updated: 22.03.2026, 05:29

Путин Озарбайжонга нима мақсадда борди?

Россия Президенти Путиннинг Озарбайжонга қандай мақсадда боргани икки ҳукуматнинг расмий матбуотида очиқланганига қарамай, таҳлилчилар томонидан турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда BBC нашри томонидан тайёрланган қуйидаги мақолада батафсил билиб олишингиз мумкин.

Жаҳон

19.08.2024, 15:13

Улашиш:

Putin Ozarbayjonga nima maqsadda bordi?

Putin Ozarbayjonga nima maqsadda bordi?

Кеча, 18 август куни Россия Президенти Владимир Путин Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан кўришиш мақсадида Баку шаҳрига борди. Бу Путиннинг икки йил аввал Украинага қарши уруш бошлаганидан бери Озарбайжонга қилган илк ташрифи. 

Расмий маълумотларга кўра, у икки кун — 18 ва 19 август кунлари Озарбайжонда бўлади. Путиннинг Бокуга қилган ташрифи Россия ҳудудида — Курск вилоятида  Украина армиясига қарши жанглар кетаётган бир вақтда содир бўлди. 

Кремль берган маълумотларга кўра, ташриф чоғида Озарбайжон ва Россия ўртасидаги иттифоқчилик ва стратегик муносабатларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, Путин Президент Алиев билан Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик жараёнини муҳокама қилмоқчи. 

Россия томони Украина ерларини аннексия қилгани учун Ғарб томонидан яккаланиб қолганидан сўнг, у иттифоқчилар билан алоқаларини мустаҳкамлаш ва янги алоқаларни тиклашга ҳаракат қилмоқда. Айнан Россия армияси Украина ҳудудига бостириб кирган кунларда Озарбайжон билан иттифоқчилик шартномаси имзоланган эди. Озарбайжон ҳукумати Украина ва Ғарб давлатлари билан яхши муносабатда бўлса ҳам бу ҳолат Россия Федерацияси билан алоқаларига  таъсир қилмаган. 

"Президент Илҳом Алиев ҳаммасини бир маромда олиб боряпти. Бу галги давлат ташрифи ҳам Россия раҳбарига уни қўллаб-қувватлашини бутун дунёга кўрсатиш учун амалга оширилгани ҳеч кимга сир эмас. Шуниси эътиборга лойиқки, Путин Озарбайжонга ташриф буюришдан олдин Шимолий Корея ва Ветнамга давлат ташрифларини амалга оширган", дейилади BBC нашри томонидан тайёрланган мақолада.

Газ савдоси 

Россиянинг Украинага бостириб кириши ва Ғарб санкциялари жорий этилиши ортидан Москва Европа давлатларига газ экспортини тўхтатди. Бунинг эвазига Озарбайжон Европа Иттифоқи билан шартнома имзолади ва Россия газисиз қолган Европа давлатларига газ етказиб бериш экспортини оширишга келишиб олди. 

Сиёсий таҳлилчи Фуад Шаҳбозовнинг фикрича, Владимир Путиннинг Озарбайжонга бу галги ташрифидан кўзланган асосий мақсадлар иқтисодий ва биринчи навбатда, энергетика масалалари билан боғлиқ. Унинг фикрича, ташриф давомида Озарбайжон ва Россия ўртасида газ ташиш бўйича янги ҳужжат имзоланиши мумкин. 

Шаҳбозовнинг сўзларига кўра, бу ташрифдан яна бир мақсад — Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги тинчлик жараёнидаги Россия позициясини мустаҳкамлаш бўлиши мумкин. 

Унинг фикрича, сўнгги пайтларда Ғарб институтлари икки давлат ўртасидаги зиддиятни ҳал қилишда фаоллашган ва Россия Жанубий Кавказ минтақасида ўз таъсирини тиклашдан манфаатдор.

"Ушбу ташриф Россиянинг минтақага қизиқишини тасдиқлашга қаратилган", дейди таҳлилчи.

Икки томонлама ўзаро ҳамкорлик

"Россия томони ҳали ҳам Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга ҳар томонлама ҳисса қўшишга тайёр", деб ёзади "РИА Новости" Кремлга таяниб. 

Озарбайжон ва Арманистон сўнгги ойларда чегараларни делимитация қилиш ва тинчлик шартномасини тузиш бўйича тўғридан тўғри музокаралар олиб бормоқда. Бу эса тинчлик битимини имзолашга тайёрлигини билдиради. 

Август ойида Баку ва Ереван Озарбайжон ва унинг Нахичеван эксклавини боғлайдиган транспорт магистралининг бандини, Бакуда "Зангезур коридори"ни тинчлик битими лойиҳасидан чиқариб ташлади. Боку ва Москва Озарбайжон ва Нахичеван ўртасидаги йўлни Россия назорат қилишини хоҳлашди, аммо Арманистон бунга қарши чиқди. 

