Вазият: Эрон янги ҳужумларга шай, АҚШ сулҳни узайтирмоқчи эмас
Эрон ва АҚШ ўртасидаги англашув меморандуми самарасиз якунланди. Теҳрон Ҳормуз бўғозида ҳарбий позицияни эгалламоқда, Вашингтон эса музокараларни узайтиришни истамаяпти.
Сиёсат
18.08.2026, 11:50
Улашиш:

17 август куни Эроннинг юқори мартабали расмийси Reuters агентлигига маълум қилишича, АҚШ билан урушни бутунлай якунлашга қаратилган музокаралар музлаб қолгани туфайли мамлакат “тўлиқ ҳужумкор” ҳарбий позицияни эгалламоқда.
Тинчлик музокараларини ва стратегик Ҳормуз бўғозида нефть танкерлари ҳаракатини қайта тиклаш бўйича ижобий силжиш кузатилмаяпти. Бу эса АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эронга ҳужум уюштириш орқали бошлаган можаронинг яна чўзилиши хавфини юзага келтирмоқда.
“Эрон Ҳормуз бўғози ва кенгроқ минтақада кескинликни кучайтиришга шай туриши керак, чунки Эрон қийин қарорларни қабул қилиш ва улар асосида чора кўришга тайёр”, — деди Эрон расмийси.
Шунингдек, агар дипломатик ҳаракатлар барбод бўлса, Теҳрон АҚШ денгиз блокадасини ёриб ўтиш учун ўз вақтида ва аниқ ҳарбий ҳужум уюштиришини қўшимча қилди.
60 кунлик келишув барчам топди
Июн ойида имзоланган урушни тугатиш тўғрисидаги англашув меморандуми Эрон ва АҚШга якуний тинчлик шартномасини тузиш учун 17 августгача муҳлат белгилаган эди.
17 июнь куни имзоланган меморандум Эрон ядровий дастури ва АҚШ санкциялари бўйича кенгроқ келишувга эришиш учун 60 кунлик муддат берган.
“Барча йўналишларда ҳарбий ҳаракатларни дарҳол ва узил-кесил тўхтатиш”ни эълон қилган ушбу келишув муваффақиятсизликка учрашига Ҳормуз бўғози устидан назорат борасидаги низо сабаб бўлди.
Душанба куни журналистларнинг “АҚШ июндаги муваққат келишувни узайтиришга интиляптими?” деган саволига Дональд Трамп “йўқ” деб жавоб берди.
Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси билан махфий алоқа
ОАВ хабарларига кўра, Трамп уруш даврида янада қудратлироқ бўлиб олган ҳамда Эрон қуролли кучлари ва иқтисодиётининг катта қисмини назорат қилувчи Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) билан махфий музокараларни бошлаган.
Axios нашрининг хабар беришича, АҚШ Миллий разведка директори лавозимида ишлаган Тулси Габбард Ироқдаги Курдистон раҳбариятининг ИИҚК билан яқин алоқалари бор етакчиси билан гаплашган. Ушбу воситачи орқали АҚШ ИИҚК қўмондони, генерал Аҳмад Ваҳидийга хабар етказган.
Fox News кейинчалик Дональд Трамп телефон орқали берган интервьюсида ушбу хабарни тасдиқлаганини маълум қилди.
Трамп маъмурияти музокаралар столида ўтирган Эрон вакилларининг ҳақиқатан ҳам Ислом инқилоби посбонлари корпуси номидан гапираётганига шубҳа билан қараган, деб ёзади “Axios”.
Reuters Воҳидийнинг ҳал қилувчи шахсга айлангани ҳақида хабар берган эди.
Ваҳидий эса Эрон музокарачилари билан ҳамфикр эканлигини билдирди.
“Тафсилотларга тўхтала олмасам-да, шуни айтаманки, АҚШ ва Эрон ҳукумати ўртасидаги мулоқотлар, эҳтимол, ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкамроқдир”, — деди Трампнинг куёви ва махсус элчиси Жаред Кушнер 17 август куни “Fox News” телеканалига берган интервьюсида.
Трамп Уммонни бомбалаш билан таҳдид қилди
Эрон АҚШ иттифоқчиси Уммон билан биргаликда бошқариладиган Ҳормуз бўғозини назорат қилиш ҳуқуқи ўзаро англашув меморандумининг 5-бандида белгиланганини айтди. АҚШ эса буни рад этди.
Эроннинг Ҳормуз бўғозидан рухсатсиз ўтишга уринган кемаларни ўққа тутиши ортидан эса ҳарбий ҳаракатлар қайта тикланди ва 7-июль куни Трамп келишув поёнига етганини эълон қилди.
Эрон ва Уммон Ҳормуз бўғозини бошқариш бўйича алоҳида музокаралар олиб бораётгани ва келишувга яқинлигини билдирган.
Трамп эса 17 августда Fox News нашрига берган интервьюсида Уммонга таҳдид қилиб:
“Агар Уммон халақит берса, уларни қаттиқ бомбардимон қиламиз”, — деди.
мавзуга оид янгиликлар

Трамп бензин қимматлашишидан огоҳлантирди. Эрон муросасиз позицияда
Сиёсат
15.08.2026, 12:13

АҚШ билан вақтинчалик келишувни қайта тиклаш бўйича ҳеч қандай силжиш йўқ — Эрон
Сиёсат
13.08.2026, 13:37

Ҳормузни энди ким бошқаради?
Жаҳон
02.07.2026, 11:30

Москва ва Киев музокаралари: уруш тугайдими?
Сиёсат
09.09.2026, 09:57

Эрон ва Уммон Ҳурмуз бўғозида вақтинчалик коридор очишни муҳокама қилмоқда
Сиёсат
26.08.2026, 10:36

Эрон АҚШ босимига қўшилган давлатларга нефть билан таҳдид қилди
Жаҳон
24.08.2026, 11:30
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Қирғизистон Тожикистондан ўтган 170 та уйни аҳолига беради
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
