АҚШ билан вақтинчалик келишувни қайта тиклаш бўйича ҳеч қандай силжиш йўқ — Эрон
Июн ойида тузилган келишувда “барча жабҳаларда ҳарбий амалиётларни тезда батамом тўхтатиш” эълон қилинган эди, бироқ у кўп ўтмай барбод бўлди.
Сиёсат
13.08.2026, 13:37
Улашиш:

Эронлик расмийнинг Reuters нашрига айтишича, Эрон ва АҚШ Форс кўрфазидаги урушни бутунлай тўхтатиш саъй-ҳаракатлари юзасидан ҳамон келиша олмаяпти.
Манбанинг таъкидлашича, июн ойида келишилган вақтинчалик битимни тиклаш ва уни амалга ошириш муддатларини белгилаш бўйича ҳеч қандай силжиш бўлмаган.
Бу баёнот Дональд Трампнинг 10 август куни минтақадаги кемаларга қилинган янги ҳужумлар ортдан Эрон раҳбариятига қарши кескин танқиди фонида янгради.
Июн ойида тузилган келишувда “барча жабҳаларда ҳарбий амалиётларни тезда батамом тўхтатиш” эълон қилинган эди, бироқ у кўп ўтмай барбод бўлди: Трамп 7 июл куни битим “якунлангани”ни, бир ҳафта ўтиб эса Эрон Ташқи ишлар вазирлиги унинг амал қилиши “тўхтатилгани”ни маълум қилди.
АҚШ Эронни келишув доирасида Ҳурмуз бўғозидан ўтувчи юк ташиш йўлагини қайта очиш мажбуриятини бажармаганликда айбламоқда.
Теҳроннинг таъкидлашича, Вашингтон ваъда қилган мажбуриятларини, жумладан, Эрон портларини қамал қилмаслик ва музлатилган Эрон активларини озод қилишни амалга оширмаган.
“Воситачилар орқали муҳокама қилинаётган масалалардан бири АҚШнинг муваққат келишувга қайтиши ва мажбуриятларни бажариш учун муддат белгилашидир. Бу масалада ҳеч қандай силжиш бўлгани йўқ”, — деди эронлик манба.
Трамп 12 август куни АҚШ Ҳурмуз бўғози устидан “тўлиқ назоратни” ўрнатганини айтганди. Бироқ Эрон томони у ёпиқлигича қолаётганини ва Теҳрон шартлари қабул қилинмагунча очилмаслигини маълум қилди.
“Эрон фақат гапиради-ю, амал қилмайди. Энди у Яқин Шарқнинг зўравони эмас”, — деди Трамп ўзининг “Truth Social” платформасида.
Можаро давомида Трамп гоҳ вазиятни кескинлаштириш билан таҳдид қилса, гоҳ тинчлик келишуви яқинлиги ҳақида даъво қилиб турган.
Муддатни узайтиришдан дарак йўқ
2 февралда АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудига ҳужум бошлаганидан бери, минглаб одам ҳалок бўлди. Уларнинг аксарияти Эрон ва Ливан ҳиссасига тўғри келади.
Эрон Уммон, Иордания, Қувайт, Исроил, БАА ва Саудия Арабистонидаги АҚШ объектлари ҳамда инфратузилмаларига зарбалар берди.
Июн ойидаги вақтинчалик сулҳ келишувига кўра, томонларга Теҳроннинг ядровий дастурини чеклаш ва АҚШ санкцияларини бекор қилиш бўйича якуний битимга эришиш учун 60 кун муҳлат ажратилди. Бу муддат томонларнинг ўзаро розилиги билан узайтирилишидан умид қилинганди.
12 август куни Туркиянинг Anadolu агентлиги, Покистон ҳукумати манбаларига таяниб, 60 кунлик муддатни узайтириш бўйича келишувга эришилгани ҳақида хабар тарқатган. Бироқ эронлик манба буни рад этди.
Кемаларга ҳужумлар
Урушгача Эрон ва Уммон ўртасидаги тор сув йўлаги — Ҳурмуз бўғози орқали жаҳон нефти ва суюлтирилган табиий газ оқимининг қарийб бешдан бир қисми ташилган.
Уруш бошланганидан кейин Brent маркали нефть нархи кескин ошиб — урушдан олдинги даражадан қарийб 75 фоизга — бир баррель учун 126 долларгача етди.
12 август куни нефть нархлари аввал ошди, кейин эса 2026 йилги нефтьга бўлган талаб кўрсаткичлари пасайгач, ўзгарувчан савдоларда барқарорлашди. Brent нефти бир баррель учун қарийб 88 доллар, АҚШнинг WTI нефти эса 83 доллар атрофида сотилди.
мавзуга оид янгиликлар

Эрон АҚШ босимига қўшилган давлатларга нефть билан таҳдид қилди
Жаҳон
24.08.2026, 11:30

АҚШ минтақа ресурсларини талон-торож қилишни кўзлаган — Эрон спикери
Сиёсат
20.08.2026, 14:50

Трамп бензин қимматлашишидан огоҳлантирди. Эрон муросасиз позицияда
Сиёсат
15.08.2026, 12:13

Нефть нархи $100 дан ошди: Яқин Шарқдаги хавфлар кучаймоқда
Жаҳон
08.10.2026, 11:35

АҚШ ва Эрон музокаралари тўхтаб қолди: нефть нархи 1 фоиздан кўпроқ ошди
Жаҳон
28.09.2026, 09:09

Трампнинг иқтисодий изоляцияси АҚШга «навбатдаги мағлубиятни» олиб келади – Аббос Ароқчи
Сиёсат
20.08.2026, 16:33
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