Арманистон ва Россия ўртасидаги келишмовчиликлар иккинчи Қорабoғ урушидан кейин пайдо бўлди. Расмий Ереван уруш пайтида Россия ва КХШТ унга ёрдам бермаганидан норози бўлди. Арманистоннинг қурол-яроғ ва армияни тайёрлаш учун ғарбий мамлакатларга мурожаат қилиши ҳам Россиянинг норозилигини келтириб чиқарди. Расмий Москва НАТОга аъзо давлатларнинг Арманистонда бўлишини маъқулламайди. 

Бу омиллар (шунингдек, Путин ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ўртасидаги шахсий адоват) сўнгги йилларда Россия ва Арманистонни узоқлаштирди. 

Россия ва Арманистон иттифоқчи бўлишига қарамай, Владимир Путин у ерга бормади, чунки Арманистон Халқаро жиноят судининг (ICC) қарорларини бажариш тўғрисидаги битимининг аъзоси ҳисобланди. 2023 йил 17 мартда эса Халқаро жиноят суди Россия Президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш учун ордер берган. 

Ташрифда Эроннинг алоқадорлиги борми?

Россия Президенти Владимир Путиннинг бугунги ташрифидан сал олдин, 6 август куни Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу Озарбайжонга ташриф буюриб, Президент Илҳом Алиев билан учрашган эди. У Бокуга келишда олдин Эрон давлатига ҳам бўлди. 

Сергей Шойгу Теҳронда ХАМАС раҳбари Исмоил Хания ўлдирилганидан бир ҳафта ўтгач, Эронга ташриф буюрди ва Бoкуда учрашув ўтказди. Шундан сўнг у Рoссияга қайтди. Ташриф давомида Шойгу Жанубий Кавказда тинчлик ва хавфсизлик каби масалалар ҳақида гапирди, аммо минтақа мамлакатларидан фақат Озарбайжонга келди. 

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Россия юқори мартабали амалдорининг аввал Теҳронга, сўнгра Бокуга ташрифи Эрон ва Исроил ўртасидаги можаронинг кучайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Таҳлилчи Фуад Шаҳбозовнинг фикрича, Россия Эрон ва Исроил ўртасидаги низо юзага келган тақдирда Исроилнинг Озарбайжон томонидан яширин қўллаб-қувватланишидан хавотирда.

мавзуга оид янгиликлар

Putin Eronni uran boyitishdan voz kechishga chaqird

Путин Эронни уран бойитишдан воз кечишга чақирди

Путин ҳам Трампга, ҳам Эрон раҳбариятига уран бойитишдан бутунлай воз кечиши бўйича келишув ғоясини қўллаб-қувватлашини айтган.

Жаҳон

18.07.2025, 15:11

Путин Эрон президенти билан суҳбатлашди: Теҳрон Россиядан ёрдам кутмоқда

Путин, шунингдек, Форс кўрфази араб давлатлари раҳбарлари билан доимий алоқада эканини билдирган.

Жаҳон

07.03.2026, 11:18

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?

Эроннинг асосий дипломатик ҳамкорлари — Россия ва Хитой АҚШ–Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини халқаро ҳуқуқ бузилиши деб атади, урушни қоралади. Бироқ улар ҳарбий ёрдам кўрсатмади.

Жаҳон

06.03.2026, 14:09

Afgʻonistonda internetning oʻchirilishi Rossiya va Eron bilan maslahatlashilgan — OAV

Афғонистонда интернетнинг ўчирилиши Россия ва Эрон билан маслаҳатлашилган — ОАВ

Тахминан 48 соат интернетдан узилиб қолган Афғонистонда интернет ва телекоммуникация алоқалари қайта тикланди. Душанба куни кечқурун тўсатдан узилиб қолган интернет 1 октябрь маҳаллий вақт билан 16:30 да қайта тикланган.

Жаҳон

02.10.2025, 16:47

Rossiya Ukrainadagi Ozarbayjon obʼektiga zarba berdi

Россия Украинадаги Озарбайжон объектига зарба берди

Бугун,18 августга ўтар кечаси Россия Украинанинг Одесса вилоятидаги Озарбайжонга тегишли SOCAR нефть базасига Shahed типидаги учувчисиз учоқлари орқали зарба берди.

Жаҳон

18.08.2025, 13:47

Ozarbayjon MDH Ichki majlisida ishtirok etishdan bosh tortdi

Озарбайжон МДҲ Ички мажлисида иштирок этишдан бош тортди

12 август куни Санкт-Петербургда МДҲга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга Озарбайжон вакили бормади. Бу ҳақда "APA" агентлиги хабар берди.

Жаҳон

13.08.2025, 14:00

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45