Шавкат Мирзиёевга "Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" ордени билан мукофотланди

Шавкат Мирзиёев юксак мукофот учун миннатдорлик билдириб, қардош туркман халқини шу кунларда ўтаётган БМТ конференцияси билан табриклади.

Сиёсат

05.08.2025, 13:13

Улашиш:

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида Шавкат Мирзиёевга Туркманистоннинг "Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" орденини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва қардош туркман халқига юксак давлат мукофоти учун чуқур миннатдорлик билдирди.

- Ушбу мукофотни Ўзбекистон ва унинг кўп миллатли халқига алоҳида эътибор ва ҳурмат, Марказий Осиё минтақасида дўстлик, яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги умумий саъй-ҳаракатларимизнинг эътирофи сифатида қабул қиламан, - деди Шавкат Мирзиёев.

Бой тарихий тажриба, қардошлик ва ўзаро ҳурмат анъаналарига асосланган Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди.

Кейинги йилларда муҳим иқтисодий ва гуманитар лойиҳалар амалга оширилди, ўзаро савдо ҳажми ва кооперация кўлами кескин ошди.

Ўзбекистон етакчиси Арқадағ ва минтақанинг барча давлатлари раҳбарлари Марказий Осиёда ҳамкорликни илгари суришга улкан ҳисса қўшаётганини алоҳида қайд этди. Бугун бутун халқаро ҳамжамият минтақавий шериклик ва ўзликнинг янги моделини барпо этишдаги умумий муваффақиятларимизни эътироф этаётгани таъкидланди.

Сўзининг якунида Шавкат Мирзиёев юксак мукофот учун яна бир бор миннатдорлик билдириб, қардош туркман халқини шу кунларда ўтаётган БМТ конференцияси билан табриклади ҳамда жорий йил декабрь ойида Ашхобод шаҳрида Халқаро тинчлик ва ишонч йили доирасидаги глобал саммит муваффақиятли ўтишини тилади.

Сиёсат

05.08.2025, 13:13

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

БМТда нутқ сўзлаган ва Трамп билан музокара ўтказган Шавкат Мирзиёев яна кимлар билан учрашди?

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида ташкилот Бош котиби ва бир қатор давлат раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

Сиёсат

24.09.2025, 06:37

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида нутқ сўзлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида сўзлаган нутқида бир қатор муҳим масалаларга тўхталиб ўтди.

Сиёсат

24.09.2025, 06:24

Шавкат Мирзиёев БМТ 80 йиллигига бағишланган тадбирда қатнашади

Олий даражадаги йиғилиш 22 сентябр куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтади.

Сиёсат

19.09.2025, 09:00

Педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади — Президент фармони

Президент фармонига кўра, вояга етмаганларга нисбатан оғир жинсий жиноятларни қайта содир этган шахслар умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум этилади.

Ўзбекистон

04.03.2026, 06:16

Рамазон саховати: арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда Рамазон ойи арафасида ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

Маданий

13.02.2026, 17:31

Энди танк, самолёт ва аскарлар сонига таяниб ғалабага эришиб бўлмайди — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида замонавий урушлар сунъий интеллект, кибер ва рақамли технологиялар асосида олиб борилаётганини қайд этди.

Ўзбекистон

13.01.2026, 17:15

сўнгги янгиликлар

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди

15 йил муқаддам Японияда кузатилган зилзила оқибатида 130000 та бино вайрон бўлган. Иқтисодий зарар эса 360 млрд долларга етган.

Жаҳон

11.03.2026, 10:14

Рамазон ҳайити Қирғизистонда 20 март куни нишонланади

Қирғизистонда 2026 йилги Рамазон ҳайити 20 март, жума кунига белгиланди.

Жаҳон

11.03.2026, 06:46

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди

Human Rights Watch маълумотига кўра, 2026 йил 3 март куни Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Ёҳмор шаҳри устидан оқ фосфорли артиллерия ўқ-дориларидан фойдаланган.

Жаҳон

10.03.2026, 23:39

Чехия Ўзбекистон фуқаролари учун йилига 150 та меҳнат визаси ажратади

Маълум қилинишича, Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев 7 март куни Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси Любомир Фреборт билан учрашув ўтказган.

Ўзбекистон

10.03.2026, 17:51

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти

Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдурахмон Ташанов ўз Фейсбук саҳифасида пост жойлаб, 2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори қарори билан у маъмурий жавобгарликка тортилаётганини маълум қилди. 

Ўзбекистон

10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида можаро кучайиб бораётган бир пайтда Покистон қайси томонни танлайди? Бир томонда ўзаро ҳарбий шартнома тузган Саудия Арабистони, иккинчи томонда эса узун чегара ва мураккаб алоқаларга эга Эрон.

Жаҳон

10.03.2026, 13:04

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак

АҚШ президенти Дональд Трамп Австралия ҳукуматини Эрон аёллар терма жамоаси футболчиларига сиёсий бошпана беришга чақирди. Агар Австралия спортчиларга бошпана бермаса, буни АҚШ амалга оширади, деди у. 

Жаҳон

10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди

Лондон халқаро молиявий биржасида 2026 йил май ойида етказиб бериладиган Brent нефти фьючерслари нархи 2022 йил 30 августдан бери илк бор бир баррел учун 102 доллардан ошди.

Иқтисодиёт

10.03.2026, 10:29

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда

Бахтиёр Шуҳратович Фозилов Eriell Group, Enter Engineering, Saneg ва Ferkensco каби йирик компанияларнинг асосий акциядорларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон

09.03.2026, 09:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов

Ҳурмуз бўғозида юзага келган кескин вазият глобал савдо ва энергетика бозорларига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирда Форс кўрфази ҳудудида 250 га яқин кема тўхтаб қолгани дунё таъминот занжирлари ва нефть нархларига босимни кучайтирмоқда.

Иқтисодиёт

09.03.2026, 06:42

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин

Ўзбекистонда жазо ўтаётган аёлларга олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 10:51

Исроилда полиция ушлаган ўзбекистонлик бўйича расмий баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқаросининг TikTok тармоғига жойлаган видеоси ҳамда унинг полиция томонидан ушлангани ҳақида турли хабарлар тарқалди. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 08:03