Жаҳон
18.07.2025, 15:11
Улашиш:

Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Доналд Трампга ҳам, Эрон раҳбариятига ҳам махфий равишда Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги келишув ғоясини қўллаб-қувватлаётганини билдирган. Ушбу келишув доирасида Ислом Республикаси уран бойитишдан бутунлай воз кечиши кўзда тутилган. Бу ҳақда 12 июль шанба куни "Axios" нашри Европа ва Исроил амалдорларига асосланиб маълум қилди.
Путин "ноль бойитиш" ғоясини қўллаб-қувватламоқда. У эронликларни америкаликлар билан музокараларда ижобий натижага эришиш учун шу йўналишда ҳаракат қилишга ундади. Эронликлар эса бу таклифни кўриб чиқмасликларини айтишди.
Эрон ядро объектларига зарбалар ва музокаралар
2025 йил 13 июнга ўтар кечаси Исроил "Исёнкор шер" операциясини бошлади: Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари 12 кун давомида Эроннинг ядро дастури объектлари ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) қўмондонлик марказларини бомбардимон қилди. Эрон Исроил ҳудудига жавоб зарбалари берди. АҚШ 22 июнга ўтар кечаси Фордо, Натанз ва Исфаҳондаги Эрон ядро объектларига зарба бериб, можарога аралашди. 24 июнь куни Исроил ва Эрон ўт очишни тўхтатишга келишиб олдилар.
Операциянинг расмий мақсади Ислом Республикасининг атом бомбасини яратишига тўсқинлик қилиш эди. Бироқ, бунга қай даражада эришилгани ҳақида ҳали аниқ маълумот йўқ. Франция разведкасининг сўнгги баҳоловига кўра, Эроннинг ядро дастури камида бир неча ойга орқага сурилган. 7 июль куни худди шу "Axios" нашри Исроил, агар Эрон ўз ядро дастурини қайта тиклашга уринса, Ислом Республикасига янги зарбалар беришга тайёрланаётгани ва Трамп "маълум шартлар асосида" бундай ҳужумни қўллаб-қувватлаши мумкинлигига умид қилаётгани ҳақида ёзди.
"Исёнкор шер" операциясидан олдин Уммон пойтахти Маскатда Вашингтон ва Теҳрон вакиллари ўртасида беш босқичли музокаралар ўтказилди. Оммавий ахборот воситалари хабар беришича, Эрон санкцияларнинг бекор қилиниши эвазига юқори даражада бойитилган уран ишлаб чиқаришдан воз кечишга тайёр бўлган, аммо ўзининг ядровий дастурини бутунлай тўхтатишни рад этган. Axios нашрининг маълумотларига кўра, ҳозирда Америка-Эрон музокараларини қайта бошлаш масаласи муҳокама қилинмоқда.
Жаҳон
18.07.2025, 15:11
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Путин Озарбайжонга нима мақсадда борди?
Жаҳон
19.08.2024, 15:13

Путин Эрон президенти билан суҳбатлашди: Теҳрон Россиядан ёрдам кутмоқда
Жаҳон
07.03.2026, 11:18

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Афғонистонда интернетнинг ўчирилиши Россия ва Эрон билан маслаҳатлашилган — ОАВ
Жаҳон
02.10.2025, 16:47

Афғонистон Яқин Шарқ геосиёсий шахмат тахтасида
Жаҳон
01.07.2025, 13:07

Россияда Путинни Гителер билан таққослайдиган сурат ва мемлар тақиқлади
Жаҳон
31.05.2025, 11:24
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40
