Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказида пардозлаш ва жиҳозлаш ишларини кўздан кечирди
Давлат раҳбари марказдаги бунёдкорликни юқори баҳолаб, унинг фаолиятини тўғри ташкил этиш, маъно-мазмунини бойитиб бориш юзасидан кўрсатмалар берди.
Ўзбекистон
29.08.2025, 15:24
Улашиш:

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон президентининг 2017 йил 23 июндаги қарорига биноан бошланиб, 2018 йилги Рамазон ҳайити куни унга пойдевор қўйилган эди. Бугунги кунда бунёдкорлик ишлари якуний босқичга кирган.
Президент Шавкат Мирзиёев 29 август куни марказга ташриф буюриб, сўнгги пардозлаш ва жиҳозлаш ишларини кўздан кечирди.
Маҳобатли иншоот қадимги меъморий обидаларимиз шаклида бунёд этилмоқда. Миллий гумбаз ва пештоқлар, нақшларнинг ажойиб уйғунлиги унга алоҳида кўрк бағишлаган. Мажмуанинг тўрт томонида баландлиги 34 метрли пештоқлар, ўртада 65 метрли гумбаз қурилган.
Марказнинг энг асосий қисмида Қуръони карим зали бунёд этилмоқда. Бу ерда мусулмон дунёсининг маънавий дурдонаси – қадимий Усмон Мусҳафи жойлаштирилади. Шунингдек, сомонийлар, қорахонийлар, хоразмшоҳлар, Ўзбекхон, темурийлар ва бошқа тарихий сулолалар даврида битилган муқаддас китобимиз нусхалари ва уларнинг эски ўзбек тилидаги таржималари қўйилади. Жаҳондаги энг нодир қўлёзма Қуръонлардан намуналар ҳам ўрин олади.
Президент ушбу залдаги сўнгги пардозлаш ишларини кўриб, мутасаддиларга ўз тавсияларини берди.
Марказда 460 ўринли анжуманлар зали ҳам қуриб битказилди. Бу ерда турли халқаро учрашувлар анжуманлар ўтказиш учун барча шароит яратилган, энг сўнгги русумдаги техника воситалари билан жиҳозланган
– Ўзбекистон улуғ тарихга эга. Буюк аждодларимиз томонидан яратилган илмий ва маданий мерос инсоният тарихида ўчмас из қолдирган. Улар билан дунё ҳамжамиятини хабардор қилишда ушбу марказнинг ўрни беқиёс бўлишига ишонаман, – деди Шавкат Мирзиёев.
Мажмуада “Исломдан аввалги цивилизациялар”, “Биринчи Ренессанс даври”, “Иккинчи Ренессанс даври”, “Ўзбекистон XX асрда”, “Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс” каби бўлимлар ташкил этилади. Мазкур даврлар тарихи турли ашёлар, қўлёзма манбалар, суратлар ва мультимедиа воситалари орқали намойиш этилган. Хоразмий, Фарғоний, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Бурҳониддин Марғиноний, Маҳмуд Замаҳшарий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур Мирзо, Али Қушчи каби аллома ва мутафаккирларнинг серқирра фаолияти ҳақида маълумот берилган. Имом Бухорий, Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Абу Муин Насафий, Қаффол Шоший, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин Нақшбанд, Хўжа Аҳрор Валий каби уламоларнинг ислом маърифатига қўшган ҳиссаси атрофлича ёритилган.
Айни вақтда мажмуада Бибихоним, Хонзодабегим, Гавҳаршодбегим, Гулбаданбегим, Нодирабегим, Увайсий, Анбар Отин каби тарихимизда чуқур из қолдирган машҳур аёлларнинг илм-маърифат ҳомийси сифатидаги фаолияти ҳам ўз ифодасини топган.
Марказда улуғ аждодларимиз меросини чуқур тадқиқ қилиш, уни бугунги куннинг ўткир муаммоларига жавоб бера оладиган ҳаётбахш кучга айлантириш зарурлиги таъкидланди. Бунинг учун Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий номидаги ва бошқа халқаро илмий-маърифий ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилади, замонавий таҳдидларга муносиб илмий жавоблар топилади.
Давлат раҳбари марказдаги бунёдкорликни юқори баҳолаб, унинг фаолиятини тўғри ташкил этиш, маъно-мазмунини бойитиб бориш юзасидан кўрсатмалар берди.
– Саккиз йил давомида бу ерда катта меҳнат қилинди. Шундай салобатли ва чуқур мазмунли марказ қурдик. Бу ерга келадиган меҳмонлар халқимизнинг бой тарихи, аждодларимиз билим ва тафаккурига тан беради, ўзига катта маънавий қувват олади, – деди Шавкат Мирзиёев.
Президент марказга туташ ҳудудда барпо этилган савдо ва хизмат кўрсатиш иншоотлари билан ҳам танишди. Бу келгусида туризмни ривожлантиришда муҳим ўрин тутади.
Ўзбекистон
29.08.2025, 15:24
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Президент Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган ишлар билан танишди
Ўзбекистон
20.10.2025, 21:29

Педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади — Президент фармони
Ўзбекистон
04.03.2026, 06:16

Рамазон саховати: арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилади
Маданий
13.02.2026, 17:31

Энди танк, самолёт ва аскарлар сонига таяниб ғалабага эришиб бўлмайди — Президент
Ўзбекистон
13.01.2026, 17:15

Президент мактабга қор кечиб бораётган ўқувчи билан учрашди
Жаҳон
18.12.2025, 13:14

"Бугун дунёда 1 миллиард 100 миллион аҳоли камбағалликда умр кечирмоқда" - Мирзиёев саммитда глобал муаммоларга тўхталди
Жаҳон
04.11.2025, 15:41
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
сўнгги янгиликлар

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg
Жаҳон
11.03.2026, 16:58

8,5 миллиард “ёшли” янги “Медуза галактикаси” аниқланди
Фан-технология
11.03.2026, 15:05

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди
Жаҳон
11.03.2026, 14:17

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди
Жаҳон
11.03.2026, 11:48

Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва БААга авиақатновларга рухсат берилди
Ўзбекистон
11.03.2026, 11:16

Рамазон ҳайити Қирғизистонда 20 март куни нишонланади
Жаҳон
11.03.2026, 06:46

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди
Жаҳон
10.03.2026, 23:39

Чехия Ўзбекистон фуқаролари учун йилига 150 та меҳнат визаси ажратади
Ўзбекистон
10.03.2026, 17:51

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти
Ўзбекистон
10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?
Жаҳон
10.03.2026, 13:04

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак
Жаҳон
10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди
Иқтисодиёт
10.03.2026, 10:29
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
