Трамп бензин қимматлашишидан огоҳлантирди. Эрон муросасиз позицияда
Эрон АҚШни мағлубиятни тан олишга чақирди. Трамп эса Теҳронни “ўта ёвуз” деб атаб, америкаликларни ёқилғи нархи кўтарилишига тайёр туришга ундади.
Сиёсат
15.08.2026, 12:13
Улашиш:

Reuters таҳлилига кўра, Эрон ва АҚШ ўртасида тинчлик музокаралари йўлидаги силжиш ва Ҳурмуз бўғози орқали нефть танкерлари қатнови тўхтаб қолган. Уришаётган томонлар 28-февраль куни бошланган можарога чек қўйишга интилаётганининг бирор аломати кўринмаяпти.
“Бўғознинг очилиши ҳам, ёпилиши ҳам фақатгина Эроннинг буйруғига боғлиқ. Сизлар мағлубиятни тан олиб, хомхаёлларга берилишни бас қилмагунингизча, Эрон блокадани давом эттиради”, — деб ёзди Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Козим Ғарибободий 15-август куни X ижтимоий тармоғида.
АҚШда бензин нархи 29 фоизга ошди
Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг айтишича, Эрон АҚШ билан музокараларни қайта бошлашга қарор қилмаган. У “Шаҳрара News” нашрига берган интервьюсида, урушдан аввал жаҳон нефтининг бешдан бир қисми ташилган Ҳурмузда кемалар қатновини қайта тиклаш учун Вашингтон бўғоз бўйича шартларни бажариши кераклигини таъкидлади.
АҚШ президенти америкаликларни Эрон билан зиддият давом этар экан, бензин нархининг бироз ошишига тайёр бўлишга чақирди.
14-август куни Нью-Йоркнинг Гарден-Сити шаҳрида ўтказилган сиёсий митингда Трамп “бензинга озгина кўпроқ пул тўлаш” “ўта ёвуз мамлакат”нинг ядровий қуролга эга чиқмаслиги учун арзигулик харажат эканлигини таъкидлади.
Инфляцияга сабаб бўлаётган мазкур тенденция оқибатида 14-август куни АҚШда бир галлон бензиннинг ўртача нархи қарийб 4,08 долларни ташкил этди. Бу ўтган йилги мос даврга нисбатан 29 фоизга юқоридир.
Республикачӣ Трамп қайта сайланиш учун энергия нархларини пасайтириш ваъдаси билан тарғибот олиб бормоқда, демократлар эса уруш оқибатларини ноябрь ойидаги Конгресс сайловларида мунозара марказига айлантиришга уринмоқда.
Эрон ҳам уруш таъсирини ҳис қилмоқда
Эроннинг кескин баёнотларига қарамай, мамлакат иқтисодиёти жиддий зарар кўрмоқда.
Президент Масъуд Пезешкиён давлат телевидениесидаги чиқишида юқори инфляцияга АҚШнинг Эрон портларини қамал қилгани ва мамлакат нефть экспортига қўйган санкциялари сабаб бўлганини айтди.
Ҳурмуз орқали нефть ташиш тақиқланган
Трамп ва Ғазначилик котиби Скотт Бессент Эронга янада кўпроқ молиявий зарар етказишга ваъда берди. Бессент 13-август куни Newsmax телеканалининг “Rob Schmitt Tonight” дастурида келаси ҳафта Эронга қарши қўшимча чоралар кўрилишини маълум қилди.
Теҳрон бўғоздаги ҳаракатни назорат қилишини “блокада” деб атайди. Вашингтон эса айни атамани Эрон кемаларининг ўз портларини тарк этишига қарши таҳдиди учун қўллайди.
“Биз қилаётган иш нафақат ўзимиз, балки бутун дунё учун катта хизматдир... ва биз чиндан ҳам ажойиб иш қиляпмиз”, деди Трамп.
"Kpler" таҳлилий компаниясига кўра, 14-август куни Ҳурмуз бўғози орқали атиги иккита кема ўтган. Уларнинг ҳеч бирида хом нефть бўлмаган. Айрим кемалар транспондерларини ўчириб, бўғозда кузатувсиз ҳаракатланган бўлиши мумкин.
Урушдан олдин бўғоз орқали кунига 130 дан ортиқ кема ўтарди.
Эроннинг рухсатисиз бўғоз орқали ҳаракатланишга журъат этган кемалар ракета ёки дрон ҳужумларига дуч келиши мумкин.
Урушни тугатиш бўйича июнь ойида эришилган дастлабки келишув эса барбод бўлиш арафасида.
“Аввало, ҳозир бизда узайтирадиган сулҳнинг ўзи йўқ. Бизда “урушнинг тугаши” бор эди, энди эса вазият ўзгарди” – деди Ароқчи.
Можарога хусийлар ҳам қўшилди
Эрон томонидан дастакланадиган хусийларнинг Ямандаги ҳужумлари минтақадаги урушни янада кенгайтириши мумкин.
Яманнинг халқаро тан олинган ҳукумати маълум қилишича, хусийлар 14-август куни Қизил денгиздаги Моҳа портига 6 та баллистик ракета учирган. Оқибатида 4 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган.
Хусийлар назоратидаги SABA ахборот агентлиги эса гуруҳ Саудия Арабистонининг Нажрон шаҳридаги Aramco объектини дрон ёрдамида нишонга олганини хабар қилди.
мавзуга оид янгиликлар

