Самарқанддаги халқаро фестивалда 7 тонна палов пиширилади

Тайёрланган палов Меҳрибонлик уйлари, мактаб-интернатлар ва қариялар уйларига топширилади.

Улашиш:

2025 йилнинг 1-3 август кунлари Самарқандда ўзбек ошхонасини оммалаштириш ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган биринчи халқаро “Самарқанд палови” фестивали бўлиб ўтади. Бутун дунёга катта пазандалик шоуси кўринишида тақдим этиладиган миллий таом – Самарқанд паловига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фестивалнинг асосий воқеаси 200 дан ортиқ ошпаз иштирокида 7 тонна паловнинг тайёрланиши бўлади. Бу воқеа 3 август куни “Абадий шаҳар” сайёҳлик мажмуасида бўлиб ўтади ва ҳақиқий рекордга айланиши кутилмоқда.

Фестивал дастурига қуйидагилар киради:

1 август – Султон Хованд бека (Ашратхона) мақбараси ҳудудида очилиш, ошпазлик танловлари ва маҳаллий рецептлар тақдимоти;

2 август – Алишер Навоий кўчасида хорижий ошпазлар иштирокида халқаро фестивал куни, маҳорат дарслари ва дегустациялар;

3 август – палов тайёрлаш бўйича пазандалик рекорди ва хайрия тадбири.

Уч кун давомида меҳмонлар ҳунармандчилик ярмаркалари, шарқона ширинликлар кўргазмалари, маданий тадбир ва концерт дастурларини томоша қилишади. Тайёрланган палов Меҳрибонлик уйлари, мактаб-интернатлар ва қариялар уйларига топширилади.

Самарқанд палови фестивали минтақанинг ташриф қоғози ва Ўзбекистон учун янги гастрономик брендга айланиши мўлжалланган.

мавзуга оид янгиликлар

Мирзиёев ЮНЕСКОнинг 43-сессиясида қатор халқаро ташаббусларни илгари сурди

30 октябр куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКОнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича 43-сессиясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз чиқишида таълим, фан, маданият ва инсон салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган қатор халқаро ташаббусларни илгари сурди.

Сиёсат

31.10.2025, 10:13

Самарқандга кириш 15 кунга ёпилади

ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилиши муносабати билан 30 октябрдан 14 ноябрга қадар Самарқандга кириш йўллари ёпилади. 

Ўзбекистон

21.10.2025, 12:42

Самарқандда кумушнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида кумуш қимматбаҳо металл қотишмасини ноқонуний равишда сотишга уринган шахслар қўлга олинди.

Ўзбекистон

16.10.2025, 15:06

Самарқандда қиморга муккасидан кетган шахс ака ва укасининг қийноғидан сўнг вафот этди

Ака-ука онлайн қиморга муккасидан кетган ўртанча ўғилни бу йўлдан қайтариш мақсадида дарахтга боғлаб қўйиб, калтаклашган. Оқибатда оғир тан жароҳати олган 29 ёшли йигит вафот этган. «Одамлардан, банкдан қарз олиб, онлайн қиморга тикиб юборарди. Одамлар уйга қарзларини сўраб келарди, акаси ва укаси тўларди», деган ўғилларнинг отаси судда.

Ўзбекистон

13.10.2025, 15:52

Самарқандда Агроинспекция ходими қамоққа олинди

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси мутахассиси ернинг унумдорлигига зарар етказилганлиги аниқланган фуқарога нисбатан чора кўрмаслик эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ўзбекистон

13.10.2025, 14:19

Samarqanddagi xorijiy korxona tabiatga 7 milliard soʻm zarar yetkazdi

Самарқанддаги хорижий корхона табиатга 7 миллиард сўм зарар етказди

Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги 11,3 гектар майдондаги лёссимон жинсларни ноқонуний қазиб олаётгани аниқланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар қилди.

Ўзбекистон

09.10.2025, 15:09

сўнгги янгиликлар

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 14:17