Зеленский Вашингтонда Трамп билан учрашди
Трамп ва Зеленский "Патриот" келишуви ҳамда Россия билан музокараларни қайта тиклаш масалаcини муҳокама қилди. Уларнинг муносабати яхшиланмоқда.
Сиёсат
29.07.2026, 11:38
Улашиш:

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Украина президенти Володимир Зеленский 29 июл куни Россия билан тинчлик музокараларини тиклашни ҳамда Украинанинг “Patriot” ракеталарига қарши мудофаа тизимлари ишлаб чиқариш режаларини муҳокама қилди. Сўнгра Украина раҳбари Киевга хайрихоҳлиги билан танилган америкалик сенаторнинг дафн маросимида қатнашди.
Зеленский кундузи сенатор Линдси Грем шарафига ўтказиладиган маросим олдидан Трамп билан тор доирада учрашув ўтказди. Бундан ташқари, Вашингтондаги меҳмонхонада Финландия президенти Александр Стубб билан музокара олиб борди. Охирида АҚШ Капитолийида америкалик сенаторлар билан учрашишга ҳам улгурди.
Муносабатлар анча илиқлашган пайтдаги мазкур қисқа ташриф АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдамини кучайтириш имкониятини оширади. АҚШ Киевга ёрдам ажратишни пайсалга солаётган эди, Линдси Гремнинг ўлими эса Украинанинг Вашингтондаги энг нуфузли ҳимоячиларидан бири энди йўқлигини англатади.
Зеленский Трамп ва сенаторлар билан учрашувларда Украинанинг баллистик ракеталарга қарши тизимлар ва тутиб олувчи воситаларга эҳтиёжи борлигини айтган. Шунингдек, АҚШнинг Россияга қарши янги энергетика санкцияларини олқишлаган.
Зеленскийнинг мухбирларга айтишича, Украинанинг ўзида Эрон ва Россияда ишлаб чиқарилган дронларни йўқ қила оладиган дронлари бор, аммо Москва томонидан учирилаётган баллистик ракеталардан ҳимояланиш учун бошқа қурол зарур.
Аввалроқ у шу ойда ўтказилган НАТО саммитида Украинага “Patriot” ракета тутқичлари ишлаб чиқариш учун лицензия бериш ҳақидаги ваъдани Трамп билан муҳокама қилганини билдирган эди.
Кейинроқ эса Fox News телеканалига Трампнинг тутқич ракеталарни ишлаб чиқариш учун “лицензия беришга рози бўлганини” айтди.
Муносабатлар яхшиланмоқда
Зеленскийнинг ташрифи Пентагоннинг қонунчиларга йўллаган мактубидан сўнг амалга ошди. Мактубда айтилишича, Трамп маъмурияти Конгрессга Украинага ёрдам учун ажратилган 400 миллион долларни 2029-йилга қадар тўлиқ сарфламаслигини маълум қилган.
Демократлар ва Трампнинг баъзи республикачи сафдошлари ўтган йили ҳар икки партия аъзолари қўллаб-қувватлаган Киевга ёрдам маблағларини ушлаб тургани учун Пентагонни танқид қилган.
Зеленский Трамп билан унинг иккинчи президентлик муддати бошида бир неча бор зиддиятли тўқнаш келган бўлса-да, сўнгги ойларда Украина урушда, жумладан, Россия нефть саноатига ҳужумларни кучайтириш орқали кўпроқ муваффақиятларга эришгани сари икки раҳбар ўртасидаги муносабатлар яхшиланмоқда.
мавзуга оид янгиликлар

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

Украинада “Patriot” тутиб олувчилари ишлаб чиқаришга рухсат берилади — Трамп
Жаҳон
09.07.2026, 16:34

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

"Green Card 2027" расман очилади
Жаҳон
15.10.2026, 17:54

Россия янги сафарбарлик бошлаган – Зеленский
Жаҳон
29.09.2026, 11:27

Трамп: Эрон билан келишув сайловдан кейин тузилади
Жаҳон
23.09.2026, 10:20
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
сўнгги янгиликлар

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
