Самарқандда кумушнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида кумуш қимматбаҳо металл қотишмасини ноқонуний равишда сотишга уринган шахслар қўлга олинди.

Улашиш:

Маълумотларга кўра, Нарпай тумани ҳудудида Навоий вилоятида яшовчи 1980, 1983 ва 1987 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро “шартли харидор”га 18 килограмм кумуш қотишмасини ҳар бир грамини 11 700 сўмдан ҳисоблаб, жами 21 минг АҚШ долларига сотиш вақтида жиноят устида ушланган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган металлнинг соф оғирлиги 16 килограмм 744 граммни ташкил этган бўлиб, унинг асиллик даражаси “999” экани аниқланган.

Шунингдек, тегишли баҳолаш хулосасига кўра, ушбу кумушнинг умумий қиймати 502 миллион 344 минг сўмга тенглиги белгиланган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 4-қисми “а” банди (“Қимматбаҳо металллар ёки қимматбаҳо тошларни ноқонуний равишда айлантириш”) билан жиноят иши қўзғатилди. Кумуш қотишмасининг келиб чиқиш манбасини аниқлаш бўйича терговолди ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Мирзиёев ЮНЕСКОнинг 43-сессиясида қатор халқаро ташаббусларни илгари сурди

30 октябр куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКОнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича 43-сессиясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз чиқишида таълим, фан, маданият ва инсон салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган қатор халқаро ташаббусларни илгари сурди.

Сиёсат

31.10.2025, 10:13

Самарқандга кириш 15 кунга ёпилади

ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилиши муносабати билан 30 октябрдан 14 ноябрга қадар Самарқандга кириш йўллари ёпилади. 

Ўзбекистон

21.10.2025, 12:42

Самарқандда қиморга муккасидан кетган шахс ака ва укасининг қийноғидан сўнг вафот этди

Ака-ука онлайн қиморга муккасидан кетган ўртанча ўғилни бу йўлдан қайтариш мақсадида дарахтга боғлаб қўйиб, калтаклашган. Оқибатда оғир тан жароҳати олган 29 ёшли йигит вафот этган. «Одамлардан, банкдан қарз олиб, онлайн қиморга тикиб юборарди. Одамлар уйга қарзларини сўраб келарди, акаси ва укаси тўларди», деган ўғилларнинг отаси судда.

Ўзбекистон

13.10.2025, 15:52

Самарқандда Агроинспекция ходими қамоққа олинди

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси мутахассиси ернинг унумдорлигига зарар етказилганлиги аниқланган фуқарога нисбатан чора кўрмаслик эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ўзбекистон

13.10.2025, 14:19

Samarqanddagi xorijiy korxona tabiatga 7 milliard soʻm zarar yetkazdi

Самарқанддаги хорижий корхона табиатга 7 миллиард сўм зарар етказди

Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги 11,3 гектар майдондаги лёссимон жинсларни ноқонуний қазиб олаётгани аниқланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар қилди.

Ўзбекистон

09.10.2025, 15:09

Халқаро астронавтика конгресси Самарқандда ўтказилади

Австралиянинг Сидней шаҳрида ўтказилган Халқаро астронавтика конгрессида (IAC) муҳим қарор қабул қилинди: 2028 йилда навбатдаги конгресс Самарқанд шаҳрида ўтказилиши белгиланди. 

Фан-технология

04.10.2025, 20:13

сўнгги янгиликлар

Emirates Airlines

Дубай парвозлари тикланмоқда: Emirates яқин кунларда тўлиқ фаолиятга қайтишни режалаштирмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик туфайли тўхтаб қолган парвозлар босқичма-босқич тикланмоқда. Emirates авиакомпанияси яқин кунларда рейсларни тўлиқ ҳажмда қайта йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Авиация хабидаги узилишлар Дубай иқтисодиётига катта молиявий йўқотишлар келтирган. 

Жаҳон

07.03.2026, 13:27

Ирина Матвиенко “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев Nemolchi.uz ижтимоий лойиҳаси раҳбари Ирина Матвиенкони мамлакатда ижтимоий ҳимояни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси ва фаол жамоатчилик ишлари учун “Дўстлик” ордени билан тақдирлади.

Ўзбекистон

07.03.2026, 13:14

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди

Ўзбекистон Марказий банки талаби билан тўлов ташкилотлари ва банкларнинг мобил иловаларида картадан-картага (P2P) пул ўтказишда “ўтказма мақсадини кўрсатиш” тартиби мажбурий равишда жорий этилди.

Иқтисодиёт

07.03.2026, 13:08

Ўзбекистонга совуқ антициклон кириб келмоқда

7 мартдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига совуқ антициклон кириб кела бошлайди. Шу сабабли айрим ҳудудларда атмосфера ҳавоси сифати ёмонлашиши мумкин.

Ўзбекистон

07.03.2026, 12:53

Путин Эрон президенти билан суҳбатлашди: Теҳрон Россиядан ёрдам кутмоқда

Путин, шунингдек, Форс кўрфази араб давлатлари раҳбарлари билан доимий алоқада эканини билдирган.

Жаҳон

07.03.2026, 11:18

Ангренда фожиа: дайди итлар 8 ёшли болага ҳужум қилди

Ангрен шаҳрида дайди итлар ҳужуми оқибатида мактабдан қайтаётган 8 ёшли бола ҳалок бўлди.

Ўзбекистон

07.03.2026, 10:27

Трамп Эронга янги раҳбар танлови ҳақида баёнот берди

Трамп Эроннинг янги раҳбарини танлаш жараёнида АҚШ ҳам рол ўйнаши кераклигини, янги раҳбар мамлакатда “тинчлик ва барқарорлик”ни таъминлаши лозимлигини айтди.  

Жаҳон

06.03.2026, 16:56

Эрон нега Озарбайжонни нишонга олди?

Кўрфаз давлатлари ва Ироқ Курдистонидан фарқли равишда, Озарбайжон ҳудудида АҚШ ҳарбий базалари мавжудлиги ҳақида очиқ маълумотлар йўқ.

Жаҳон

06.03.2026, 16:44

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?

Эроннинг асосий дипломатик ҳамкорлари — Россия ва Хитой АҚШ–Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини халқаро ҳуқуқ бузилиши деб атади, урушни қоралади. Бироқ улар ҳарбий ёрдам кўрсатмади.

Жаҳон

06.03.2026, 14:09

Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм этиб белгиланди

Ўзбекистонда 2026 йил учун камбағаллик чегараси сифатида қўлланиладиган минимал истеъмол харажатлари 715 минг сўм этиб белгиланди.

Ўзбекистон

06.03.2026, 11:20

Rodrygo

Бразилиялик футболчи Родриго узоқ муддатли жароҳат олди

Бразилиялик вингер Родриго оғир жароҳат сабаб узоқ муддат майдондан четда қолиши мумкин.

Спорт

06.03.2026, 10:12

Йўл-транспорт ҳодисалари: дунё ва Ўзбекистондаги вазият

ЖССТ маълумотига кўра, ҳар йили дунёда 1,1 миллиондан ортиқ одам ЙТҲда ҳалок бўлади, қарийб 30 миллион киши жароҳат олади.

Ўзбекистон

06.03.2026, 09:24