Вазият: Эрон янги ҳужумларга шай, АҚШ сулҳни узайтирмоқчи эмас
Сиёсат
18.08.2026, 11:50

АҚШ билан вақтинчалик келишувни қайта тиклаш бўйича ҳеч қандай силжиш йўқ — Эрон
Сиёсат
13.08.2026, 13:37

Эрон АҚШ босимига қўшилган давлатларга нефть билан таҳдид қилди
Жаҳон
24.08.2026, 11:30

Трампнинг иқтисодий изоляцияси АҚШга «навбатдаги мағлубиятни» олиб келади – Аббос Ароқчи
Сиёсат
20.08.2026, 16:33

АҚШ Ҳормуз бўғозида нефть танкерлари учун яширин коридор ташкил қилди
Жаҳон
20.08.2026, 15:33

Нефть нархи $100 дан ошди: Яқин Шарқдаги хавфлар кучаймоқда
Жаҳон
08.10.2026, 11:35
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53
сўнгги янгиликлар

4,7 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон энергетикаси қандай ривожланмоқда?
Иқтисодиёт
17.10.2026, 15:32

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Хитой ва АҚШ Марказий Осиёда: иқтисодий рақобат янги босқичдами?
Сиёсат
17.10.2026, 12:12

Нетаньяҳу ўрнини ким эгаллайди?
Сиёсат
17.10.2026, 10:37

Иккинчи жаҳон урушида Германия нега енгилди?
Маданий
16.10.2026, 15:13

Саудия Арабистони Мадина устида ракетани тутиб қолди
Жаҳон
16.10.2026, 10:13

Трамп: Ядровий қуроллардан воз кечиш керак
Жаҳон
16.10.2026, 09:35

"Green Card 2027" расман очилади
Жаҳон
15.10.2026, 17:54

Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш секинлашади: Ўзбекистонда ҳолат қандай?
Иқтисодиёт
15.10.2026, 17:15

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Хитой экспорти 2026 йилда 36,3 фоизга ошди
Иқтисодиёт
15.10.2026, 16:02

Туркиялик репер Lvbel C5 га турк адабиётини ўрганиш шарти қўйилди
Жаҳон
15.10.2026, 14:52

Ўзбекистонда тиланчилик учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 14:37

Туркияда кучли сел ва сув тошқинлари содир бўлди
Жаҳон
15.10.2026, 11:25

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18

8 млн долларлик фирибгарлик билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 09:38

Электромобиллар қимматлайдими?
Иқтисодиёт
14.10.2026, 16:59

Навоий шаҳрига тайинланган янги ҳоким ким эди?
Ўзбекистон
14.10.2026, 15:43

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз
Жаҳон
14.10.2026, 15:25

Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Ўзбекистон
14.10.2026, 15:12
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53
