Президент Мирзиёев деҳқонларга нималарни ваъда қилди?
Деҳқон хўжаликлари ва томорқани ривожлантириш бўйича алоҳида кенгаш тузилади. У аҳолини ўқитишдан тортиб, уруғ, кўчат етказиш, маҳсулот етиштириш, қайта ишлаш ва экспортга чиқариш занжирини яратиш билан тизимли шуғулланади. Бу ҳақда кеча, 30 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда маълум қилинди.
Сиёсат
31.01.2025, 12:10
Улашиш:

Prezident Mirziyoyev dehqonlarga nimalarni vaʼda qildi?
Қайд этилишича, мазкур кенгашни бошқариш учун "Узагростар" холдинг компанияси ташкил этилади. Ушбу холдинг таркибида мева-сабзавотчилик йўналишларига ихтисослашган 15 та компания очилади. Ушбу компаниялар мева-сабзавот етиштириш бўйича ўз брендини яратган 15 та драйвер туманни янги босқичга олиб чиқиб, уларнинг тажрибасини яна 72 та туманда оммалаштиради.
Шунингдек, ҳар бир компанияга бюджетдан 20 миллиард сўмдан маблағ ажратилади. Томорқа кенгашида алоҳида жамғарма ташкил қилиниб, дастлабки босқичда 260 миллиард сўм пул ва 1,2 триллион сўмлик кредит портфели берилади.
Бунинг ҳисобига 15 та компания бириктирилган туманлардаги ихтисослашган маҳаллалар аҳолисини ўзига мижоз қилиб, маблағ билан таъминлайди. Томорқада ҳосилни кўпайтириш учун четдан янги технология ва экспертлар олиб келади.
Бундан ташқари, хонадонларга ҳосилдор уруғ ва кўчат, сифатли ўғит етказиш, агротехник хизматлар кўрсатиш, маҳсулотини қайта ишлаш, сақлаш ва экспорт қилишда кўмаклашадиган тизим ташкил этилади.
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгаларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятлар яратилади. Жумладан, маҳалла ва хонадонларда музлаткич, қадоқлаш, қуритиш, қайта ишлаш омборлари ва иссиқхоналар қурилиб, аҳолига 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан тайёр ҳолда берилади.
Томорқа хизматларини йўлга қўйган тадбиркорларга 7 йил муддатга 17,5 фоизли имтиёзли кредит ажратилади. Аҳоли ва деҳқонларнинг энг намунали лойиҳалари учун ҳар йили 20 миллиард сўмлик грантлар эълон қилинади. Бунда 500 та маҳалладаги энг зўр лойиҳага 40 миллион сўмдан грант берилади.
Шу билан бирга, маҳаллада экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиб берган уста-деҳқонларга 100 миллион сўмгача, қисқа муддатли ўқув курсини ташкил қилганларга 5,5 миллион сўм субсидия ажратилади. Сув таъминоти оғир жойларда ёмғир сувини тўплаш ва сақлаш сиғимини қуриш харажатининг ярми қоплаб берилади.
Охирги уч йилда 260 минг гектар ер аҳолига бўлиб берилган эди. Энди бу такомиллаштирилиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах ва Тошкент вилоятида бўш турган 3 минг 300 гектар ер тажриба тариқасида янгича тартибда ижарага берилади. Бунда, контурлар 3 гектардан 50 гектаргача яхлит ҳолда савдога қўйилиб, 49 йилга ижарага берилади.
Бу йил картошкачиликни ривожлантириш учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 400 миллиард сўм йўналтирилади. Импорт қилинган ҳамда маҳаллий етиштирилган уруғлик картошкани сотишда қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизи "кешбек" сифатида қайтариб берилади. 2027 йилдан картошкага эҳтиёж тўлиқ ички имконият ҳисобидан қопланиши режалаштирилган.
Сиёсат
31.01.2025, 12:10
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Япония супермаркетларида маҳсулот “юзи” бор
Жаҳон
17.01.2026, 09:24

Расман президент бўлган Дональд Трамп нималарни ваъда бермоқда?
Жаҳон
21.01.2025, 11:10

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги 76 млрд сўмдан зиёд зарарга кирди
Ўзбекистон
13.09.2024, 10:22

Ўзбекистонда қорамолларда хавфли касаллик тарқалдими?
Ўзбекистон
11.09.2024, 17:21
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?
Жаҳон
16.03.2026, 13:52

“Crocus City Hall” теракти: суд 15 нафар айбланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди
Жаҳон
12.03.2026, 10:56
сўнгги янгиликлар

Яқин Шарқдаги вазият: Трамп сулҳга рози бўлдими?
Жаҳон
08.04.2026, 15:00

Олий суд тақиқланган интернет манбалар рўйхатини эълон қилди
Ўзбекистон
08.04.2026, 11:39

F-15 учувчисини қутқариш: Эрон осмонидаги махфий операция!
Жаҳон
08.04.2026, 07:44

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Омбудсман аралашуви билан фуқароларнинг мулк ҳуқуқлари тикланди
Ўзбекистон
07.04.2026, 16:32

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшлар учун янги имтиёзлар жорий этилади
Ўзбекистон
07.04.2026, 16:20

Яқин Шарқ можароси: Марказий Осиёда транзит нархи ошмоқда
Жаҳон
07.04.2026, 15:41

Маданият вазирлиги санъаткорлар учун солиқда енгиллик беришни таклиф қилди
Ўзбекистон
07.04.2026, 12:29

7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни
Жаҳон
07.04.2026, 10:23

Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман иш бошлади
Ўзбекистон
07.04.2026, 10:01

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

Эрон уруши: 38-кунда вазият кескинлашмоқда
Жаҳон
06.04.2026, 16:13

Магнус Карлсен: Синдарoвнинг натижасини ҳеч ким кутмаганди
Спорт
06.04.2026, 13:50

Доғистонда сув омбори тўғони ёрилди, кўприк қулаб тушди
Жаҳон
06.04.2026, 13:01

Афғонистон Марказий Осиё билан савдо ҳажмини 10 миллиард долларга етказмоқчи
Жаҳон
06.04.2026, 12:12

“Бешқўрғон” бозоридаги ёнғин: жабрланганлар йўқ — ФВВ
Ўзбекистон
06.04.2026, 11:15

Хитойда контрабанда билан айбланган Франция фуқароси қатл этилди
Жаҳон
06.04.2026, 10:55

“Уйимиз жуда гўзал” – Артемида II Ернинг янги фотосуратларини юборди
Фан-технология
06.04.2026, 10:49

Британияда ҳарбий база яқинида намойишчилар ҳибсга олинди
Жаҳон
06.04.2026, 10:14

Магнус Карлсен қозоғистонлик шахматчи устидан шикоят қилди
Спорт
06.04.2026, 09:16
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?
Жаҳон
16.03.2026, 13:52

“Crocus City Hall” теракти: суд 15 нафар айбланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди
Жаҳон
12.03.2026, 10:56
