updated: 22.03.2026, 12:46

Рим папаси Фаластин давлатини тан олишга чақирди

Рим папаси Лев XIV Фаластин–Исроил можаросининг «ягона адолатли ечими» Фаластин давлатини тузиш ва уни халқаро даражада тан олиш эканини таъкидлади. "Фаластин давлатини тан олиш — можарони ҳал қилишнинг ягона тўғри йўли деб ҳисоблаймиз», — деди у.

Жаҳон

02.12.2025, 16:20

Улашиш:

Рим папаси Фаластин давлатини тан олишга чақирди

Бу ҳақда у Туркиядан Ливанга парвоз вақтида журналистлар саволларига жавоб берди.

Папанинг айтишича, Ватикан ҳар икки томон билан дўст сифатида мулоқот қилиб, адолатли ечимга эришишда воситачилик қилишга тайёр.

«Ҳаммамиз биламизки, Исроил бу қарорни ҳозирча қабул қилмаяпти. Аммо биз Фаластин давлатини тан олиш — можарони ҳал қилишнинг ягона тўғри йўли деб ҳисоблаймиз», — деди Лев XIV.

Бу Рим папаси сайлангандан кейинги биринчи хорижий ташрифи бўлиб, 27 ноябрда Туркияда бошланган ва 2 декабрда Ливанда давом этмоқда.

Ватикан Фаластинни аввалдан тан олган

Ватикан Фаластин давлатини 2015 йилда расман тан олган. Бу Франциск папа таxтига чиққанидан икки йил ўтгач амалга оширилган. Маълумотларга кўра, Ватикан амалда 2013 йилдан бошлаб Фаластинни тан олган, ўша йили Фаластин БМТда кузатувчи мақомини олган.

Исроил эса ўша пайтда Ватиканнинг мазкур қарори Яқин Шарқдаги тинчлик жараёнига ёрдам бермаслигини билдирган.

Исроил позицияси ўзгармаган

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ноябрь ойи ўрталарида Фаластин давлатига қарши эканини яна бир бор такрорлаган. У сентябр ойида БМТ Бош Ассамблеясида ҳам Франция, Буюк Британия, Австралия ва Канада томонидан Фаластинни тан олишни «шармандали қарор» деб атаган эди.

мавзуга оид янгиликлар

Исроил Ғазо секторига ҳужумларни тўхтатгани айтилмоқда

Исроил нашрларининг  хабар қилишича, Исроил армиясига Ғазога ҳужумларнинг шиддатини камайтириш бўйича кўрсатма берилган ва яқин вақт ичида музокаралар бошланиши кутилмоқда. ҲАМАС ҳам мулоқотга тайёр эканини билдириб, барча гаровдагиларни озод қилишга, ҳалок бўлганларнинг жасадларини топширишга ва Ғазони технократлар ҳукумати бошқаришига рози бўлишини маълум қилди.

Жаҳон

04.10.2025, 12:31

Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида нутқ сўзлади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги нутқи. 

Сиёсат

04.07.2025, 16:28

Ғазода Исроил ҳужумлари оқибатида бир суткада 63 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил армиясининг бугун Ғазо секторидаги турли ҳудудларга амалга оширган ҳаво ва артиллерия зарбалари натижасида камида 63 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Уларнинг 31 нафари инсонпарварлик ёрдамини кутаётган кишилар эди.

Жаҳон

03.07.2025, 17:43

БМТ раҳбари Исроилнинг Рафаҳ лагерига уюштирган зарбасини қоралади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш 45 нафар фаластинлик ҳалок бўлган Рафаҳ қочқинлар лагерига Исроил томонидан уюштирилган зарбани кескин қоралади. Бу ҳақда сешанба куни унинг матбуот котиби Стефан Дюжаррик маълум қилди.

Жаҳон

29.05.2024, 14:27

AQSh bir qator Yevropa davlatlarining Falastinni tan olish qarorini qoʻllab-quvvatlamadi

АҚШ бир қатор Европа давлатларининг Фаластинни тан олиш қарорини қўллаб-қувватламади

Чоршанба куни АҚШ маъмурияти Норвегия, Ирландия ва Испаниянинг Фаластинни тан олиш қарорини танқид қилиб, Фаластин давлатчилигига “бир томонлама тан олиш” орқали эришиб бўлмаслигини таъкидлади.

Сиёсат

23.05.2024, 11:12

Gʻazo sektori markazida Isroil havo hujumi oqibatida ikki shifokor halok boʻldi / foto: Al Jazeera /

Ғазо сектори марказида Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида икки шифокор ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазо сектори марказидаги Дайр ал-Бала шаҳрига уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида икки шифокор ҳалок бўлди, деб хабар берди Фаластин расмий ахборот агентлиги WAFA.

Жаҳон

13.05.2024, 10:05

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45