Ҳормузни энди ким бошқаради?
Доҳада АҚШ ва Эрон музокара ўтказди. Асосий эътибор Ҳормузга қаратилди.
Жаҳон
02.07.2026, 11:30
Улашиш:

Эрон ва АҚШ чоршанба куни билвосита музокаралар босқичини якунлади, бироқ барқарор тинчликка оид биронта ютуққа эришилмади. Бу ҳақда Reuters маълум қилди.
Манбаларга кўра, Доҳада икки мамлакат вакиллари икки кун давомида иккита муҳим масалани – Ҳормуз бўғозидаги кема қатнови ва Эроннинг музлатилган маблағларини озод қилишни муҳокама қилган.
Навбатдаги учрашув 9 июлга режалаштирилган Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг дафн маросимидан кейин бўлиб ўтади, деб хабар берди Қатар Ташқи ишлар вазирлиги.
“Доҳадаги музокараларда ижобий силжишга эришилди ва улар Швейтсариядаги саммит хулосаларига асосланди”, — деди вазирлик матбуот котиби.
Ядро масаласи очиқ қолди
Доналд Трамп томонлар Эроннинг ядровий дастурига қаратилган чекловлар борасида яхши натижаларга эришаётганини айтди. Айни шу нарса февраль ойида АҚШ ва Исроилнинг уруш бошлашига асосий сабаб бўлганди.
“Эронни ядро қуролидан холилаштириш яхши кетмоқда. Улар жуда самарали учрашувлар ўтказишди, давомини кузатамиз”, — деди Трамп журналистларга.
Бироқ манбаларнинг айтишича, техник масалаларга бағишланган музокараларда ядровий дастур мавзуси умуман кўтарилмаган.
АҚШ витсе-президенти Ж.Д. Венс бу масалага кейинроқ тўхталишини маълум қилди. “Биз ядровий масаладан хавотирдамиз, албатта. Бу ҳақда ҳам музокараларни бошлаймиз”, – деди у.
Қатар ташқи ишлар вазирлигига кўра, Америка ва Эрон вакиллари Қатар ҳамда Покистон воситачилари билан алоҳида музокаралар ўтказган.
Бўғозни ким бошқаради?
Дастлабки келишувга кўра, Эрон ва АҚШ Ҳормуз бўғози орқали юк ташишни қайта тиклашга рухсат бериши керак. Урушдан аввал бу ердан жаҳон нефть ва суюқлантирилган табиий газ савдосининг бешдан бир қисми ўтган
Гарчи юк ташиш қисман тикланган бўлса-да, стратегик сув йўлининг мақоми ноаниқлигича қолмоқда.
27-28 июнь кунлари Эроннинг юк кемасига қилган ҳужуми ортидан икки давлат ўзаро зарбалар алмашди.
Эрон бўғоздаги назоратини халқаро миқёсда тан олинишига куч билан бўлсаям эришишга қатъий бел боғлаган, деди Эроннинг юқори мартабали расмийлари.
Теҳрон дастлабки келишувда кўрсатилган бепул давр тугагач, яъни август ўрталаридан бошлаб кемалар қатнови учун бож ундирилишини эълон қилган.
Трампнинг чоршанба кунги изоҳлари Эрон билан кенг қамровли урушга қайтиш эҳтимолини пасайтирди. “Назаримда, улар анча йўл босишди”, – деди у.
Трампнинг баёнотларидан сўнг нефть нархи сўнгги 4 ой ичидаги энг паст даражага тушди.
Ҳормузда аниқлик издан чиққан
Эрон давлат ОАВ 1 июль куни қандайдир хорижий контейнер кемаси Эрон белгилаган ташиш йўлагидан ташқаридаги саёзликда қолиб кетганини маълум қилди.
"Ҳормуз қайта очилишда давом этмоқда, бироқ бу жараён нотекис, ноаниқ ва шаффоф эмас", — деди нефть бозори таҳлили билан шуғулланувчи Vanda Insights компанияси асосчиси Вандана Ҳари.
Бир неча Европа давлати бўғозни миналардан тозалашга ёрдам таклиф қилган, бироқ Эронда бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилиш истаги йўқ.
Жаҳон
02.07.2026, 11:30
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Вазият: Эрон янги ҳужумларга шай, АҚШ сулҳни узайтирмоқчи эмас
Сиёсат
18.08.2026, 11:50

Трамп: Эрон раҳбарияти билан учрашишга тайёрман
Жаҳон
21.04.2026, 09:55

Пезешкиан БМТ минбарида: «Эрон терроризм қурбони»
Жаҳон
24.09.2026, 10:26

Трамп бензин қимматлашишидан огоҳлантирди. Эрон муросасиз позицияда
Сиёсат
15.08.2026, 12:13

АҚШ билан вақтинчалик келишувни қайта тиклаш бўйича ҳеч қандай силжиш йўқ — Эрон
Сиёсат
13.08.2026, 13:37

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Қирғизистон Тожикистондан ўтган 170 та уйни аҳолига беради
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
